Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
Абдулхаев Абдулхамид Абдумуталович
Академические исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада фирибгарлик жиноятининг криминологик тавсифи ва виктимлик тушунчасикенг ёритиб берилган. Калит сўзлар: фирибгарлик, жабрланувчи, олдини олиш, виктималогия, виктимлик, профилактика, айбли виктимлик гумондор ва бошқалар. Бугунги кунда жамиятдаги ижтимоий-салбий муаммолардан бири бўлган фирибгарликдан одатда очкўз, ишонувчан ёки лақма кишилар кўпроқ жабрланадилар. Зўравонликка асосланган босқинчилик, ўғрилик, талон-торожлик каби ҳуқуқбузарликлар кўпроқ спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида маст бўлган шахсларга, шунингдек турли қимматбаҳо бойлик эгаларига ёки ўз касби бўйича бундай бойликларни қўриқлаш вазифаси юклатилган шахсларга нисбатан содир этилади. Жамиятда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, шунингдек уларни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича вазифалар юклатилган касб эгалари ҳам ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида зўравонлик жиноятларининг қурбонига айланиш эҳтимоли юқори . Инсоннинг ҳуқуқбузарлик қурбони бўлиш эҳтимоли виктимлик дейилади. Криминологик адабиётларда виктимликни айбли ва айбсиз турларга ажратишади. Айбли виктимлик ҳуқуқбузарлик жабрланувчисини салбий хулқ- атвори, жамиятга зид турмуш тарзи, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузишга қаратилган қилмиш, шунингдек эҳтиётсизлик, енгилтакликдан иборат бўлиб, у ҳуқуқбузарлик содир этилишини иғво қилувчи омилдир. Бунда таъкидлаш керакки, айбли виктимликка нафақат фуқаро хулқининг ғайриқонунийлиги ёки ахлоққа зидлиги, балки у намоён этган турмушдаги оддий эҳтиётсизлик, эътиборсизлик, мулоҳазасизлик, енгилтаклик ҳам киради. Масалан, айбли виктимлик йўл транспорт ҳодисаларидан жабрланганларнинг каттагина қисмига ҳам хосдир. 38 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Айбсиз виктимлик ижтимоий маъқул ахлоққа эга бўлган, ҳаётда соғлом турмуш тарзи юритиб келаётган, лекин ўзининг психологик, физиологик жиҳатлари (масалан: бола, қария, аёл, ногирон ва ҳ.к.) ёки касбий ва меҳнат фаолиятининг хусусияти билан боғлиқ (масалан: ички ишлар органи ходими, инкассатор, такси ҳайдовчиси, маҳалла посбони) бўлган ҳолда шахсларнинг у ёки бу турдаги жиноятлар қурбонига айланишини тақозо этувчи омилдир. Виктимлиги, айниқса, айбли виктимлик даражаси юқори бўлган шахслар тоифалари билан олиб бориладиган ишларни янги бир поғонага кўтариш уларни нафақат турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, шу билан бирга салбий ҳатто жиноий йўлга кириб кетишдан ҳам сақлаб қолишни таъминлашга хизмат қилади. Фирибгарлик жиноятини содир этганлар ва ундан жабрланувчиларнинг хулқи, одоби, ахлоқи, маълумоти, маънавияти, ижтимоий-руҳий ҳолати каби шахсини белгиловчи «кўрсаткичлари» кўпинча бир-бирига яқин бўлади. Салбий хулқ-атворли, маълумоти паст, маънавиятсиз, ижтимоий-руҳий бузилишга эга бўлган одамлар ўз эҳтиёжларини қондириш йўлида ҳеч қандай йўлдан, шу жумладан жиноят қурбони бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳолда ҳам ўз қилмишларини давом эттираверади. Фирибгарлик жиноятидан жабрланувчи бўлишга мойилликни тақозо этувчи шахснинг хислатлари ва хулқи билан ижтимоий қилмиш натижаси ўртасидаги сабабий алоқадорлик эҳтимолли хусусиятга эга. Тамагирлик, лақмалик хислатларига эга бўлган инсон ҳар доим ҳам фирибгарлар билан алоқага киришмайди. Фирибгарлик жиноятидан жабрланувчи бўлишга мойил шахс хулқининг салбий йўналганлиги унинг ижтимоий-руҳий, психофизиологик хислатлари (майли, қизиқиши, темпераменти ва бошқ.) муайян ҳаётий вазият билан алоқада бўлгандагина намоён бўлади. Шунинг учун, виктимология нафақат шахсларнинг виктимлик даражасини, балки виктимоген хусусиятга эга вазиятни ҳам ўрганади. Виктимоген вазият – ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи бўлишга мойил шахсга хос муайян хислатлар ва хулқ билан боғлиқ равишда юзага келадиган аниқ ҳаётий вазият бўлиб, унда жабрланувчига ҳуқуқбузарлик ёки жиноий йўл билан жисмоний, мулкий ёки маънавий зарар етказилиши учун имконият пайдо бўлади . 39 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилиш нияти пайдо бўлиши ва амалга ошишига жабрланувчиларнинг шахсий, психик хислатлари, уларнинг хулқига ва ҳуқуқбузарлар билан ўзаро муносабатларига хос хусусиятлар кўмаклашганлиги сабабли бугунги кунда, бундай тоифадаги фуқароларнинг муайян қисмининг виктимлигини камайтириш профилактиканинг асосий йўналишларидан бири бўлиши лозим. Жамиятда қанчалик ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи бўлишга мойил бўлган одамлар кам бўлса, шунингдек ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи бўлишга мойил бўлган шахслардаги виктимлик даражаси қанчалик паст бўлса ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар шунчалик кам содир этилади. Шундай қилиб, фирибгарликдан жабрланувчи бўлишга мойил бўлган шахслар билан мунтазам равишда профилактик иш олиб бориш ҳозирда ички ишлар органлари фаолиятининг долзарб йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳуқубузарликлар профилактикасини амалга оширишда ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти виктимологик профилактика дейилади. Виктимологик профилактика – бу жамият ва давлатнинг, аҳолининг ҳуқуқбузарл
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада фирибгарлик жиноятининг криминологик тавсифи ва виктимлик тушунчасикенг ёритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада фирибгарлик жиноятининг криминологик тавсифи ва виктимлик тушунчасикенг ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- фирибгарлик, жабрланувчи, олдини олиш, профилактика, виктималогия, айбли виктимлик гумондор ва бошқалар., виктимлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025