К содержанию
РецензированоRU2024

Ҳаким Самарқандий – калом олими сифатида

Абдуҳамидов Муҳаммаджон Абдуҳалим ўғли (International Islamic Academy of Uzbekistan Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024) · ФарДУ доценти (International Islamic Academy of Uzbekistan Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024)

Культура, отношения, философия туркоязычных народов: история, сегодня и будущее · 5 · 2024

Аннотация

This article describes the life and scientific work of Ḥākim Samarqandī, one of the most prominent theologians of the 9th century, the scientist's contribution to the development of theological science, in particular, the role of Ḥākim Samarqandī in the school of theology of Samarkand in the 9th-10th centuries Key words: Kalām, ‘Aqīdah, Ḥanafīyah, Sunnism, Māturīdiyya, Ashʿariyya, Madhhab, Mu'tazilism, Kharijism. Янги Ўзбекистонда диний ва миллий қадриятларни қайта тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Бухоро шаҳрининг 2020 йилда «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши, вилоятларда ҳадис, фиқҳ, калом илми, тасаввуф мактаблари, жойларда қуръон ва тажвид курсларини очилиши ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизатсияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб Олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий- тадқиқот марказлари ташкил этилиши ислом илмлари соҳасида янада чуқур October, 2024 IIAU.UZ 162 International Islamic Academy of Uzbekistan Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024 Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak изланишлар олиб боришни тақозо этмоқда. Хусусан, мамлакатда ислом динининг бағрикенглик, динлараро тотувликка доир мазмун-моҳиятини янада кенг ёритиш, унинг бунёдкор ва маърифий кучини маънавий ҳаётни ривожлантиришга қаратиш, аждодларнинг ёзма илмий меросини тадқиқ этиш «...тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири» сифатида белгиланиши ва уни ҳаётга татбиқ этиш нафақат илмий, айни вақтда амалий жиҳатдан ҳам муҳим бўлиб қолмоқда. [1.29-б] Жаҳон илмий жамоатчилиги илм-фан ва ислом цивилизатсияси ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Мовароуннаҳр олимларининг хизматларини эътироф этиб келмоқда. Исломшунослик соҳаси ривожланиб бораётган бир пайтда ислом тарихи ва унинг манбалари таҳлил этилаётган тадқиқотлар сони ортиб бормоқда. Мана шундай бир жараёнда ҳар бир халқнинг ўз аждодлари ва улар томонидан қолдирилган илмий асарларни тадқиқ қилишга бўлган интилиш ҳам сезиларли даражада ўсаётгани кузатилмоқда. Шундай экан, Ўзбекистон тарихини янгича илмий изланишлар асосида ўрганиш, тарихнинг ҳали яхши маълум бўлмаган босқичларини алломаларнинг бебаҳо маънавий мерослари асосида ёритиш бугунги куннинг энг муҳим вазифасига айланган. Зеро, улар ўз асарларида динлар ўртасида бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва илм-фан йўлида умумий дўстона алоқаларни шакллантириш, мустаҳкамлаш каби вазифаларга алоҳида аҳамият қаратишган. Айниқса жамоатчиликка энди маълум бўлаётган алломалар ва уларнинг илмий меросларини ўрганиш ҳамда уни келажак авлодга етказиш тадқиқотчилар олдида турган долзарб вазифалардан бири саналади. Дунёда, айниқса, мусулмон мамлакатларида ҳанафий мазҳаби ва Мотуридий таълимоти уламоларини ўрганиш, улар томонидан ёзилган асарларнинг жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрнини тадқиқ этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундай тадқиқотлар Германия, Туркия, Саудия Арабистони, Сурия, Ҳиндистон ва Покистон каби мамлакатларда тизимли йўлга қўйилган. Ушбу маънода самарқандлик мутакаллимлар орасида ўзига хос мавқега эга бўлган Ҳаким Самарқандий ҳаёти ва ижоди, унинг илмий-маънавий мероси мусулмонлар ижтимоий ҳаётида тутган ўрни, жамият ҳамжиҳатлигини таъминлашдаги роли етарлича тадқиқ этилмаган. Мотуридий таълимотини ислом оламида кенг тарқалишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган илк уламолардан бири бўлган Ҳаким Самарқандий ўз асарларида калом илмига оид муҳим масалаларни баён қилиб берган ҳамда ўз давридаги адашган фирқа ва оқимларга ақлий ва нақлий далиллар асосида раддиялар берган. Шу нуқтаи October, 2024 IIAU.UZ 163 International Islamic Academy of Uzbekistan Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024 Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak назардан бугунги кунда соф ислом эътиқодини шакллантириш, адашган тоифаларга қарши курашда Ҳаким Самарқандий илмий меросини ўзига хос жиҳатларини ўрганиш заруратга айланмоқда. Шарқ мусулмон олимларидан Абдулҳай Лакнавий, Мулла Али Қорий, Ҳожи Халифа, Абдуллоҳ Абдулҳамид Саъд ва бошқа олимларнинг табақот- библиографик китобларида Ҳаким Самарқандий ҳаёти ва асарлари ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган. Калом илмига оид асар ёзган бир қанча кейинги давр уламолари асарларида эътиқодий масалаларни ёритиб беришда Ҳаким Самарқандий ва унинг илмий-маънавий меросини ўрганишган. Жумладан, кўплаб китобларга ёзилган шарҳлар муаллифи Нуриддин Али Қорий ибн Султон Муҳаммад Ҳиравий (ваф. 1014/1605 й.) ва Саййид Али Милоний айрим мутакаллим ва фақиҳларнинг илмий меросларига оид тадқиқотлар олиб боришган. Аллома Ҳаким Самарқандийнинг ақидавий қарашлари умуминсоний моҳияти, жамият барқарорлиги, юрт тинчлиги борасидаги фикрларининг цивилизатсион аҳамияти шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда ёшларни ҳар томонлама етук қилиб камол топтиришда Ҳаким Самарқандий асарлари орқали тарғиб қилинган аҳл ас-сунна ва-л-жамоа эътиқодининг мезони халқ орасида, хусусан ёшлар орас

Доказательный фрагмент

«This article describes the life and scientific work of Ḥākim Samarqandī, one of the most prominent theologians of the 9th century, the scientist's contribution to the development of theological science, in particular,…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article describes the life and scientific work of Ḥākim Samarqandī, one of the most prominent theologians of the 9th century, the scientist's contribution to the development of theological science, in particular,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Kalām, ‘Aqīdah, Ḥanafīyah, Sunnism, Māturīdiyya, Ashʿariyya, мазҳаб, ҳанафий, хариджизм, Madhhab, акида, Калом, Kharijism, мотуридийлик, Mu'tazilism, муътазилийлик, ақида, суннизм, ашаритизм, мутуридизм, мазхаб, хорижийлик, ханафитизм, ашъарийлик, мутазилизм, калам, суннийлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники