Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАКТАБНИ ЎРАБ ТУРГАН ТАБИИЙ МУҲИТ ҲАМДА АТРОФ-МУҲИТ ОМИЛЛАРИНИНГ ЎҚУВЧИЛАР САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИГА ТАЪСИРИ
Рўзиқулов Дилшод Аллаёорович · Облобердиев Охунжон Ўткирович · Рахмонов Саъдулло Ғайбулло ўғли · Илмий рахбар: Файзибоев Пирмамат Нормаматович (Гигиена кафедраси 2-босқич клиник ординаторлари)
Международный журнал теории новейших научных исследований · 2026
Аннотация
Hygienic assessment of the microclimate parameters of school classrooms is one of the foundations for predicting the health and performance of students. The prolonged stay of a large number of students in school classrooms leads to the accumulation of anthropogenic and various types of microorganisms. As can be seen from the above definitions, the concept of health reflects the quality of the body's adaptation to environmental conditions and is the result of the process of human interaction with the environment. Keywords: Health, diseases, school-age students, indoor air. Мавзунинг долзарблиги: Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра, саломатлик нафақат касаллик ёки жисмоний нуқсонларнинг йўқлиги, балки тўлиқ жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатидир. Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, саломатлик тушунчаси организмнинг атроф-муҳит шароитларига мослашиш сифатини акс эттиради ва инсонлар ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир жараёнининг натижасини ифодалайди. ЖССТ маълумотларига кўра, йилига атмосфера ҳавосининг ифлосланиши натижасида 4,3 миллион нафар киши вафот этади [ЖССТ, 2018]. Россия шаҳарларини жуфтлик билан таққослаш ёрдамида олиб борилган ўлим таҳлилида юрак-қон томир тизими касалликларидан ўлим даражасидан энг кўп атмосфера ҳавосининг ифлосланишига боғлиқлигини тасдиқлайди. ЖССТ аъзо давлатларга ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ барча касалликларнинг эпидемиологик назоратини яхшилаш, саломатликка таъсири бўйича илмий 7.1 30 3 1 тадқиқотлар ўтказиш ва ЖССТнинг ички ҳаво сифати бўйича тавсияларини амалга ошириш имкониятларини ошириш учун ҳаво сифати мониторинги тизимлари ва соғлиқни сақлаш регистрларини яратишни тавсия қилиши бежиз эмас. Бу муаммо инсон ва профессионал ҳаётнинг деярли барча соҳаларини дунё миқёсида ўзгартирган коронавирус инфекцияси пандемияси даврида алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу ҳолат таълим тизимига катта таъсир кўрсатиб, бунга изоляция ва чекловчи тартиб шароитида минглаб турли таълим ташкилотлари масофавий ўқитиш технологиясига ўтиб, бу албатта электрон таълимнинг ривожланишига сезиларли туртки берди. Шу билан бирга, масофавий киришдан фойдаланган ҳолда машғулотлар, биринчидан, ўқитувчи шахсининг ўқув хоналаридаги ўрнини, ўқувчилар билан жонли мулоқотни таъкидлашга имкон берди, иккинчидан, таълим мазмунини ўзгартириш муқаррарлигини кўрсатди. Мақсад: Мактабларнинг дарсхоналарида мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний имкониятлари ва саломатлик ҳолатига таъсир этувчи мактаб ичи номувофиқ омилларини яхшилашга қаратилган гигиеник тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш. Тадқиқотнинг материаллари: мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг касалланиш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, саломатлик ҳолати, таълим-тарбия шароити (микроиқлим параметрлари, жиҳозланиши, чанг ва унинг заррачаларининг ўлчами ва миқдори, дарс жадвали), антропометрик кўрсаткичлари (кўкрак қафаси айланаси, бўй узунлиги, тана вазни,) баҳолаш материалларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари: Ҳамамизга маълумки карбонат ангидрид (CО ) 2 4-хавфли синфга тегишли ва нисбатан зарарсиз ҳисобланади, аммо ички ҳаводаги CО таркибининг кўрсаткичлари бошқа ифлослантирувчи моддалар 2 таркибининг кўрсаткичлари билан уйғунлашган ҳолда ҳисобланади. Хоналарнинг ички муҳит ҳавоси ўзгариши 0,1% (1%) дан ошадиган карбонат ангидрид таркибига тўғри келиши керак, бу ички ҳаво учун рухсат этилган концентрация (РЭК) ҳисобланади. Тадқиқотлар аудитория марказида, полдан 1,5 м баландликда, машғулотлар бошланишидан олдин ва машғулотлар тугагандан кейин олиб борилди. Тажириба давомида шу нарса аниқ бўлдики, мактаблардаги синфхоналарида CО таркиби машғулотлар бошланишидан олдин 5 та 2 синфхоналарда (26,1%)га ҳаво сифати паст бўлган, дарс жараёнларининг 7.1 31 3 1 охирига келиб эса ҳаво сифати паст бўлган синфхоналар сони 67% га ошган. Яна шуни ҳам такдлаб ўтиш жоизки, синфхоналарнинг ярмидан кўпида (барча синфларнинг 56,2%) дарс жараёнида дераза ва эшиклар тўлиқ ёпилган ҳолатда бўлган. Худди шу синфхоналар ҳавосидаги карбонат ангидриднинг ўртача миқдори 1256,1 та 19,2 ppm ни ташкил этди (ўртача кўрсаткич 3041 ppm). Айниқса, кимёвий экологик омилларнинг салбий таъсирига, шу жумладан формалдегиднинг болалар танасининг ривожланишига таъсир ўрганилганда шу нарса аниқ бўлдики, бронхиал астма тарқалишининг болалар сийдигидаги формалдегид таркибига ишончли равишда боғлиқ эканлиги аниқланди. Тадқиқот давомида олинган натижалар биноларни мунтазам шамоллатиш ва таълим ташкилотларининг ҳаво муҳити сифатини мунтазам равишда назорат остига олиш зарурлигини кўрсатади. Хулоса қилиб шу нарсани айтишимиз мумкинки, атроф-муҳит омиллари, мактабни ўраб турган табиий муҳитнинг ҳолати келажакдаги ва ҳозирги мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларнинг соғлиғига сезиларли таъсирини инобатга олган ҳолда таълим муассасасининг профилактика ва соғломлаштириш фаолиятига қўйиладиган талабларни сезиларли даражада кучайтириш ҳамда биноларни мунтазам шамоллатиш ва таълим ташкилотларининг ҳаво муҳити сифатини мунтазам равишда назорат остига олиш зару
Доказательный фрагмент
«Hygienic assessment of the microclimate parameters of school classrooms is one of the foundations for predicting the health and performance of students.»
Образец извлечения
Демо-превьюHygienic assessment of the microclimate parameters of school classrooms is one of the foundations for predicting the health and performance of students. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Health, diseases, school-age students, indoor air, Здоровье, болезни, воздух в помещениях, учащиеся школьного возраста
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025