Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ
А.Ю. Давланов (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ватабиркорлик олий мактаби магистранти Высшей школы бизнеса и предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан)
Академические исследования в современной науке · 2003
Аннотация
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат ислоҳотлари ва барқарор ривожланиш йўналишида асосий ўрин тутади. Мамлакат раҳбарлиги коррупциянинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий барқарорликка салбий таъсир кўрсатишини англаб, бу муаммони ҳал қилиш учун кенг қамровли стратегиялар ва чора-тадбирларни амалга оширди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда коррупция даражаси пасайди ва жамоатчилик ишончини тиклашда муҳим ютуқларга эришилди. Бироқ, ҳали ҳам коррупциянинг бир неча шакллари мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш учун доимий равишда ҳаракат қилиш зарур. Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишдаги тажрибаси бошқа давлатлар учун ҳам намунавий бўлиб, унинг стратегик ёндашувлари ва амалга оширилган ислоҳотлари глобал миқёсда коррупцияни камайтиришда ёрдам беради. Калит сўзлар: коррупция, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияга қарши кураш механизмлари, ҳуқуқий ислоҳотлар, рақамли технологиялар, ҳалқаро тажриба. Коррупция замонавий дунёда ҳар қандай мамлакатда учраши мумкин бўлган салбий ҳодиса сифатида кенг тарқалган ва глобал тус олган. Коррупция – бу давлат хизматчилари ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари томонидан ўзларининг лавозими, хизмат ҳуқуқлари ва ваколатларидан ноқонуний бойлик орттириш, шахсий ёки гуруҳий манфаатлар мақсадида моддий ёки бошқа турдаги фойда ва афзалликлар олиш учун фойдаланишидир. Ушбу салбий ҳодиса бугунги кунда халқаро тус олди. Ўзбекистон 2003 йил 31 октябрда Нью-Йорк шаҳрида қабул қилинган БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси иштирокчиси ҳисобланади. БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси универсал халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга йўналтирилгандир. Мазкур Конвенцияни 81 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference қабул қилишдан кўзланган мақсадлар – коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашни самарали йўлга қўйиш ва кучайтиришга қаратилган чораларни рағбатлантириш, енгиллаштириш ва халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдамни қўллаб-қувватлашдир. Конвенция коррупцияни олдини олиш, тергов қилиш ва унга доир жиноят ишини қўзғатиш, шунингдек, коррупция натижасида олинган даромадларни мусодара қилиш ва қайтариш билан боғлиқ жараёнларга татбиқ этилади. Конвенцияда коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва жиноятчиларни топшириш чоралари ҳам белгилаб берилган. Конвенция халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши комплекс курашиши учун стандартлар ўрнатади, мамлакатларга, жиноятчиликка қарши биргаликда кураш масалаларида ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш имконини беради. Унда биринчи марта коррупцияни олдини олиш ҳамда уни жиноий таъқиб қилиш билан боғлиқ чоралар акс этган. Конвенцияда коррупция натижасида олинган активларни улар келиб чиққан мамлакатларга қайтариш тартибининг белгиланиши алоҳида аҳамият касб этади. Халқаро молиявий нормаларга риоя қилиш мамлакатлар ва уларнинг молиявий регуляторлари тарафидан ихтиёрий равишда қабул қилинадиган мажбуриятдир. Халқаро молия соҳасида мажбурловчи халқаро-ҳуқуқий механизмлар бўлмаган шароитда бозор, институционал, обрў-эътибор (репутация) ва бошқа мотивация усуллари қўлланади, улар таъсирида мамлакатлар «ўз ихтиёри билан» халқаро молиявий стандартларни «мажбурий ҳуқуқий нормалар сифатида» қабул қиладилар. Ўзбекистоннинг Конвенцияга қўшилиши мамлакат томонидан коррупцияга қарши доимий курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва давлат хизматида ислоҳотларни давом эттиришга садоқатини тасдиқлади, шу билан бирга мамлакат иқтисодиётини чет эл инвестициялари учун жозибадорлигини оширади. Бироқ, Конвенция нормаларини бажариш учун амалдаги жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш”, “Давлат хизмати”, “Гувоҳлар, экспертлар ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш” каби бир қатор янги норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича муайян ишлар қилиш талаб этилади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилиши ташаббуси фақат парламент аъзолари томонидан эмас, балки 82 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference бутун аҳоли томонидан ҳам катта қўллаб-қувватланди. 2017 йил 3 январдан эътиборан кучга кирган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, Президент томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши кураш чора-тадбирлари мажмуаси бу борада муҳим аҳамият касб этади. Агар коррупцияни тизимли ва комплекс равишда, яъни фақат салбий ҳодиса сифатидагина эмас, балки ҳуқуқий муносабатлар бузилиши сифатида кўриб чиқилса, унинг учта асосий даражаси ажратилиши мумкин. Тадқиқотчилар фикрига кўра, коррупция кўп ҳолларда мураккаб тизимдир ва камида учта қисмдан иборат. Ушбу тизимнинг биринчи қисmini амалдорлар ва бошқарувнинг биринчи даражасига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимлари ташкил қилади. Улар пора олиш, фирибгарлик қилиш, тамагирлик билан
Доказательный фрагмент
«Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат ислоҳотлари ва барқарор ривожланиш йўналишида асосий ўрин тутади.»
Образец извлечения
Демо-превьюЎзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат ислоҳотлари ва барқарор ривожланиш йўналишида асосий ўрин тутади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- коррупция, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, ҳалқаро тажриба., коррупцияга қарши кураш механизмлари, рақамли технологиялар, ҳуқуқий ислоҳотлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025