К содержанию
РецензированоRU2026

ОИЛА ТУРМУШ ДОИРАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИНГ ЎРНИ

ТАЖРИБАНИНГ ЎРНИ · Солибоев Дилмурод Нурмурод ўғли · Нарзиев Шахзодбек Зойирович (ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318 гуруҳ курсанти,)

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг якка тартибдаги профилактикасини такомиллаштиришда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада, хорижий тажриба асосида, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистондаги амалиётга қанчалик мослашиши мумкинлиги масалалари кўриб чиқилади. Калит сўзлар: Оила турмуши, ҳуқуқбузарликлар, якка тартибдаги профилактика, хорижий тажриба, оила ҳуқуқи, ҳуқуқий маданият, Профилактикавий таълим, ижтимоий муносабатлар, оиладаги зўравонлик, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш. Оила жамиятнинг асосий ва энг муҳим бирликларидан бири бўлиб, унинг барқарорлиги ва фаровонлиги нафақат оиланинг ўзига, балки жамиятнинг ривожланишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Оила ичида содир бўладиган ҳуқуқбузарликлар эса, оиланинг ички тинчлиги ва унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларга жиддий зарар етказади. Шундай экан, оила доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, энг аввало, профилактика орқали амалга оширилиши керак. Хорижий тажриба, айниқса ривожланган давлатлардаги профилактик чоралар, Ўзбекистондаги ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришда муҳим ўрин тутиши мумкин. Оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликлар кўплаб шаклларда намоён бўлиши мумкин. Бу, аввало, оила ичидаги зўравонлик, унинг турли кўринишлари – жисмоний, руҳий, жинсий зўравонлик, шунингдек, моддий манфаатлар асосидаги хулқ-атворларни ўз ичига олади. Оила ичидаги ҳуқуқбузарликлар нафақат бевосита оиланинг ўзига, балки унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. 24 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун тизимли ва комплекс ёндашув талаб этилади. Якка тартибдаги профилактика, энг аввало, ҳуқуқбузарларни муайян ҳаракатларга ундаган сабабларни ўрганиш ва бундай сабабларни бартараф этишга қаратилган чораларни амалга оширишни назарда тутади. Оилавий зўравонликни олдини олишда, бу тушунча айниқса муҳим ҳисобланади. Якка тартибдаги профилактика доирасида оила аъзоларининг индивидуал хулқ-атвори, психологик ҳолати, уларнинг оиладаги ўзаро муносабатлари ва ижтимоий шароитлари таҳлил қилинади. Шунингдек, психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар ва ижтимоий ишчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳам катта аҳамиятга эга. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 28- моддасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасидир. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси шахснинг, унинг ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-маиший шароитлари ва турмуш тарзи, шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворини, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигини, шунингдек содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини қўллаш учун шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори тўғрисида, унинг ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳақида далолат берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади. Ҳуқуқбузарликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлланилади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора- тадбирлари қуйидагилардан иборат: – профилактика суҳбати; – расмий огоҳлантириш; 25 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference – ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш; – ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш; – профилактик ҳисобга олиш; – мажбурий даволанишга юбориш; – маъмурий назорат. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Профилактика суҳбати шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтиришдан, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтиришдан иборат бўлади. Профилактика суҳбати шахсни профилактик ҳисобга қўйишда ҳам ўтказилади. Профилактика суҳбати ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган вакили томонидан ўтказилади. Профилактика суҳбати ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса жойлашган эрда, шунингдек шахснинг яшаш, ўқиш, иш жойида ёхуд бевосита ғайриижтимоий хулқ-атвор ёки ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ўтказилади. Профилактика суҳ

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг якка тартибдаги профилактикасини такомиллаштиришда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг якка тартибдаги профилактикасини такомиллаштиришда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Оила турмуши, ҳуқуқбузарликлар, якка тартибдаги, ижтимоий муносабатлар, оиладаги зўравонлик, хорижий тажриба, оила ҳуқуқи, ҳуқуқий маданият, Профилактикавий таълим, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш., якка тартибдаги профилактика, ҳуқуқни ҳимоя қилиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники