Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
АЛИШЕР НАВОИЙ СЎЗ ЛАТОФАТИ ЗИКРИДА (“Маҳбуб ул-қулуб” мисолида)
UZBEKISTAN” JURNALI · Бобоназар Муртазоев · Термиз ДУ
Журнал научно-инновационных исследований в Узбекистане · 2 · 2024
Аннотация
Мақолада Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асари мисолида донишмандона айтилган латофатли фикрлар таҳлилга жалб этилган. Зотан “Маҳбуб ул-қулуб” (1500) шоир умрининг сўнгги йиллари ёзилган бўлиб, ҳаётда ва ижодда катта тажриба тўпланган барокамол асар намунасидир. Асарда ҳаётий воқеалар ва уларга муносабат изҳори биринчи режада туради, бу эса унинг фавқулодда аҳамиятини англатади. Калит сўзлар: Оқил, одил, чин, рост, муз, туз, сўз, доно, донишманд, инсон, одам, киши, тузум, сўқмоқ, дўст, ғаним, тил, дил, панд, ўгит. Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила. Алишер Навоий Мутафаккир Алишер Навоий (1441–1501) ўз асарларида асосан чинакам сўз ва тилнинг хос қирралари хусусида ажойиб фикрлар шодасини баён этади. Алишер Навоийнинг ўгит беришича, ҳар бир ҳаракатдан фойда кутиш нотўғри ва ноўрин экан, чунки бу ҳаракат у яхшими, ёмонми фикрда иккиланиш пайдо қилади. Шу боис Алишер Навоий сен ўз ҳаракатингнинг шундай томонини танлагинки, унинг мушкули озроқ ва озори камроқ бўлсин, дейди. Буюк шоир кишилардан бир ҳолатга эътибор қаратишни истайди нодон ўгити ва рақиб насиҳатидан ғоятда эҳтиёт бўлиш лозимлигини такрор-такрор уқтиради. Шоир буларни ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” (1500) асарида1 ошкор этади: “Нодон пандида ғалат муқаррардур ва душман насиҳатида фириб мутасаввардур” (тасаввурдадир.–Б.59). Алишер Навоий айтмоқчи 1 Навоий, Алишер. Асарлар. 15 томлик. Т.13. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1966. –244 б. (Қаранг: – Б.7–84; –Б. 181– 240). 597 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 12, 2024. DECEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 бўлган ўгит шундан иборатки, ҳар қандай фикр тилда ифода этилиб, сўз орқали изҳори амалга оширилади, демак сўз ва тил бир-бирига вобастадир. Дарҳақиқат гап тил орқали сўзда аксини топади, одам сўзлайди, кишининг яхши ва ёмонлиги сўзидан англашилади. Шундан одамлар сўзлаган сўзига қараб ижобий ва салбий табиатлиларга ажратилади, тўғрироғи дўст ҳамда душман дейилади. Алишер Навоий душман сўзини бу ўринда нодон сўзи билан ёнма-ён ишлатилганини юқорида кўриб ўтдик. “Маҳбуб ул-қулуб”даги пандга қайтсак, шоир айтмоқчи нодон ўгити (панди)да хато (ғалат) муқаррар, душман берган насиҳатда эса алдов (фириб) тасавввури (мутасаввар) устун туради. Шоир юқоридаги ўгитга ўта таъсирли байт ила хулоса ясайди: Хуштур хиради кўп эл сўзига кирмак, Не бози емак хушу не бози бермак–Б. 59). Мазмуни: Яхшидир ақлли эл сўзига кирмоқ, На алданмоқ яхши ва на алдамоқ (– Б.223). Алишер Навоий тилга ва сўзга кўпроқ диққатни тортади, мутафаккирнинг таъкидича, инсон кўнгли қаттиқ сўздан жароҳат олади, аччиқ сўз заҳарли найза кабидир. Кўнгилга қадалган тил яраси битмайди, аммо мулойим калом ва тотли тил, сўзсиз, унинг малҳами бўла олади ҳамда фароғат бағишлайди. “Маҳбуб ул-қулуб”да айтилишича: “Мулойим такаллум – ваҳшийларни улфат сари бошқарур, фусунгар – афсун била йилонни тушукдин чиқарур” – мулойим сўз ваҳшийларни ҳам ажойиб ва мулойим улфатга айлантирар экан, афсунгар эса афсун билан илонни инидан чиқарар экан. Шу тариқа эл ва тил муаммосига чуқур кириб борилади ва унинг нозик фазилатлари ила беўхшов аломатлари нишонга олинади. Чунончи: “тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз”, деган шоир, тилга урғу бериш билан биргаликда элга ва унинг сўзлашига ҳам эътибор қаратмоқда. Бу борада айтилади: “Ҳарзагўйким (яъни вайсақи) кўп такаллум (сўз) сургай, итдекдурким, кеча тонг отқунча ҳургай” ёки: “ямон тиллик андоқким, эл кўнглига жароҳат еткурур ўз бошиға ҳам офат еткурур”. Шунингдек, “Нодоннинг муваҳҳиш (ваҳшатли) ҳарзаға (алжираб) бўғзин (томоқ) қирмоғи – эшакнинг жиҳатсиз (ўринсиз) қичқирмоғи (ҳанграшидир)”(–Б.59). 598 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 12, 2024. DECEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 Юқоридагиларга ушбу хилдаги якуний сўз айтилади, яъни ҳар бир яхшилик – яхши сўз орқали амалга ошиши чинакам ҳақиқат экани бот - бот уқтирилади. Алишер Навоий тил ва сўз ҳақида гапирар экан: “Тилига иқтидорлиғ – ҳакими хирадманд (донишманд), сўзига ихтиёрсиз – лаими нажанд (пасткаш лаққи, аҳмоқ)” (–Б.60). Гўзал ва чиройли сўзли ҳамда ёқимли бўлган тил башарти шу айтилганларни ўзида тажассум этган тил кўнгил билан бир бўлса, нур устига аъло нур бўлур. Демак тил ва кўнгил бирлиги, уларнинг яқинлиги, ҳамкорлиги, муштараклиги ҳақида сўз юритган Алишер Навоий уларни, яъни тил ва кўнгилни инсоннинг энг аъло аъзолари қаторида зикр этади. Боиси гулсапсар, гулғунча боғнинг ёқимли гуллари бўлгани сингари тил ва дил инсоннинг энг олий аъзолари экан. Тил инсон нутқининг шарафли қуроли, агар ушбу нутқ атрофдагилар хусусида нописанд сўз юритган, ўша тил офатга мубтало бўлиши муқаррар. Умуман тил ширинлиги, чучуклиги – кўнгилга ёқимли, тилнинг юмшоқлиги кўнгилга фойдали, ростдан ҳам тилнинг ширинлиги, шакарлиги, асаллиги соф, мусаффо, тоза кўнгилларга тотлидир. Навоий худди шу ҳодисани кичкинтой болалаларга ҳолва сотувчи юмшоқ табиатли ҳолвафурушга
Доказательный фрагмент
«Мақолада Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асари мисолида донишмандона айтилган латофатли фикрлар таҳлилга жалб этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асари мисолида донишмандона айтилган латофатли фикрлар таҳлилга жалб этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Оқил, одил, чин, рост, муз, туз, сўз, доно, донишманд, дўст, сўқмоқ, ўгит., тузум, дил, ғаним, киши, инсон, панд, тил, одам
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025