Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Исторический (антропогенез, этнология, этнография) анализ общества на научно-теоретико-философском пути.
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА · Гадоева Лобар Эргашевна (Осиё халқаро университети “Тарих ва филиология” кафедраси доценти)
Медицина, педагогика и технологии: теория и практика · 2 · 2023
Аннотация
Ушбу мақолада Санитария ва гигиена хавфсизлиги ён атрофдаги зарарли моддаларнинг организмга зарарли таъсирини бартараф этиш ёки олдини олиш, санитария профилактикаси (муҳофазаси), экологик офатлар туфайли аҳоли соғлигига путур етказувчи, биофизиологик хасталиклар келтириб чиқарувчи омиллардан ҳимояланишни ҳақидаги маълумотлар очиб берилган. Калит сўзлар: Санитария ва гигиена, организм, микроб, пиёда юриб қиладиган сайрлар, ғайритабиий кучлар. Санитария ва гигиена хавфсизлиги ён атрофдаги зарарли моддаларнинг организмга зарарли таъсирини бартараф этиш ёки олдини олиш, санитария профилактикаси (муҳофазаси), экологик офатлар туфайли аҳоли соғлигига путур етказувчи, биофизиологик хасталиклар келтириб чиқарувчи омиллардан ҳимояланишни назарда тутади. Бундай омиллар мудом бўлган, чунки табиатнинг ўзида баъзан онгли мавжудот организмига салбий таъсир этувчи микроблар ажралиб чиқади. Ибн Сино, агар кўзга кўринмас жониворлар бўлмаса, киши минг йил яшарди, деганида ана шу микробларни назарда тутган. Ибн Сино яшаган даврда илмий техник кашфиётлар ён атрофга, экологик муҳитга ҳозиргидек кучли салбий таъсир кўрсатмаган эди. Демак, буюк заминдошимиз табиатда кўзга кўринмайдиган нарсалар, микроблар борлигини, кўпгина касалликлар ана шу микробларнинг тарқалиши, организмга кириши, яра ҳосил қилиб, инсон саломатлигига хавф солишини билган. Санитария ва гигиена хавфсизлигининг илк кўринишлари ибтидоий даврдаёқ кишиларга маълум бўлган. “Сиҳат-саломатлик ва уни асрашга ёрдам берадиган усул ва воситалар ҳақидаги дастлабки тасаввурлар архаик даврнинг синкретик (яхлит, ҳали соҳаларга ажралмаган) маданиятининг таркибига кирган. Тарихий маълумотларнинг кўрсатишича, ибтидоий жамоа тузумининг дастлабки даврида кишилар диний-мистик қарашлардан холи бўлган кўплаб даволаш восита ва усулларини билишган. Аммо кейинчалик уларнинг онгида мифологик дунёқарашнинг турли кўринишлари бўлган фетишизм, тотемизм ва анимизмга хос бўлган қарашларнинг шаклланиши примитив рационал фикрларнинг чегараланиши ва аксинча мистик тасаввурларнинг асосий ўринга чиқишига сабаб бўлган. Тиббий тасаввурлар маданиятининг бошқа элементлари сингари кишилар аввал зооморфизм ( ғайритабиий кучларни ҳайвонлар тимсолида тасвирлаш), сўнгра антроморфизм (турли инс-жинсларни инсон қиёфасида тасвирлаш)нинг кўринишида шаклланган ва амал қилган. Ҳаётий вазиятлар, 259 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 11.79/2023 SJIF 2024 = 5.444 Том 2, Выпуск 11, Ноябрь турли маросимлар жараёнида юзага келган бундай билимлар мантиқий жиҳатдан етарли асосга эга бўлмай, тан сиҳатликни ғайритабиий кучларнинг хоҳиш иродасига боғлиқ ҳолат сифатида тушунтиришга қаратилган1. Ўлкамиз халқлари асосан сув ҳавзалари ва дашт, қирларда яшагани боис ён-атрофдаги шароитга мослашиб турли хасталиклардан ўзини ҳимоя қилиш усулларини, дори-дармонларни кашф этишган. Хоразм, Тошҳовуз (Туркманистон Республикаси), Бухоро вилоятлари ва Қорақолпоғистон ҳудудларида тиканакни, саксовул гулларини қайнатиб ичиш, улардан дизентериядан сақланиш ва уни тўхтатиш, Фарғона воҳаси ҳудудларида анор пўчоғи, райҳон барглари, аччиқ бодом данакларидан тиш оғриқини қолдириш, типратикон, сув илонлари қайнатмаларидан фойдаланиш тиббий анъаналар сифатида ҳамон мавжуд. Уйда сичқон пайдо бўлганида ялпиз барги қайнатилиб, кичик идишларга солиб қўйилган, маълумки ялпиз ҳидидан сичқон ва тарқатадиган касаллик аломатлари қочади. Саримсоқпиёзнинг инсон сиҳат саломатлигига, санитария ва гигиена мақсадида фойдаланиб келинганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, саримсоқпиёз бўлакларини ун, гуруч, макарон маҳсулотларига мита тушмаслиги солиб қўйилган. Уй чумолиларини йўқ қилиш ва улар тарқатадиган микроблардан тозалаш учун чумолилар изларига, улар чиқиб келадиган жойларга саримсоқпиёз суркаб қўйилган. Қиймаланган саримсоқпиёзни сувга аралаштириб баҳор ва кузда дарахтларга сурилган. Бу усул куртак каналарини, қумурсқаларни ва меваларга тушадиган қора қўнғир доғланишлар олдини олган . Саримсоқпиёз овқатга, пишишдан сал олдинроқ солинган, бу овқат мазасини сақлаган ҳолда сарисоқпиёз хислатини асраб қолган. Карам, сабзи, гуруч, бодринг, сут каби маҳсулотлардан фойдаланиш усуллари шунчалик ранг барангки, улар санитария ва гигиена маданиятининг қанчалик юксаклигидан далолат беради2. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “инсоният минг йиллар давомида мослашиб келган табиий радиация фони кейинги 60 йилда 50 баробардан кўпроққа катталашди. Инсон организми бу қисқа (кичик) муддатда унга мослашишга улгурмади. Бу эса янги касалликларни пайдо бўлишига ва организмнинг ҳимоя кучларининг заифлашувига олиб келди3. Юртдошимиз Абдул Ҳасан Сарий (ХIV аср) дейди: “Уч нарса инсонни даволашга қодир”: 1 МуҳиддиновА.Тиббиймаданият фалсафаси.--Тошкент: Фалсафа ваҳуқуқ институти нашриёти,2009. 64-65 б. 2Ҳамдамова З.Билибқўйган яхши.--Тошкент: Yurist mediamarkazi, 2011; Шарқ табобати.- -Тошкент: Абдулло ҚодирийномидагиХалқ меросинашриёти,1994; ҚодировА.Тиббиёт тарихи.--Тошкент: Ўзбекистонмиллийэнц
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Санитария ва гигиена хавфсизлиги ён атрофдаги зарарли моддаларнинг организмга зарарли таъсирини бартараф этиш ёки олдини олиш, санитария профилактикаси (муҳофазаси), экологик офатлар туфайли аҳоли соғлиг…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Санитария ва гигиена хавфсизлиги ён атрофдаги зарарли моддаларнинг организмга зарарли таъсирини бартараф этиш ёки олдини олиш, санитария профилактикаси (муҳофазаси), экологик офатлар туфайли аҳоли соғлиг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Санитария ва гигиена, организм, микроб, пиёда юриб, Биби мушкул кушод афсонавий аёл, этнология, Антропогенез, асфантин, этнография, Бахоуддин Нақшбандий, неандертал
Смежные источники
Журнал универсальных научных исследованийЭ.Я Эрметов, Д.Э Яхшибоева2024
СтатьиХАКИМОВА Лейла Рафиковна, ЮСУПОВ Шухрат Абдурасулович2022
ЦЕНТРАЛЬНО АЗИАТСКИЙ ЭНДОКРИНОЛОГИЧЕСКИЙ ЖУРНАЛЮлдашева Ф.З, Садикова А.С +22022