Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ОЛМА ПАЙВАНДТАГЛАР ФОТОСИНТЕЗНИНГ СОФ МАҲСУЛДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Ботиров Алишер Эркинович (in-academy.uz/index.php/si)
Наука и инновация · 2 · 1 -13 · 2021
Аннотация
Ушбу мақолада фотосинтезнинг соф маҳсулдорлигини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган тажриба натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган. Калит сўз. пайвандтаг, кўчат, фотосинтетик хусусиятлар, онтогенез, пакана ва супер пакана пайвандтаг. Кириш Ўсимликдаги барча ҳаётий жараёнлар баргларнинг фотосинтетик фаоллигига боғлиқдир. Қуруқ моддаларнинг тўпланиш жадаллиги ва фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги ҳам барг аппарати, ҳам илдиз тизими ишининг самарадорлигини ифодалайди. Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги (ФСМ) деб вақт бирлигида барг юзаси бирлигида биомассанинг тўпланишига айтилади. Қоидага кўра, у бир кунда 1м2 даги қуруқ вазнининг грамм қиймати билан ифодаланади [1-3]. Олмада ФСМ қўлланилган нав ёки пайвандтагга кўра фарқланади [4, 7, 9]. Шу билан бирга, айрим олимлар пайвандтаглар ФСМ ва новдаларнинг ўсишига таъсир кўрсатмайди деган фикрни ҳам илгари суришади [10]. Парадизка Будаговского пайвандтагидаги бир йиллик кўчатлар Антоновка обыкновенная уруғлик пайвандтагидаги ушбу навларга нисбатан ФСМнинг юқорилиги билан ажралиб турганлиги қайд этилган [8]. Бизнинг тадқиқотларимизда ФСМ ўртача ўсув дари учун ҳамда ўртача тадқиқот йиллари учун ҳисобланилди. Ҳисобларда Кидд, Вест ва Бриггс формулаларидан фойдаланилди [6]. Материаллар ва усуллар Тажрибалар 2021-2022 йиллар Япониянинг Хиросаки университетининг тажриба майдонларида ва 2023-2024 йиллар Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бандихон тажриба хўжалигида қуйидаги вариантларда амалга оширилди: Барг сатҳи юзаси профессор В.А. Потапов (1976) тавсия этган услуб бўйича, палетка ва курвиметр ёрдамида аниқланди. Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлигини ҳисоблаш учун Кидд, Вест ва Бриггснинг (Гродзинский, 1973) тавсия этган формуласидан фойдаланилди: Бу ерда: m1 – ҳисоб даври бошидаги (майнинг учинчи ўн кунлиги) битта ўсимликнинг қуруқ вазни, г; m2 - ҳисоб даври охиридаги (августнинг учинчи ўн кунлиги) битта ўсимликнинг қуруқ вазни, г; S1 – ҳисоб даври бошидаги (майнинг учинчи ўн кунлиги) битта ўсимликнинг барг юзаси, см; 130 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si S2 - ҳисоб даври охиридаги (августнинг учинчи ўн кунлиги) битта ўсимликнинг барг юзаси, см; t – ҳисоб даври давомийлиги, кун. Ҳар бир вариант учун қайтариқлардан 4 тадан ўсимлик олинди. Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ФСМ пайвандтаглар бўйича ҳам, кўчатзор далалари бўйича ҳам фарқланди. Кўчатзорнинг 1-даласида ФСМ пайвандтагнинг ўсиш кучи ортган сари ортди. Мустасно ҳолат ММ-104 пайвандтагида кузатилди, унда ушбу кўрсаткич ММ-102 пайвандтагидан пастдир (мос ҳолда 3,97 г/см2 кун ва 3,11 г/см2∙ кун). Кўчатзорнинг 2- даласида фарқлар биринчи даладагидан камроқ бўлди. Ярим пакана (ММ-104) ва ўртача ўсувчи (ММ-106) пайвандтаглари ФСМ кўрсаткичи бўйича супер пакана (М-25) пайвандтагидан ўзиб кетди. 1-жадвал Пайвандтаг ва Кенг Девид нави кўатларида ФСМ Кўчатзорнинг 1- Кўчатзорнинг 2- Кўчатзорнинг 3- Пайвандтаг даласи даласи даласи М-25 2,12 6,05 - ММ-102 3,97 5,20 6,86 ММ-104 3,11 7,12 2,95 ММ-106 8,47 7,14 4,05 ЭКФ 0,64 0,21 0,42 05 Кўчатзорнинг 3-даласида ФСМнинг энг юқори кўрсаткичи пакана ММ-102 пайвандтагига хос бўлди, нисбатан кучлироқ ўсувчи ММ-104 ва ММ-106 пайвандтаглари ушбу кўрсаткич бўйича ундан орқада қолди. Кўчатзордаги 1, 2 ва 3- йилги ўсишда ФСМнинг бундай ўзгариши қуруқ моддаларнинг тўпланиш жараёнига пайванд қилинган нав, унинг гормонал тизими, ассимилятларнинг қайта тақсимланиши, фотосинтез жадаллиги ва бошқаларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу вақтнинг ўзида кўчатзорнинг 3-даласидаги пакана пайвандтаг кўчатларида ФСМнинг юқори кўрсаткичлари уларнинг ҳосилги эрта кириши билан боғлиқ бўлиши мумкин, яъни бунинг натижасида уларда ярим пакана ва ўртача ўсувчи шаклларга нисбатан қуруқ моддалар жадалроқ тўпланади. Хулоса Шундай қилиб, кўчатзордаги ўсиш кучи ҳар хил бўлган пайвандтаглар фотосинтетик фаолият кўрсаткичлари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Пайвандтагларга уларнинг ўсиш кучи бўйича дастлабки баҳо беришда новдалар пўстлоғи қуруқ вазнининг ёғочлик қуруқ вазнига нисбати кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин.
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада фотосинтезнинг соф маҳсулдорлигини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган тажриба натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада фотосинтезнинг соф маҳсулдорлигини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган тажриба натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- кўчат, онтогенез, фотосинтетик хусусиятлар, пайвандтаг, пакана ва супер пакана пайвандтаг.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025