К содержанию
РецензированоRU2026

ТУРЛИ СЕЛЕКЦИЯГА МАНСУБ ГОЛШТИН ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИНГ СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИ

Давронов Бахтиёр Хасанович · Жумаева Нодира Чориевна (Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси. қ.х.ф.ф.д (PhD),)

SYNAPSES: Понимание различных дисциплин · 2026

Аннотация

Мақолада жундор эчкилар сурувида такалар ва она эчкилардан ишлаб чиқаришда самарали фойдаланишда ҳар бир эркак ва урғочи эчки билан индивидуал тартибда шуғулланиш, уларнинг ота-она аждодлари, шунингдек хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қараб танлаш ва саралаш, озиқлантириш, маҳсулдор жундор такалар жундор она эчкиларни билан қочириш ва қисир қолган эчкиларни ўз вақтида қочириш чораларини кўриш каби масалалар ёритилади. Калит сўзлар: маҳсулдорлик, ўсиш, ривожланиш, бахолаш, насл ўзаги, жинс, така, она эчки, танлаш, саралаш, озиқлантириш, рацион, бокувдаражаси. Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Ангор зотли така ва она эчкиларнинг жун маҳсулдорлигини баҳолаш. Тадқиқот материаллари ва услублари: ангор зотли такалар, она эчкилар, ёш улоқчалар. Зоотехнияда ангор эчкиларни тивит ва жун маҳсулдорлигини баҳолаш усулларини куллаш. Тадқиқотнинг долзарблиги: Ангор зотли эчкичилик селекциясида ангор зотли эчкиларнинг генофондини сақлаш ҳамда уларнинг авлодларини сақлаш ва уларнинг авлодларини жадал кўпайтириш учун ангор зотли эчкиларни соф зотли урчитиш усулларини қўллаш билан бирга, сурув ичидаги линияларни аниқлашда танлаш ва саралаш усулларини қўллаш ва наслли таканинг наслдорлигини баҳолаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Тадқиқотни ўтказиш жойи ва услублари. Тадқиқотлар Наманган вилоятининг Чуст туманидаги “Чуст дашт оқ сув” фермер хўжалигидагижундор ангор зотли эчкиларни баҳолаш услубига мувофиқ олиб борилди. 141 Тадқиқот натижалари. Ангор зотли такалар ва она эчкилардан туғилган улоқларни наслдорликсифатини эрта барвақт аниқлаш, такалардан навбатдаги урчитиш жараёнларда селекция - наслчилик ишларида фойдаланиш даражасини орттириш селекция ишининг асосий вазифаси ҳисобланди. Жун йўналишидаги эчкилардан туғилган урғочи улоқларни соғлом ўстириш тадбири ўта муҳим ва мураккаб жараёнлардан ҳисобланади. Айниқса, ёш улоқларни даврлар бўйича ўстириш, жадал вояга етиштириш ва қочиришга эрта тайёрлашда ҳар бир улоқни индивидуал тартибда ўрганиб бориш мухим хисобланалди. Жундор эчкилар авлодларинингкелиб чиқиши, зоти ва зотдорлиги, ота-оналарининг маҳсулдорлиги, ёш улокларнинг ўсиш ва ривожланиши каби бир қатор хўжалик учун фойдали селекция белгиларига эътибор қаратилди. Ёш улоқлар ота-оналарининг келиб чиқиши, экстерьери, конституцияси, зот андозаси талабларига мос равишда ўсиши ва ривожланиши ҳамда улвр бонитировка класслари бўйича баҳоланади ва классларга ажратилади. Бу тадбир жундор эчкичиликда ута мухим хисобланади. Шунинг учун хам бонитировка давомида элита ва I класс билан баҳоланган ёш улоқлардан насл ўзаги шакллантирилади ҳамда селекция ишларида мақсадли фойдаланилди. Ёш урғочи улоқчалар биологик хусусиятига кўра 4,5-5 ойлигида жинсий етилади, лекин 18 ойлигида тўлиқ физиологик етилгандан сўнг қочирилади. Иссиқ табиий иқлим шароитида жорий йилда туққан жундор она эчкилар, яъни йилнинг иккинчи ярими июл ойида ёш улоқчалари мажбурий сутдан чиқарилади. Шундан сўнг она эчкиларга икки ой давомида қўшимча озуқалар берилиб қочириш мавсумига тайёрланди. Урғочи ёш улоқлар сут ичиш даври тугагандан сўнг, июл ойида, эркак ва урғочи жинслари бўйича янги гуруҳларга ажратилади ва улардан янги сурув гуруҳлари шакллантирилди. Сурувда парваришланаётган ўтган йили март ойида туғилган ва 18-21 ойлик урғочи улоқлар, жорий йилда тўлиқ қочиришга тайёрланади. Вояга етган урғочи улоқларни жун йўналишига мансуб ангор зотли наслдор такалар билан қочиришда саралаш режаси ишлаб чиқилди. Саралаш даврида ёш урғочи улоқчаларга ёши вояга етган маҳсулдор наслдор такалар танланади ва 142 жуфтлаштирилди. Етук ёшдаги она эчкиларга ўрта ёшдаги ҳамда ёш такачалар жуфтлаштирилди. Эчкиларни қочириш мавсумида она эчкилар ҳамда вояга етган урғочи улоқлар табиий усулда қочириш режалаштирилиб, шахобча ташкил этилади ва тажрибали мутахассис билан таъминланади. Она эчкиларни табиий қочиришда фойдаланиладиган наслли такалар авлоларининг сифатига кўра баҳоланган ҳамда уруғларининг сифати ва уруғларининг бир томонга ҳаракати бўйича балл билан баҳоланади. Наслли такалар она эчкиларни қочиришга 60 кун қолганда июл-август ойларида мавсумга тайёрлаш тадбири ўтказилиб, барча қочириш ёшидаги она эчкилар ва тўқлилар ҳамда наслли такалар ветеринария кўригидан ўтказилади. Наслли такаларни асраш ва озиқлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади. Сурувда фойдаланиладиган наслдор такаларнинг ёшига қараб фойдаланиш муддатига қараб озиқлантирилади. Наслдор такаларнинг рационига ўзгартириш киритилади. Такаларнинг рациони сифатли пичан, оқсилга бой кучли озуқа, витанимли озуқа ҳамда ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар билан бойитиб борилади 1-жадвал. 1-жадвал Жун йўналишидаги наслдор такаларнинг намунавий озиқлантириш рациони Озуқа таркиби Озуқа Озуқа, Озуқа Қуруқ Алмаш. Ҳазмл. Са, Р, Каротин, турлари кг бирлиги, модда, энергия, протеин, г г мг кг г МЖ г Қочириш мавсумигача бўлган даврда, тирик вазни 60-70 кг Пичан 1,5 0,63 1264 1,05 61,5 10,35 2,55 37,5 Кўк ўт 3,1 0,46 672 4,4 71,3 7,7 1,3 15.0 Маккажўхори 0,2 0,23 170 0,274 14,4 0,08 0,54 0,08 ёрмаси Омухта ем 0,5 0,35 425 0,

Доказательный фрагмент

«Мақолада жундор эчкилар сурувида такалар ва она эчкилардан ишлаб чиқаришда самарали фойдаланишда ҳар бир эркак ва урғочи эчки билан индивидуал тартибда шуғулланиш, уларнинг ота-она аждодлари, шунингдек хўжалик учун фо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада жундор эчкилар сурувида такалар ва она эчкилардан ишлаб чиқаришда самарали фойдаланишда ҳар бир эркак ва урғочи эчки билан индивидуал тартибда шуғулланиш, уларнинг ота-она аждодлари, шунингдек хўжалик учун фо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
маҳсулдорлик, ўсиш, ривожланиш, бахолаш, насл ўзаги, белок, корова, жир, лактация, разных селекция., молоко, 4% молоко
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти