К содержанию
РецензированоRU2026

ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР

Алияров Олим Абдуғапарович

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Ер солиғи бўйича тадқиқотларда унинг назарий, ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Ер солиғининг маҳаллий бюджетларни шакллантиришдаги аҳамияти, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшадиган ҳиссаси ва фискал самарадорлиги ёритилган. Тадқиқотда ер солиғининг адолатли ва самарали бошқарувини таъминлаш, унинг маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларини барқарорлаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: Ер солиғи, кадастр қиймати, маҳаллий бюджет, фискал сиёсат, солиққа тортиш, иқтисодий ривожланиш, адолат тамойили, солиқ маъмуриятчилиги. Ер солиғи – ресурс-рента солиқларига тааллуқли бўлиб, уларнинг муаммоси тарихан табиий рентани (ёки рента даромадини) аниқлаш ва солиққа тортиш билан боғлиқ. Табиий рентани солиққа тортиш муаммоси турли классик иқтисодий ва солиқ назарияларида ўз аксини топган, жумладан, А.Смит рентанинг ўзини «инсон меҳнати натижаси бўлган ҳамма нарса чегириб ташланган ҳолда қоладиган табиатнинг қандайдир маҳсули» деб қараган. Шу сабабли, ер рентаси ердаги яратилган қийматнинг ишчилар иш ҳақидан ва фермернинг ўртача фойдасидан ортиқ қисми сифатида белгиланади. Маълумки, ер участкаларининг сифати бир хил бўлиши мумкин эмас, ер миқдори эса чексиз эмас. Бу ердан фойдаланганлик учун рента тўлаш зарурлигига асос бўлади. XX-аср сиёсий иқтисодиётида ер рентаси ерга монополия позициясидан қараб чиқилди, бунда иқтисодий субъектнинг ерга эгалик қилиш ва бундан тегишли рента даромади олишдаги мутлақ ҳуқуқи тушунилган. Марксистик назарияда дифференциал рентанинг икки тури тавсифланган: дифференциал рента I ва дифференциал рента II. К.Маркс томонидан ишлаб чиқилган ва назарияни ривожлантириш ва унга танқидий муносабатга асосланган кўплаб илмий тадқиқотларга асос бўлган абсолют рента назариясининг аҳамиятини таъкидлаш мумкин. Рента даромадлари солиқ солиш объекти бўлиб, одатда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган ер эгаларига тегишли бўлади. Мулкдорларнинг саъй-ҳаракатларини талаб қилмайдиган бундай даромадлар у ёки бу улушда давлат фойдасига олиб қўйилиши мумкин. Мазкур қоида солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилларига жавоб беради. Солиқ назарияcида ер рентаси ҳам турли томондан кўриб чиқилади: солиқ солишнинг ягона манбаи сифатида; чекловлар нуқтаи назаридан (аҳоли доимий равишда кўпайиб, ер миқдори ўзгармасдан қолади), бунда ер участкалари мулкдорлари унга бўлган талабнинг ортиши натижасида рента даромадини оширади; рента даромадининг иқтисодий қарорлар қабул қилишга, хусусан, солиқ юкини табиий ресурсларга қайта тақсимлаш механизмига таъсири нуқтаи назаридан. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бюджетга рента даромадининг бир қисмини 45 олиб қўйишнинг фискал характери энг муҳим вазифаларни ҳал қилиш мумкин бўлган фискал воситаларнинг танлови ва зарур комбинациясини белгилаб бериши керак: ер майдонларидан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш; бюджет тизими бюджетларига барқарор тушумларни таъминлаш; табиий-ресурс салоҳиятини тиклаш учун маблағларни сафарбар этиш ва бошқалар. Қайд этилган вазифаларнинг ечими табиий ўсиш ҳисобига қайта тикланмаслиги (ёки қисман қайта тикланиши) сабабли ерга (ер участкаларига, ер майдонларига) тааллуқлидир. Шунинг учун солиқ олиш, бошқа нарсалар қатори, такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни таъминлашга ва (ёки) уларнинг камайишини қоплашга қаратилиши керак. Солиқ солишнинг объектив асоси сифатида ер қисман тикланадиган ресурслар қаторига киради. Шу сабабли, тикланадиган ресурслардан фойдаланганлик учун олинадиган солиқлар ва йиғимлар маблағларни ушбу ресурсларни қайта тиклаш имкониятларини таъминлашга йўналтиришни кўзда тутади. Бунга қарама-қарши ўлароқ, тикланмайдиган ресурсларни қазиб олиш ёки улардан фойдаланишни солиққа тортиш маблағларни ушбу ресурсларнинг камайишини қоплашга йўналтиришни назарда тутади. Ер участкаларини солиққа тортишда вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни такомиллаштиришнинг энг муҳим комплекс вазифалари қуйидагилардан иборат: ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг ҳолатини яхшилаш; ер ресурсларининг потенциалини, ернинг унумдорлигини тиклаш учун зарур бўлган маблағларни тўплаш; ҳудудларда ижтимоий неъматларни таъминлаш учун маҳаллий бюджетларнинг барқарор ва бир текис солиқ даромадларини шакллантириш. Ерга солиқ солишнинг моҳиятини тадқиқ этиш ер рентасининг бир қисмини давлат бюджетига олиб қўйиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарашларни акс эттиради. Бундай олиб қўйишнинг фискал воситаларини аниқлаш ерга солиқ солишнинг моҳияти ва мазмунини, мулк ва ердан фойдаланиш соҳасидаги солиқ ҳуқуқий муносабатлари муаммоларини, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини, иқтисодий шарт-шароитларни, сиёсий қарорларни тушунишга боғлиқ. Асосий вазифаси фискал (ҳудудларнинг молиявий ресурсларини шакллантириш) бўлган ер солиғи, дунёнинг кўпгина мамлакатларида бўлгани сингари, бошқарув даражасига мансублиги жиҳатидан Ўзбекистонда ҳам маҳаллий солиқлардан бири бўлиб, тўлалигича маҳаллий бюджетларнинг даромадларига ўтказилади. Ер солиғининг миқдори давлат даромадла

Доказательный фрагмент

«Ер солиғи бўйича тадқиқотларда унинг назарий, ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ер солиғи бўйича тадқиқотларда унинг назарий, ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ер солиғи, кадастр қиймати, маҳаллий бюджет, фискал сиёсат, адолат тамойили, солиққа тортиш, иқтисодий ривожланиш, солиқ маъмуриятчилиги.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники