К содержанию
РецензированоRU2026

ИБН СИНО МАКТАБИ ВАКИЛИ: БАҲМАНЁР

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Рўзиев Мақсуд Ўринович (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 203-212 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Шарқ фалсафаси мактабининг йирик вакили ҳамда буюк файласуф,тиббиёт олими Ибн Синонинг шогирди Абулҳасан Баҳманёр илмий фаолияти ва қарашлари очиб берилган "ПРЕДСТАВИТЕЛЬ ШКОЛЫ ИБН СИНA: БАХМАНЬЯР" Рузиев Максуд Уринович Исследователь БухГУ Аннотация: В данной статье раскрыты научная деятельность и взгляды крупного представителя школы восточной философии, великого философа и ученого-медика ученика Ибн Сины Абу-ль-Хасана Бахманиара. "REPRESENTATIVE OF THE IBN SINA SCHOOL: BAHMANYAR" Ruziev Maksud Urinovich Researcher at BukhSU Annotation: This article explores the scientific activities and views of Abul-Hasan Bahmanyar, a prominent representative of the Eastern philosophy school, a great philosopher, and a disciple of Ibn Sina. Кириш. Илк ўрта асрларда Ғарбда маданият, фан ва фалсафа чуқур таназзулга юз тутган бир пайтда мусулмон Шарқида юксак тараққиёт даври бошланди. Халифаликнинг дастлабки кунлариданоқ дунё илмларини ўрганишга катта аҳамият берган халифалар Қадимги Шарқда, Юнонистонда яратилган бой илмий-фалсафий меросни тўплаш ва араб тилига таржима қилишга алоҳида қизиқиш билдирган. 832- йилда халифа Маъмун асос солган “Донишмандлар уйи” академияси катта муваффақиятларга эришди. Бу ерда фаолият кўрсатган турли халқ ва эътиқод вакиллари турли мамлакатлардан тўпланган асарларни нафақат араб тилигаўгирганлар, балки уларни шарҳлаб, уларнинг таъсирида янги, оригинал рисолалар ҳам ёзганлар. Шундай қилиб, IX-X асрларда Ёқуб Кинди, Абу наср Форобий томонидан илмий-фалсафий тафаккурнинг қимматли намуналари яратилган бўлса, XI- XII асрларда тараққиёт шакл бўйича ўзининг юксак чўққисига кўтарилган. Бу даврда Арасту асарлари Шарқнинг мусулмон мамлакатларида кўпроқ тарқалган. Биринчи муаллим сифатида шуҳрат қозонган Арасту таълимотини ўрганишда Форобийнинг хизмати катта. Шарқ перипатетиклари “Биринчи таълимот” деб атаган Аристотелнинг асарлар жамланмасини қайтаишлаб “Иккинчи таълимот”ни яратгани учун қомусий олим “иккинчи муаллим” номи билан машҳур эди. Форобийдан кейин қомусий олим Ибн Сино асарларида Шарқ перипатизми тўлиқ ифодаланган. Шарқ перипатизмининг яна бир йирик вакили Абулҳасан Баҳманёр (993-1066) бўлиб, у Ибн Сино мактаби вакилидир. 15 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Баҳманёр Ибн Синодан кейин ўттиз йилдан сал кам яшаган. XI-аср ўрталарида Шарқ перипатизми босқичи бевосита унинг номи билан боғлиқ. Шарқ перипатизми анъаналарини асраб-авайлаш, биринчи навбатда, Ибн Сино файласуф зиммасига жиддий ва масъулиятли вазифаларни юклади. У кучини аямасдан Аристотел фалсафасининг олдинга ривожланишини таъминлаши керак эди. Эҳтимол, шу умид билан Ибн Сино ўзининг севимли шогирди Баҳманёр ҳақида: “Унинг менинг ўрнимга келиб, бўлишига ҳеч нарса қолмади”, деб ёзгандир. У ўз ижодида Ибн Сино асарларидан иқтибосларга кенг ўрин берган, устози ғояларини кўпроқ тарғиб қилишга ҳаракат қилган. Баҳманёрнинг ўрта асрларда Шарқ мусулмон мамлакатларида фалсафа, мантиқ ва табиатшунослик соҳаларида улкан муваффақиятларга эришишдаги хизмати беқиёс эканлигини Озарбайжон олими Зокир Маммадов манбаларга таянган ҳолда илк бор таъкидлаган эди. Баҳманёр кейинги асрларга етиб келган алломалар авлодини тарбиялашда ҳам катта хизмат қилди. Файласуфининг истеъдодли шогирдларидан бири Абулаббос Лавкарий туфайли Хуросонда фалсафа фанлари равнақ топди. Демак, Шарқ мусулмон мамлакатларида перипатетик фалсафанинг ривожланишида Баҳманёр, ундан таълим олган олимлар ва уларнинг шогирдларининг хизматлари катта бўлган. Устози Ибн Сино каби бир қанча етук олимларни етиштирган. Улар орасида Абулаббос Фазл ибн Муҳаммад Лавкарий Марвий улардан машҳурроқдир. Баъзи тадқиқотларда буюк файласуф, математик, рубоий устаси сифатида машҳур Умар Хайём (1048-1131) ҳам Баҳманёрнинг шогирди эканлиги айтилади. Шундай қилиб, Шарқ мусулмон мамлакатларида илмий-фалсафий ғоялар ривожида Баҳманёр шогирдларининг хизматлари катта. Баҳманёр бошлаган устоз- шогирд кетма-кетлиги, яъни мактаби анъаналарини қомусий олим Носириддин Тусий (1201-1274) давом эттирди. Бу билан Носириддин Тусий яратган фалсафий мактаб ҳам ўз издошларини тайёрлади. Фалсафа, мантиқ, математика ва табиий фанлар, ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий масалалар билан шуғулланган файласуф ва мутафаккирлар орасида Носириддин Тусий ва унинг мактаби вакиллари ҳам бор эди. Носириддин Тусий Шарқ перипатизми йўналишига асосланган ўзидан олдингиларнинг ғояларини ижодий давом эттирди ва сақлади. Унинг Ибн Синонинг “Аломатлар ва эслатмалар” китобига ёзган шарҳи бунга ёрқин мисолдир. Бу китоб турли даврларда файласуф ва мутафаккирларнинг диққат марказида бўлган. Шарҳловчиларнинг ушбу китобга муносабати маълум маънода уларнинг фалсафа тарихидаги ўрнини ифодалаган. Мутакаллимлар асосан бу қимматли асарни инкор этишга ҳаракат қилганлар, перипатетик файласуфлар эса илмий фалсафа тарафида туриб, илғор ғояларни бузиб кўрсатишга йўл қўймаганлар. Олим Фахриддин Розий ва файласуф Носириддин Тусийнинг мулоҳазалари бу ғоялар курашининг етакчи йўналишларини ифодалаган. Фахриддин Рази

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Шарқ фалсафаси мактабининг йирик вакили ҳамда буюк файласуф,тиббиёт олими Ибн Синонинг шогирди Абулҳасан Баҳманёр илмий фаолияти ва қарашлари очиб берилган "ПРЕДСТАВИТЕЛЬ ШКОЛЫ ИБН СИНA: БАХМАНЬЯР" Рузие…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Шарқ фалсафаси мактабининг йирик вакили ҳамда буюк файласуф,тиббиёт олими Ибн Синонинг шогирди Абулҳасан Баҳманёр илмий фаолияти ва қарашлари очиб берилган "ПРЕДСТАВИТЕЛЬ ШКОЛЫ ИБН СИНA: БАХМАНЬЯР" Рузие… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ибн сино, мусулмон мамлакатларида, шарқ перипатизми, носириддин тусий, қомусий олим, шарқ мусулмон, йирик вакили
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники