Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КАМБАҒАЛ ОИЛА ВА МАҲАЛЛАРНИ КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШДА ТАДБИРКОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ ИМКОНИЯТИДАН ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНИШ
ИМКОНИЯТИДАН ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНИШ
Журнал универсальных научных исследований · 2023
Аннотация
Мазкур мақолада камбағал оила ва маҳаллаларни камбағалликдан чиқариш жараёнида тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари таҳлил қилинган. Тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур инфратузилмани шакллантириш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кучайтиришнинг ўрни кўрсатилган. Шунингдек, маҳаллалардаги иқтисодий шароитларни яхшилашда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг муҳим аҳамияти таъкидланган. Мақолада, камбағалликни қисқартириш борасида халқаро тажриба ҳам таҳлил қилиниб, улардан олинган сабоқлар ҳақида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: Камбағаллик, тадбиркорлик, маҳалла, иқтисодий ривожланиш, давлат-хусусий ҳамкорлик, халқаро тажриба. I. Камбағалликдан чиқариш йўналишида амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар. Ривожланган давлат тажрибаси ҳамда мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, энг қуйи бўғин – маҳалла даражасига тушган ҳолда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида муваффақиятли тажриба яратилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиб, маҳаллаларни ихтисослаштириш ҳамда иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқилгани ҳисобига мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди. Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 4 фоизга қисқартириш мақсад қилинди. Аммо, нафақа олувчиларда – камбағ оилаларнинг 151,4 мингтасида соғлиқни сақлаш, 12,3 мингтасида ногиронлиги бўлган шахсни парваришлаш ва 373,6 мингтасида бандлик билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди. 295 ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11 Шу билан бирга, камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга тушириш учун индивидуал ёндашув, камбағал оилаларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий ривожланиш имкониятларини кенгайтириш, комплекс ижтимоий хизматлар ва қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш, шунингдек, рақамли мониторинг тизимларини яратиш лозим. Шу боис, қамбағалликни қисқартириш бўйича қўйидаги йўналишларни ўз ичига олган мутлақо янги тизим жорий қилинмоқда: Аввало, Агентлик томонидан Камбағал оилаларнинг ягона реестрини шакллантириш амалиёти жорий этилмоқда. Бунда, оиланинг камбағаллик ҳолатини белгилашда монетар мезонлар билан бир қаторда шахснинг уй-жой ҳолати, саломатлиги ва ижтимоий ёрдамларга муҳтожлиги инобатга олинади. Ижтимоий ҳимоя агентлигида камбағал оилалар реестри жорий этилмоқда. Маълумот учун, Реестрга киритиш ва чиқариш маҳалла фаоллари томонидан амалга оширилмоқда. Реестридаги оилалар тоифаларга ажратилган ҳолда ижтимоий ва молиявий хизмат ҳамда ёрдамлар кўрсатилади. Оилалар баҳолашдан ўтказилиб, натижаларига кўра 3 та тоифага ажратилади. Маълумот учун: қизил: оғир вазиятдан чиқиб кетиш имконияти паст оилалар (меҳнат қилолмайдиган - доимий ёрдамга муҳтож); сариқ: оғир шароитдаги оилалар (камбағалликдан чиқариш учун интеграллаштирилган ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилиб оила учун янги имкониятлар яратилади); яшил: камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилалар (ижтимоий муаммолари бартараф этилиб, оилаларнинг даромадини ошириш бўйича чоралар кўрилади). Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг камбағалликни қисқартиришга қаратилган “Фаровонлик” ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилди. Бунда, ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишларни яхлит тизим сифатида ўзаро уйғунлаштириш, ижтимоий 296 ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11 хизмат, ёрдам ва молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари комплекс ёндашув асосида амалга оширилади. II. Оилаларни тадбиркорлик субъектлари билан боғлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш бўйича ташаббуслар. 1. Тадбиркорларга камбағал оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш орқали имтиёз ва преференциядан фойдаланиш имконияти яратилади. а) иш ўринларини захиралаш ҳамда уларга аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини жалб этиш тизими такомилаштирилади. Бунда, хусусий корхоналар томонидан захираланган иш ўринларини шакллантириш амалиёти бекор қилиниб, рағбатлантириш механизми яратилади. Мисол учун, 10 фоизгача қамбағал аҳолини бандлигини таъминланган тадбиркорларга ижтимоий солиқ имтиёз ва преференциялар берилади. б) Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериш тизимининг самарали ишлаши таъминланади. Бунда, ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳужжатларни текшириш орқали ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига маҳалланинг ўзидан туриб электрон шаклда йўналтириш имконияти яратилади. “Инсон” марказлари “ҳамкорлик шартномалари” бажарилишининг мониторингги олиб борилиб, мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда берилган имтиёз ва преференциялар бекор қилинади. 2. Бир кунлик ишларга аҳолини жалб қилиш тизими жорий этилади: а) “Рақамли хизматлар” ёрдамида бошқариладиган тизимни яратиш (“онлайн бандлик”) орқали ишчиларга кунлик ва соатбай шартнома асосида расмий ҳақ тўлаш йўлга қўйилади. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотига кўра, сўнгги 10 йилда G20 мамлакатларида рақамли платформалар сони 5 баравар кўпайиб, ҳозирда 600 тадан ошган. Ё
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада камбағал оила ва маҳаллаларни камбағалликдан чиқариш жараёнида тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада камбағал оила ва маҳаллаларни камбағалликдан чиқариш жараёнида тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Камбағаллик, тадбиркорлик, маҳалла, иқтисодий, давлат-хусусий ҳамкорлик, иқтисодий ривожланиш, халқаро тажриба
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025