К содержанию
РецензированоRU2024

ТУРЛИ СЕЛЕКЦИЯЛИ ТОЛАЛАР ФИЗИК-МЕХАНИК ХОССАЛАРИНИНГ ТАДҚИҚИ

UZBEKISTAN” JURNALI · ХОССАЛАРИНИНГ ТАДҚИҚИ · асс.С.Болқиев, талаба Д.К.Джавлиева (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)

Журнал научно-инновационных исследований в Узбекистане · 2 · 2024

Аннотация

ушбу мақолада турли селекция навли пахта толаларининг физик механик хоссалари “Материалшунослик ва стандартлаштириш” кафедраси синов лабораториясида аниқланган. TEXTECHNO тизимида пахта толасининг сифати O’zDst 604-2016 га асосан баҳоланиб таҳлил этилган. Аннотация: В данной статье физико-механические свойства хлопковых волокон разных селекционных сортов были определены в испытательной лаборатории кафедры «Материаловедение и стандартизация». В системе TEXTECHNOt качество хлопкового волокна оценивается и анализируется на основании УзДст 604-2016. Калит сўзлар: электрон микроскоп, тола, йигириш, сифат Ключевые слова: электронный микроскоп, волокo, прядение, качество Keywords: electron microscope, fiber, spinning, quality Пахта толасининг асосий кўрсаткичларидан бири солиштирма узилиш кучи ҳамда штапел масса узунлигидир. Агар пахта толасининг штапел масса узунлиги камайса, калта толалар миқдори ортиб кетади, мустаҳкамлиги ва солиштирма узилиш кучи камаяди. Натижада, толалардан олинадиган ипларнинг сифатга кўрсаткичларига салбий таъсир этади. Толанинг узунлиги 0,5 мм га камайса ҳам ундан олинган ипларнинг сифат кўрсаткичлари ёмонлашиши кузатилади. Ундан ташқари, йигириш жараёнида чиқиндилар миқдорининг ортиб кетишига сабаб бўлади. Пахта тозалаш корхоналарида турли хил омиллар таъсирида, яъни пахтани нотўғри қабул қилиш, уни ғарамда узоқ муддатда ва юқори зичликда сақлаш, юқори ҳароратда қуритиш, тозалаш ва жинлаш натижасида толанинг физик-механик ва геометрик хоссалари ўзгариб боради, яъни пахтани далалардан териш, ғарамлаш, сақлаш, қуритиш, тозалаш, жинлаш, толасини тозалаш ва пресслаш жараёнлари салбий таъсир этади. Шу сабабли, пахта 454 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 тозалаш корхоналарида ҳар бир жараёнлар учун оптимал шароитлар белгиланади. Ҳозирги пайтда республикамизнинг турли вилоятларида селекционер олимларимиз томонидан бир қатор селекция навлари яратилган бўлиб, уларнинг сифат кўрсаткичларининг ўзгаришига технологик жараёнлар турлича таъсир кўрсатади. Ундан ташқари, навларни районлаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки, олимларимиз томонидан яратилаётган навлар турли вилоятларнинг туманларида, феремер хўжаликларида экилиб синовдан ўтказилади. Лекин, селекционер олимларимиз томонидан яратилаётган истиқболли навлар бир йил ўтмасдан самара бермаганлиги сабабли, экилишдан чиқариб ташланади. Турли селекция навлари бўйича толаларнинг сифат кўрсаткичларининг ўзгариши лаборатория шароитида тадқиқ этилди. Олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Турли селекция навларининг физик-механик хоссаларининг ўзгариши т/р Кўрсаткичлар Селекция навлари Кўпайсин Султон Гулистон Марварид 1. Толанинг чизиқий 171 181 178 194 зичлиги, мтекс 2. Толанинг 4,6 4,5 4,6 4,6 мустаҳкамлиги, сН 3. Толанинг солиштирма 26,9 24,9 25,8 23,7 узилиш кучи, сН/текс 4. Толанинг узунлиги, мм шу жумладан: модал масса 30,5 30,1 30,8 30,8 штапел масса 33,8 33,0 34,5 32,9 ўртача 24,8 24,0 25,0 26,3 455 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 Илмий-тадқиқот натижалари асосида 1-расмда турли селекция навларидан олинган толанинг мустаҳкамлиги, солиштирма узилиш кучи ва штапел масса узунликларининг ўзгаришдаги графиклари келтирилди. 35 30 25 20 15 10 5 0 Кўпайсин Султон Гулистон Марварид Селекция навлари 1-расм. Пахта толаси солиштирма узилиш кучи ва штапелмасса узунлигининг турли селекция навлари бўйича ўзгариши. -солиштирма узилиш кучи; - штапелмасса узунлиги. Пахта толаси физик-механик хоссаларини аниқлашдан олинган синов натижаларини бир-бирига нисбатан солиштирсак, Кўпайсин селекция навли пахта толасининг узилиш кучи 4,6 сН ни, солиштирма узилиш кучи 26,9 сН/текс ни, штапел масса узунлиги 33,8 мм ни, Султон селекция навли пахта толасининг узилиш кучи 4,5 сН ни, солиштирма узилиш кучи 24,9 сН/текс ни, штапел масса узунлиги 33,0 мм ни, Гулистон селекция навли пахта толасининг узилиш кучи 4,6 сН ни, солиштирма узилиш кучи 25,8 сН/текс ни, штапел масса узунлиги 34,5 мм ни, Марварид селекция навли пахта толасининг узилиш кучи 4,6 сН ни, солиштирма узилиш кучи 23,7 сН/текс ни, штапел масса узунлиги 32,9 мм ни ташкил этди. Тадқиқот натижаларини Кўпайсин селекция навли толанинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, Султон селекция навли пахта 456 Селекция навлари “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 толасининг узилиш кучи 2,2% га, солиштирма узилиш кучи 7,4% га, штапел масса узунлиги 2,2% га камайганлиги, Гулистон селекция навли пахта толасининг узилиш кучи ўзгармади, солиштирма узилиш кучи 4,1% га камайди, штапел масса узунлиги 2,1% га ошганлиги, Марварид селекция навли пахта толасининг узилиш кучи ўзгармаган, солиштирма узилиш кучи 11,9% га, штапел масса узунлиги 2,7% га камайга

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада турли селекция навли пахта толаларининг физик механик хоссалари “Материалшунослик ва стандартлаштириш” кафедраси синов лабораториясида аниқланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада турли селекция навли пахта толаларининг физик механик хоссалари “Материалшунослик ва стандартлаштириш” кафедраси синов лабораториясида аниқланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
electron microscope, fiber, spinning, quality, сифат, тола, йигириш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники