К содержанию
РецензированоRU2011

ЭКИШГА ТАЙЁРЛАНГАН ДАЛА ТУПРОҒИНИНГ ФИЗИК-МЕХАНИК ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

EDUCATION SYSTEM · МЕХАНИК ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ · Атаниязов А.С. · Бердикеев Б.Б.

Наука и инновации в системе образования · 2011

Аннотация

Ушбу масалалар бўйича тадқиқотлар олиб боришда ва ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилиб келинаётган мавжуд техника воситаларини такомиллаштириш учун ишлов бериладиган дала тупроғининг физик-механик хоссаларини ўрганиш ҳамда мавжуд асбоб- ускуналар ёрдамида тўғри ва сифатли тадқиқотлар олиб бориш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Таянч сўзлар: Бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ККНИИЗ тажриба хўжалигининг бўз тупроқли майдонларида эрта баҳорда сабзавот уруғини экиш даврида ГОСТ 20915-2011 асосида ўтказилди . Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда ва бунда янги ва интенсив технологияларни жорий этишни таъминлайдиган техника воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалалар бўйича тадқиқотлар олиб боришда ва ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилиб келинаётган мавжуд техника воситаларини такомиллаштириш учун ишлов бериладиган дала тупроғининг физик-механик хоссаларини ўрганиш ҳамда мавжуд асбоб- ускуналар ёрдамида тўғри ва сифатли тадқиқотлар олиб бориш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Тупроқнинг физик-механик хоссалари (намлиги, қаттиқлиги ва зичлиги) қишлоқ хўжалиги машиналарининг ишчи органлари конструкциясини ишлаб чиқишда, уларнинг тури ва параметрларини асослашда белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади[1,2]. Бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ККНИИЗ тажриба хўжалигининг бўз тупроқли майдонларида эрта баҳорда сабзавот уруғини экиш даврида ГОСТ 20915-2011 асосида ўтказилди . 129 SCIENCE AND INNOVATION IN THE EDUCATION SYSTEM International scientific-online conference Тупроқнинг намлигини аниқлашда, 0-5, 5-10, 10-15 ва 15-20 см қатламдан бур ёрдамида намуналар олинди. Олинган намуналар яхшилаб аралаштирилиб ,улардан 30-40 г тупроқ махсус алюминий стакан(бюкс)ларга солинди ва қопқоқ билан маҳкамлаб ёпилди. Тупроқ билан тўлдирилган бюкслар массаси +0,01гр аниқликда ўлчайдиган МН- 390 русумли электрон тарозида ўлчанди ҳамда рақамланган бюксларнинг массалари дала дафтарига ёзилди. Массаси ўлчанган бюксларнинг қопқоғи очиқ ҳолда, 1050С иссиқликни таъминлайдиган термостатли махсус печкада 8 соат қуритилди.Қуритилган тупроқ намуналари солинган бюкслар совитилди ёпиқ ҳолда ва яна тарозида ўлчанди. Олинган натижалар асосида қуйидаги формулада тупроқ намлиги (W ) фоизда a аниқланади [2] 130 W а 1 0 0 ( m m 1 2  m 2 ) , % . (1) бунда m ,m – мос равишда нам ва қуруқ тупроқ массалари. 1 2 Тупроқнинг зичлигини аниқлашдаҳажм 601,4 см3 га тенг бўлган кесувчи цилиндр ёрдамида 0-5, 5-10, 10-15 ва 15-20 см тупроқ қатламларидан намуналар олинди ва цилиндрдаги қуруқ тупроқ массасини унинг ҳажмига нисбати бўйича тупроқ зичлиги аниқланди b v ,  (2) бунда b – қуруқ тупроқнинг абсолют массаси, г; v – намуна олинган цилиндр ҳажми, см3. Тупроқнинг қаттиқлигини аниқлашда ВИСХОМда ишлаб чиқарилган қаттиқлик ўлчагичда тупроқнинг0-5, 5-10, 10-15 ва 15-20 см қатламларидаги қаттиқликлари аниқланди. Тажрибадан олдин қаттиқлик ўлчагич тарировка қилинди ва тарировкалаш коэффициенти аниқланди. Тупроққа қаттиқлигини ўлчаши асосининг диаметри 11,3 мм ва ўткирланиш бурчаги 22030′, бўлган конуссимон учликдан фойдаланилади. Тупроқ қаттиқлиги (Р) қуйидаги формула бўйича аниқланди Н q Р  ср , (3) S бунда Н – қаттиқлик диаграмма ординатасининг ўртача қиймати, см; ср q – пружина бикрлиги, Н/см; S – учлик юзасининг майдони, см2. SCIENCE AND INNOVATION IN THE EDUCATION SYSTEM International scientific-online conference Ўртача ордината диаграммаси планиметр билан ҳисоблаш қуйидаги формулада аниқланди 131 Н с р F L , (4) бунда F– диаграмма майдони, см2 (планиметр ёрдамида аниқланди); L– диаграмма узунлиги, см. Тажрибалардан олинган натижалар бўйича тупроқнинг намлиги, қаттиқлиги ва зичлиги қийматлариқуйидаги 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Тупроқ намлиги, зичлиги ва қаттиқлиги Тупроқ қатлами, Намлиги, Зичлиги, Қаттиқлиги, см % г/см3 МПа 0-5 10,4 1,10 0,50 5-10 14,1 1,14 0,64 10-15 17,4 1,22 0,76 15-20 18,6 1,25 1,04 1-жадвалдаги маълумотларидан кўриниб турибди чуқурлик ошиши билан намлик, зичлик ва қаттиқлик ортиб борган. Экишга тайёрлангандала тупроғининг табиий қиялик бурчагини аниқлаш учун воронка, тутқич, устун ва таянч тахтадан иборат асбобдан фойдаландик (расм). Воронка орқали тўкиладиган тупроқ диаметри 20 мм бўлган тешикдан ўтиб, конус шаклидаги уюм ҳосил қилади, бууюмнинг асосининг диаметри ва баландлиги ўлчанади. Тупроқнинг табиий қиялик бурчаги унинг намлигига боғлиқ ва шу туфайли унинг қиймати ҳар хил 5,0 дан 18,9% гача намликка эга бўлган тупроқлар учун аниқланади. Бунда намуналар 0-10 см тупроқ қатламидан олинди. Тажрибалар 15 марта такрорликда олиб борилди, уларнинг натижалари 2-жадвалда келтирилган. 2-жадвалдаги маълумотларидан кўриниб турибди тупроқнинг турли намликдаги табиий қиялик бурчагининг минимал қиймати 7-8% атрофидаги тупроқ намлигида кузатилади. Тупроқ намлигининг ушбу қийматдан ортиши ёки камайиши билан табиий қиялик бурчаги катталашди. Бу 7-8% намликда тупроқ зарраларининг ўзаро

Доказательный фрагмент

«Ушбу масалалар бўйича тадқиқотлар олиб боришда ва ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилиб келинаётган мавжуд техника воситаларини такомиллаштириш учун ишлов бериладиган дала тупроғининг физик-механик хоссаларини ўрганиш ҳам…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу масалалар бўйича тадқиқотлар олиб боришда ва ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилиб келинаётган мавжуд техника воситаларини такомиллаштириш учун ишлов бериладиган дала тупроғининг физик-механик хоссаларини ўрганиш ҳам… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ККНИИЗ тажриба хўжалигининг бўз тупроқли майдонларида эрта баҳорда сабзавот уруғини экиш даврида ГОСТ 20915-2011 асосида ўтказилди .
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники