Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
“ТЕХНОЛОГИЯ” ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ИННОВАЦИОН КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШНИНГ ДИДАКТИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА · Чориева Дилноза
Медицина, педагогика и технологии: теория и практика · 2 · 2023
Аннотация
Мазкур мақолада “Технология” фани ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида талаб этиладиган дидактик шарт- шароитлар таҳлил қилинган. Инновацион фаолиятга тайёргарлик ўқитувчиларнинг методик, ахборот-коммуникация, маънавий, мотивацион ва амалий кўникмаларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Шунингдек, мақолада “Технология” фани ўқитувчиларини замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш мақсадида интерактив ва лойиҳавий усуллар, муаммоли таълим ва АКТ имкониятлари қай тарзда қўлланилиши мумкинлиги ёритилган. Тадқиқотнинг натижалари ўқитувчиларнинг касбий малакаларини янада ривожлантиришга кўмаклашади. Калит сўзлар: “Технология” фани, инновацион фаолият, ўқитувчи тайёргарлиги, дидактик шарт-шароитлар, методик тайёргарлик, ахборот-коммуникация технологиялари, мотивация, амалий фаолият, муаммоли таълим, интерактив усуллар. Кириш. Дунё миқёсида ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим муассасаларида таълим олувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Чунки хозирги глобаллашган дунёда кенг қамровли тафаккури ривожланган, мустақил фикрлай оладиган мутахассислар зарур. Таълим-тарбия жараёнида ўқутувчиларни мустақил фикрлашга ўрганиш асосий ўринга кўтарилиши замон талабидир. Халқаро педагогик тажрибаларга кўра, педагог мутахассисларнинг мустақил таълим олиш ва ўз устида ишлаш эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни амалиётда мустқил қўллай олиш, ўз мутахассислиги бўйича малакасини 168 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 11.79/2023 SJIF 2024 = 5.444 Том 2, Выпуск 11, Ноябрь мунтазам ошириб бориш, ўз соҳаси бўйича дунё миқёсидаги янгиликлардан доимо хабардор бўлиш ва улардан ўз фаолияти давомида фойдалана олиш, инновацион фаолият олиб бориш кўникмалари ўқув амалиётларида шаклланади. Шу боис, ўқутувчиларда тизимли таҳлил қилиш, танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, касбий компетенцияларни кучайтиришга қаратилган янги методика ва технологияларни ишлаб чиқиш ва кенг жорий этиш, ўқув жараёнининг асосий қисмини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материаллар билан мунтазам бойитиб бориш орқали касбий ва шахсий компетентликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда таълим тизимида инновацияларнинг жорий қилиниши ва янги технологиялардан фойдаланиш жадаллик билан ривожланмоқда. Жумладан, “Технология” фани таълими нафақат амалий билимларни ўқитишни, балки ўқувчиларнинг инновацион кўникмаларини ривожлантиришни ҳам ўз ичига олади. Бу борада муаллимлардан ўқув жараёнини янгича усул ва воситалар асосида ташкил қилиш, педагогик технологияларни ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш кўникмалари талаб этилади. Шунингдек, ўқитувчиларнинг инновацион касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни ишлаб чиқаришга яқинлаштириш, ўқув жараёнини амалий тарзда бойитиш учун бир қатор дидактик шарт-шароитлар яратиш лозим. Мамлакатимизда “Технология” фани таълимини ривожланиш жараёни ва замонавий тенденциялари, мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш, таълим олувчиларнинг мустақил ва ижодий иш фаолиятларини ташкил этиш масалалари бўйича Р.Х.Джураев, Ш.Э.Қурбанов, Н.А.Муслимов, Қ.Т.Олимов, З.К.Исмаилова, Д.О.Химматалиев, Ш.С.Шарипов, Ж.А.Хамидов, О.А.Қўйсинов, Ҳ.Ш.Қадиров, Б.Б.Эргашев ва бошқалар тадқиқотлар олиб боришган. 169 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 11.79/2023 SJIF 2024 = 5.444 Том 2, Выпуск 11, Ноябрь “Технология” фани таълимида махсус фанларни ўқитиш ва ўқув амалиётларини ташкил этиш масалалари бўйича О.А.Абдуқудусов, С.Ю.Ашурова, Г.М.Анорқулова, Р.Х.Джураев, К.Ж.Мирсаидов, Ў.Д.Хидиров, Я.Ҳайдаровлар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган. Республикaмизнинг етaкчи педaгог олимлaридaн Н.A.Муслимов, Н.Н.Aзизходжaевa, О.A.Қўйсинов, Ш.Юнусовa, П.Т.Мaгзумов, Б.Р.Муқимов, Ж.Турматов, Ф.М.Сaдиковa вa бошқaлaр тaълимни тaшкил этиш вa фaоллaштириш масалалари устидa илмий тaдқиқот ишлaрини aмaлгa оширишгaн. МДҲ давлатларидан Б.П.Есипов, И.Я.Лернер, О.А.Нильсон, П.И.Пидкасистий, Н.И.Чиканцева, Т.И.Шамова ва бошқалар томонидан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш, режалаштириш, фаоллаштириш ва рағбатлантириш масалалари тадқиқ қилинган. Хорижий давлат олимларидан M.W.Berkowitz, V.A.Battistich, M.Bier, G.Owens, V.Goldschmid ва B.F.Skinner каби олимлар касбий фаолиятга тайёрлашда касбий фаолиятга тайёрлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борганлар. Шу ўринда “Технология” фани таълими бўйича тавсия этилган адабиётлар шарҳини ҳам бериб ўтсак. 1. Ашуров, Ф. А. (2020). “Педагогик инновациялар асослари” Мазкур китобда педагогик инновациялар тушунчаси, уларнинг таълим тизимидаги роли ва уларни амалга ошириш усуллари ёритилган. Муаллиф ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш учун зарурий методик ва амалиётга асосланган усулларни тақдим этади. Бу асар “Технология” фани ўқитувчиларини инновацион касбий
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада “Технология” фани ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида талаб этиладиган дидактик шарт- шароитлар таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада “Технология” фани ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида талаб этиладиган дидактик шарт- шароитлар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “Технология” фани, инновацион фаолият, ўқитувчи тайёргарлиги, методик тайёргарлик, Технология” фани, амалий фаолият, интерактив усуллар., ахборот-коммуникация технологиялари, муаммоли таълим, мотивация, дидактик шарт-шароитлар
Смежные источники
Журнал универсальных научных исследованийЭ.Я Эрметов, Д.Э Яхшибоева2024
СтатьиМИРЗАКАРИМОВ Бахромжон Халимжонович, МЕЛИБАЕВ Фарход Абдупаттохович2022
The American Journal of Medical Sciences and Pharmaceutical ResearchMinimally Invasive Surgical Interventions, Mukhammadbobur Makhsitaliev +42020