Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
ВЛИЯНИЕ ЛАНДШАФТНЫХ УСЛУГ НА ЭКОНОМИЧЕСКОЕ РАЗВИТИЕ
и.ф.д., проф. Мирзаев Қулмамат Джонузокович · Хайитов Жамшид Холвоевич (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти)
Экономическое развитие и анализ · 97-106 · 2024
Аннотация
This article pays special attention to the issues of radical revision of approaches to the volume and quality of services provided by entities providing landscape services. Thus, proposals and recommendations were given to improve the efficiency of the system of providing health services to the population and thereby improve the digitalization processes in this system in accordance with the changes taking place. Keywords: improvement, service, innovative development, public welfare, efficiency, digitalization. 347 XII SON - DEKABR, 2024 347-350 0 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz Кириш. Бутун дунё аҳолисининг жадал суръатлар билан ортиб бориши бир томондан ер ресурслари фондининг мисли кўрилмаган даражада ўзлаштирилиши, истеъмолчиларнинг ободонлаштириш хизматларига бўлган реал эҳтиёжи даражасининг ортишига олиб келса, иккинчи томондан, истеъмол қилинаётган хизматлар сифатига бўлган талаб даражасининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъект (ДУК) лар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиши масалалари муҳим аҳамият касб этади. Бу эса аҳолига ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали ушбу тизимда рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқаради. Ривожланган ва ривожланаётган давлатларда хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг илмий асосларини ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини излаб топиш вазифа сифатида қўйилганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Жаҳон мамлакатлари иқтисодиёти таркибининг ўзгариши, хусусан, хизмат кўрсатиш соҳаларининг устувор аҳамият касб этиши ҳамда хўжалик фаолиятининг ижтимоийлашув жараёнларининг жадаллашуви замонавий корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлайди. Рақамлаштирилаётган жамиятда хизмат кўрсатиш корхоналари кўпчилик мамлакатларда, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда муҳим рол ўйнайди. Адабиётлар шарҳи. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ободонлаштириш – кўркамлаштириш, обод қилиш чиройли тусга киритиш дея эътироф этилган. Шу билан биргаликда обод эканлик, кўркамлик, обод жойлар қурилишлари, обод этиш қурилиш ишлари” (www.ziyouz.uz, 2015) - деган таърифларни ҳам жуда кўплаб ишлатишган. Россиялик олим Далнинг (1882) луғатида хизмат тушунчаси қуйидагича талқин этилган: Хизмат кўрсатиш, ёрдам, имтиёз, кўмак, кўнглини топмоқ, истагини бажо келтирмоқ. Бироқ ушбу луғатларда келтирилган талқинларда “хизмат” тушунчасининг моҳияти тўлиқ ифодаланмаган. Машҳур маркетолог-назариётчи Левитт: “Ҳар қандай соҳа, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, ўзида хизматларни номоён этади”, - дейди. Левиттнинг фикрини давом эттирган ҳолда Котлер (2006) уни қуйидагича изоҳлайди: “Аслида товар харидори ҳисобланмиш мижоз унга таклиф этилган товар кўринишидаги хизматни харид этади... Пировард натижада ҳаммаси хизмат кўрсатишга бориб тақалади”, - деб изоҳ берди. Николайчукнинг (2005) таъкидлашича: “Ҳамма соҳада хизматлар яратилади, аммо ҳамма соҳада ҳам моддий товарлар яратилмайди (банк, транспорт, консалтинг ва бошқалар)”. Мирзаев (2013) эса хизмат кўрсатиш ва сервисга шундай таъриф билдирган. Хизмат кўрсатиш дейилганда – инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш субъектларида юзага келадиган, ўз истеъмол эҳтиёжларини қондиришга йўналтирган ва даромад олишга қаратилган ҳаракатлар мажмуини ифодаловчи фаолият тушунилади. Юқоридаги фикрларни тўлдирган ҳолда обоонлаштириш хизматлари тизимини хизматлар соҳасининг асосий бўғинларидан бири деб ҳисоблаб, ушбу соха ривожига эътибор қаратишни жоиз топдик. Ободонлаштириш хизматларини самарали ривожлантириш ҳамда ушбу хизмат турига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 4 июнда қабул қилган “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир 348 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr www.e-itt.uz қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4351-сон қарори”га эълон қилинди, ушбу қарорга биноан, мамлакатдаги мавжуд шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар массивлари ва қишлоқ аҳоли пунктларига замонавий қиёфа бахш этиш масаласи илгари сурилди. Ушбу масалани ҳал этишда республика туманлари ва шаҳарларидаги мавжуд ободонлаштириш масалалари бўйича ташкилотлар (бўлинмалар) негизида ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш йўли билан ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан изчил чоралар кўрилиши аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, ободонлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий база, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва янгилаш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди. Ушбу хизмат турига доир адабиётлар йўқлиги ва бу мавзу шу вақтга қадар ўрганилмаганлиги сабабли долзарблик касб этади деб ҳисоблаймиз. Тадқиқот методологияси. Тадқиқотни амалга оширишда ободонлаштириш хизматларини самарали ривожлантириш кўрсаткичларини и
Доказательный фрагмент
«This article pays special attention to the issues of radical revision of approaches to the volume and quality of services provided by entities providing landscape services.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article pays special attention to the issues of radical revision of approaches to the volume and quality of services provided by entities providing landscape services. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- improvement, service, innovative development, public welfare, efficiency, сервис, благоустройство, рақамлаштириш, ободонлаштириш, инновационное развитие, общественное благосостояние, аҳоли фаровонлиги, самарадорлик, цифровизация, digitalization, хизмат кўрсатиш, эффективность, инновацион ривожлантириш
Смежные источники
Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021