Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ
UZBEKISTAN” JURNALI · ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК · Зарифова Мафтуна Расулбек қизи
Журнал научно-инновационных исследований в Узбекистане · 2 · 2024
Аннотация
Мазкур тезисда вояга етмаганларнинг жиноят содир этишига олиб келадиган ижтимоий ҳамда маънавий омиллар, шунингдек уларни олдини олиш чоралари ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш лозимлиги тўғрисида сўз боради. Калит сўзлар: криминалистик, ҳуқуқий онг, криминоген оила, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар Бугунги кунда энг муҳим бўлган муаммоларидан бири ҳисобланган вояга етмаганлар жиноячилигини тадқиқ қилиш борасида барча хорижий ва ҳамдўстлик мамлакатлари сингари Ресубликамизда ҳам бир қатор илмий изланишлар олиб борилди. Ушбу илмий тадқиқот ишларида болалар ва ўсмирлар ўртасида содир этилаѐтган қонунбузарлик, алкоголизм ва гиѐҳвандлик сингари иллатларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи ижтимоий–психологик омиллар, жиноячилик ҳодисасининг статистик, демографик, ҳуқуқий ва ҳудудий хусусиятларига боғлиқ саналади. Кузатишлардан маълум бўлишича, Республикамизда вояга етмаганлар жиноятчилиги муаммосини илмий тадқиқ қилиш масаласига мустақиллик йилларида янада эътибор ортди. Кейинги йилларда республикамизда болалар ва ўсмирлар ўртасида турли хил қонунбузарлик ҳолатларининг ортиб бораѐтганлиги кенг илмий жамоатчиликни бу муаммо билан янада жиддийроқ шуғулланишга ундади. Шу боисдан республикамизда кейинги йилларда вояга етмаганлар жиноятчилигини илмий тадқиқ этиш борасида муайян муваффақиятлар қўлга киритилди. Мамлакатимизда вояга етмаганлар жиноятчилиги муаммосини ўрганишга қаратилган илмий изланишларни кузатар эканмиз, бутун дунѐ 87 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 10, 2024. OCTOBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 мамлакатларида бўлгани сингари ушбу муаммони илмий тадқиқ этиш ишлари бир неча йўналишлар бўйича олиб борилганлигининг гувоҳи бўламиз. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминалистик йўналиши бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар шундан далолат берадики, бу йўналишда кейинги йилларда бир қатор самарали илмий изланишлар олиб борилган. Ушбу илмий тадқиқот ишларида вояга етмаган ѐшдаги жиноятчи шахси, вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижтимоий, ҳуқуқий омиллари, сабаб ва мотивлари ҳамда унинг олдини олиш борасидаги муаммолар тадқиқ қилинади. Хусусан, тадқиқотчи А.А.Расулов ўз тадқиқотларида вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишда ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантириш муҳимлиги тўғрисидаги қимматли мулоҳазаларни илгари суради. Шунингдек, тадқиқотчининг таъкидлашича1, болалар ва ўсмирлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш нафақат мутасадди ташкилот ходимларининг, балки кенг жамоатчилик, ота-оналар ва ўқитувчилар зиммасидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади . Тадқиқотчи М.Қосимова ҳам ўз тадқиқотларида вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш омилларини ҳуқуқий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилади.У ўз кузатиш ва тадқиқотларига асосланиб, вояга етмаганларда жиноятчилик хулқининг келиб чиқишини олдиндан айтиш мумкин деган фикрни ўртага ташлайди. Хусусан, у- «носоғлом, криминоген оилаларда, ғайриқонуний хулқ-атворга эга бўлган болалар ва ўсмирлар даврасида, катталарнинг тазйиқи ѐки зўрлови асосида вояга етмаганлар жиноятчилиги келиб чиқади ва шунинг учун болалар ва ўсмирлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олишда шу омилларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир»2- деб таъкидлайди. Вояга етмаганлар жиноятчилигини ҳуқуқий ва криминалистик йўналиш бўйича тадқиқ қилишга қаратилган тадқиқотларни кузатар эканмиз, уларда вояга етмаганлар жиноятчилигининг ҳуқуқий, криминалистик омиллари билан бир қаторда ижтимоий, ҳуқуқий, статистик ва айрим ҳолатларда 1 Расулов А.А. К вопросу повышения эффективности борьбы с правонарушениями несовершеннолетних //Общественные науки в Узбекистане. Ташкент. 1978, № 11.С. 11-14. 2 2 Касимова М. Аренберг Р. Предупреждение правонарушений несовершеннолетних. Ташкент. ―Фан‖. 1991, 132 с. 88 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 2, ISSUE 10, 2024. OCTOBER ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 педагогик ҳамда психологик омиллари ҳам маълум даражада таҳлил қилинганлигининг гувоҳи бўламиз. Бундай ҳолат тадқиқотчиларнинг бу муаммони янада чуқурроқ ўрганишга бўлган интилишлари ва ҳаракатларидан далолат беради. Қолаверса, уларнинг бу хилдаги ѐндашуви вояга етмаганлар жиноятчилиги нафақат ҳуқуқшунос- криминалист тадқиқотчилар томонидан ўрганилиши зарур бўлган, балки психолог, педагог, биолог, социолог ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан ҳам тадқиқ этишилиши зарур бўлган муаммо эканлигини кўрсатади. Бироқ шундай бўлсада, вояга етмаганлар жиноятчилигини криминалистик йўналиш бўйича тадқиқ этишга қаратилган тадқиқотларда жиноятчи шахсини, унинг шаклланиш жараѐнлари ва ижтимоий омилларини ўрганиш ва вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш, унинг ҳуқуқий мезонларини ишлаб чиқиш масаласи улар тадқиқотининг асосий мақсад ва вазифалари сифатида белгиланганлигини кузатамиз. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг келиб чиқишида ижтимоий муҳитнинг таъсири масаласи, оилавий муносабатлардаги носоғлом муҳитнинг вояга етмаганлар жиноятчилигини келт
Доказательный фрагмент
«Мазкур тезисда вояга етмаганларнинг жиноят содир этишига олиб келадиган ижтимоий ҳамда маънавий омиллар, шунингдек уларни олдини олиш чоралари ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш лозимлиги тўғрисида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур тезисда вояга етмаганларнинг жиноят содир этишига олиб келадиган ижтимоий ҳамда маънавий омиллар, шунингдек уларни олдини олиш чоралари ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш лозимлиги тўғрисида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- криминалистик, ҳуқуқий онг, криминоген оила
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026