Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАВСУМИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАВСУМИЙ · Нарзиев Шахзодбек Зойирович · Муродов Асадбек Улуғбек ўғли (кафедраси ўқитувчиси,)
Академические исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги тушунчаси, ҳамкорликни амалга оширишнинг узига хос хусусиятлари тўғрисида айрим мулохазалар билдирилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактиеа инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги доирасидаги нормаларнинг амалиёт таҳлили ҳамда ушбу фаолият доирасида юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар ва тафсиялар. Калит сўзлар: Профилактика инспекторлари, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамият хавфсизлиги, халқаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш, жазолаш тизими, шахслар билан ишлаш, амалий тадқиқотлар. Ички ишлар органларида фаолиятининг асосий шаклларидан бири бу ҳамкорликдир. Жамоатчилик асосидаги ёки ҳамкорликдаги фаолиятнинг асосий шартларидан бири эса, ўзаро келишилган холда хизматни ташкил этишдир. Ҳеч қайси давлат идораси ёки ташкилоти бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни ташкил этмасдан, фақатгина ички имкониятлари доирасида фаолиятини самарадорлигини таъминлай олмаслиги барчамизга аёндир. Жумладан, ички ишлар органлари ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда тизимга кирувчи тармоқ хизматлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Профилактика инспекторининг ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари билан ўзаро ҳамкорлигини ўрганаётган эканмиз, авваламбор, шу ўринда “ўзаро ҳамкорлик” атамасига таъриф беришимиз мақсадга 46 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference мувофиқдир. Ҳамкорлик атамасига олимлар қуйидагича таъриф келтиришган: Ҳамкорлик бу – қонун ва қонуности актларга биноан, вазифалар, вақтлар ва йўналишлар орқали келишилган, хизмат кўрсатилаётган ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликлар, жиноятларнинг олдини олишда иштирок этувчи ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг куч ва воситаларидан биргаликда самарали фойдаланишдир.7 Дарҳақиқат, ҳамкорлик бу икки ёки ундан ортиқ бўлган субъектлар ўртасида ўзаро келишиб, ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатиш, муайян вазифа ва функцияларни биргаликда адо этишдир. Ҳамкорлик деганда: мазкур фаолият билан шуғулланувчи субъектларнинг қонун хужжатлари ва қонун ости норматив ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этган холда, йўналишлар, вақтлари келишилган, хизмат олиб борилаётган ҳудудда, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, жиноятларнинг олдини олишда иштирок этувчи куч ва воситалардан ҳамкорликда самарали фойдаланиш бўлиб, бунда икки ёки ундан ортиқ хизмат яъни бошқарувнинг бир-бирига бўйсунмаган холда алоҳида иштирокчилари ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб, биргаликда бажарадилар. Баъзи адабиётларда ички ишлар органларининг ҳамкорлигини, мазмун моҳиятига кўра: – Ички ишлар органлари тизимига кирувчи тармоқ хизматлари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги; – Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг жамоат тузилмалари билан ҳамкорлиги; – ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг давлат ҳокимиятининг бошқа орган ва муассасалари билан ҳамкорлиги каби уч гуруҳга ажратилганлиини кўришимиз мумкин.8 Ички ишлар органларида ҳамкорликнинг турли шакллари мавжуд. Биз уларни шартли равишда иккига бўлишимиз мумкин. Улар ўзаро ахборот алмашиш ҳамда фаолиятга доир муайян чора-тадбирларни ҳамкорликда режалаштириш, амалга ошириш, натижаларни умумлаштириш, муайян вазифаларни амалга оширишда ўзаро ёрдамлашиш ва қўллаб-қувватлашда намоён бўладиган, бир сўз билан айтганда, амалий ҳамкорликка ажратишимиз мумкин.9 47 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Ҳамкорлик асосида мулоҳаза юритилганда, ўзаро ахборот алмашиш диққатимиз марказида бўлади. Шундай экан, ўзаро маълумот алмашишнинг янгича кўриниши яъни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига ваколатли органлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар ва материалларнинг самарали алмашинувини таъминлайдиган ягона ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш ҳозирги кундаги энг долзарб вазифаларимиздан бири хисобланади.10 Ўзаро ҳамкорликнинг мақсади эса ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли муаммоларни ҳал қилишдир. Ўзаро ҳамкорлик объекти жиноятчиликни олдини олишда у ёки бу комплекс муаммоларнинг ҳақиқий амалиётдаги холатидир. Ўзаро ҳамкорликнинг предмети эса ушбу йўналишда куч ва воситаларни мувофиқлаштириш бўлиб ҳисобланади. Ҳамкорликнинг аҳамияти шундаки, жиноятчиликка қарши курашишда ИИО тизими олдида турган мақсадларга ИИОнинг соҳавий хизматлари билан биргаликда ва ўзаро мувофиқлашган ҳаракатлари орқалигина эришиш мумкин. Зеро, доимий ва ўзаро мувофиқлашган ҳамкорликсиз жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши
Доказательный фрагмент
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги тушунчаси, ҳамкорликни амалга оширишнинг узига хос хусусиятлари тўғрисида айрим мулохазалар билдирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюҲуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспекторининг фермер хўжаликлари билан ҳамкорлиги тушунчаси, ҳамкорликни амалга оширишнинг узига хос хусусиятлари тўғрисида айрим мулохазалар билдирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Профилактика инспекторлари, озодликдан маҳрум, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тажриба алмашиш, жазолаш тизими, шахслар билан ишлаш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, халқаро ҳамкорлик, амалий тадқиқотлар., жамият хавфсизлиги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026