Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПОВЫШЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ ДОХОДОВ БЮДЖЕТА ОТ ГОСУДАРСТВЕННОЙ СОБСТВЕННОСТИ
www.e-itt.uz II SON. · САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ · PhD Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич · ГОСУДАРСТВЕННОЙ СОБСТВЕННОСТИ (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · PhD Усманов Кахрамонжон Акбаралиевич (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)
Передовая экономика и педагогические технологии · 2024
Аннотация
The analysis of budget revenues from state property and problems in this sphere are given in this article. Also, based on international experiences and analysis in this sphere scientific-practical conclusions and proposals were developed. Key words: state property, revenues from state property, dividends from state-owned enterprises, net profit of state-owned enterprises, rent on state property, the efficiency of state property. 378 378-384 www.e-itt.uz II SON. 2024 Кириш. Солиқсиз даромадларнинг мақсади, солиқли даромадларникидан фарқли равишда турлича бўлиши мумкин. Масалан, давлат божлари юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш учун тўланса, жарима ҳуқуқбузарлик жазоси сифатида тўланади. Давлат ўз мулкини жойлаштириш орқали дивиденд, фоиз, ижара ҳақи олиши мумкин. Турли мақсадлар учун йиғимлар жорий қилиниши мумкин, масалан Ўзбекистонда табиат объектларидан фойдаланиш учун йиғим жорий қилинган. Солиқли даромадлар давлат солиқ идоралари томонидан ундирилса, солиқсиз тўловлар турли идоралар, жумладан Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилади. Адабиётлар шарҳи. Ўзбек иқтисодчи олими Маликовнинг (2007) келтиришича, давлат бюджетининг даромадлари миллий даромаднинг қайта тақсимланадиган қисми ҳисобланади. Иванова (2009) эса солиқларни жамиятда фуқароларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари, тинчлиги ва шу каби давлат хизматлари учун тўлайдиган бадал сифатида баён қилган. Григоров (2004) таъкидлашича, бюджет даромадларини прогнозлаштириш – бюджет даромадлари манбалари, турлари бўйича доимий таҳлилларга асосланган ҳолда келгусидаги даромад миқдорларини аниқлашдан иборат. Макридакс, Вилрайт ва МкГиилар (1983) умумий прогнозлаштириш жараёнларининг назарий асосларини белгилашда салмоқли ҳисса қўшишган. Жумладан, прогнозлаштиришнинг сабаб-оқибат ва даврий қаторлар усулларини батафсил келтириб ўтишган, ва бу усуллардан давлат бюджети даромадларини прогнозлаштиришда фойдаланиш мумкин. Бошқа давлатларда давлат мулкидан фойдаланишни оптималлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади ва бу давлат молиясининг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Масалан, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давлат мулкидан келадиган даромадларни ошириш мақсадида стратегия ишлаб чиқилган43. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Солиқсиз тўловларнинг умумий даромадлар таркибидаги улуши 2019 йилда 12,8%ни ташкил қилган бўлса, 2023 йилда 19,5% га тенг бўлган (1-жадвалга қаранг). Бунинг асосий сабаби, давлат улушига ҳисобланган дивидендлар улушининг кескин ошишидир. Хусусан, олтин қазиб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимининг ўзгариши натижасида давлат улушига ҳисобланган дивидендлар миқдори сезиларли даражада ошган. 1 -жадвал Солиқсиз тўловлар тушуми динамикаси № Тармоқлар 2019 йил 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил Солиқсиз ту ловлар, 1. 14,4 20,0 26,5 42,1 45,2 трлн.су м Давлат бюджети 2. даромадлари 12,8 15,1 16,1 20,9 19,5 таркибидаги салмоғи, % Манба: муаллиф томонидан тузилган. 43 https://www.djkn.kemenkeu.go.id/artikel/baca/15606/optimization-of-state-assets-in-jakarta-upon- relocation-of-capital.html 379 www.e-itt.uz II SON. 2024 Божхона божлари ва йиғимлари ҳам солиқсиз тўловларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Уларнинг тушумлари эса экспорт-импорт ҳажми билан чамбарчас боғлиқ ва тушумларини шу динамикада кўриш мақсадга мувофиқ. 2-жадвал Божхона божлари ва божхона йиғимлари динамикаси Ўлчов 2019 2020 2021 2022 2023 бирлиги йил йил йил йил йил АҚШ доллари курси долл./су м 8 851 10 064 10 650 11 046 11 700 Экспорт млн.долл. 17 459 15 102 16 663 19 309 23 649 Импорт млн.долл. 24 292 21 154 25 508 30 699 37 953 Божхона божи ва божхона млн.долл. 329 409 529 630 1 029 и иғимлари Импортга нисбатан % 1,4 1,9 2,1 2,1 2,7 Манба: муаллиф томонидан тузилган. 2019 йилда божхона божлари ва божхона йиғимларининг импорт ҳажмига нисбати 1,4% ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб 2,7% гача ўсди. Бунда божхона маъмурчилигининг яхшиланиши, божхона расмийлаштируви жараёнидаги ўзгаришлар ўз таъсирини кўрсатган (2-жадвалга қаранг). Кейинги 3-4 йилда мамлакатимизда тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб- қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Республика бўйича тадбиркорлар учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги имконият ва шароитлар яратилди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувлар, тафтиш- текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг аксариятига барҳам берилди. Амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ давлат идораларида ҳамда жамиятимизда тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди. Бугунги кунда, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти солиқ ва божхона тизимини такомиллаштириш, ресурс, кредитлар ва субсидиялар ажратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинди. Солиқсиз тўловларнинг яна бир хусусияти шундаки, бу тушумларнинг даврийлиги нобарқарор ҳисобланади. Солиқли даро
Доказательный фрагмент
«The analysis of budget revenues from state property and problems in this sphere are given in this article.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe analysis of budget revenues from state property and problems in this sphere are given in this article. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- state property, revenues from state property, dividends from state-owned, net profit of state-owned enterprises, государственное имущество, доходы от сдачи государственного имущества, чистая прибыль государственных предприятий, давлат мулки орқали келадиган даромадлар, давлат мулкини ижарага беришдан олинадиган даромадлар, доходы от государственного имущества, давлат мулки, дивиденды по государственной доле, давлат улуши бўйича дивидендлар, давлат корхоналарининг соф фойдаси, rent on state property, dividends from state-owned enterprises
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026