К содержанию
РецензированоRU2026

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Рузметова Дилбар Нурматовна (ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI www.in-academy.uz)

Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Мақолада янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги босқичга олиб чиқиш омилларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ масалалар илмий муҳокама қилинади. Калит сўзлар: Учинчи Ренессанс, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи, миллий таълим тизими, таълим ва тарбия, зиёли қатлам, таълим муаммолари, ёш авлод, баркамоллик. REFORMS IN THE FIELD OF EDUCATION IN THE CONDITIONS OF MODERNIZED UZBEKISTAN Ruzmetova Dilbar Nurmatovna, Alfraganus university ANNOTATION The article analyzes the ongoing reforms in Uzbekistan and its socio-philosophical significance, social significance and impact on the spiritual development of man, as well as the growing need for factors to bring Uzbekistan to a new level. Keywords: New stage of Uzbekistan, factors, education and upbringing, young generation, perfection, the Third Renaissance. КИРИШ Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси такрор-такрор тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофи, жаҳон ҳамжамиятининг юртимизга жиддий эътиборидир. Чунки бизга мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи тоғдек таянч бўлмоқда. Бизни илғор ниятлар, буюк мақсадлар, улкан марралар йўлида адашмасликка ундамоқда, танлаган йўлимиз тўғрилигига инонтирмоқда. Қайси соҳани олмайлик, қайси жабҳага назар солмайлик, илгари сурилаётган халқ ташаббуси албатта қўллаб-қувватланмоқда, шароит яратилмоқда, инвестиция киритилмоқда, рағбатлантирилмоқда, бир сўз билан айтганда, халқнинг розилиги йўлида тинмай изланмоқда. Зеро, иқтисодиётни сиёсатдан, маънавиятни таълим-тарбиядан айро кўриб бўлмаганидек, «халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас», дейди давлат раҳбари. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ 355 «UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI www.in-academy.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишлари, маърузалари ва нутқларини биз зиёлилар доимо интиқлик билан кутамиз. Бунинг сабаби нимада? Энг аввало бу чиқишларда янги фикрлар, янги ғоялар, тараққиётимизни белгилайдиган устувор йўналишлар, Ўзбекистонни янги босқичга олиб чиқиш омиллари, шу билан бир қаторда ривожланишимизга ғов бўлаётган ҳолатлар, мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ностандарт ечимлари аниқ, равон, содда тилда ифодалаб берилади. Мисол сифатида мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги[1], БМТ Бош ассамблеясининг 75- сессиясидаги[2], Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, Ўзбекистон Ёшлари форумидаги нутқлари ва ниҳоят Олий мажлисга қилган Мурожаатномани келтириш мумкин[3]. Энг муҳими - барча маърузалардаги марказий масала бу - халқимизнинг турмуш даражаси, фаровонлигини ошириш, Ўзбекистон халқига муносиб турмуш шароитини яратиш. Собиқ Иттифоқ даврида шундай шиор бўларди: ”Биздан кейинги авлод албатта коммунизмда яшайди”, яъни, бахтли ҳаёт фақат келажакда бўлади, дегани. Муҳтарам Президентимиз эса халқимиз эртага, индинга, келажакда эмас, бугун бахтли ҳаёт кечиришга муносиб, деган ғояни доимо илгари сурадилар. Шу ўринда машҳур донишманд Конфуцийнинг қуйидаги хикматини келтирмоқчиман: “Ҳукмдор халқни ўз фарзандидек севиши, фуқаролар эса ҳукмдорни ўз отасидек ҳурмат қилиб, эъзозлаши лозим” . Мурожаатномада устувор йўналиш сифатида таълим-тарбия соҳасига алоҳида урғу берилди. Чунки ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” [3], деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчи эдим. Биз қачонки таълим тўғрисида гапирсак, албатта тарбияни ҳам қўшиб айтамиз. Сабаби таълим ва тарбия ягона, узвий жараён. Таълим бор жойда, албатта тарбия ҳам бўлади. Лекин бу масалада бошқача қарашлар ҳам бор. Яъни тарбия оилада берилади, таълим муассасаларида эса фақат таълим бериш керак, деган. Менинг фикримча, мактаб, лицей, техникум, университет ўқитувчисими, шу билан бирга у ҳам тарбиячидир. Нафақат таълим даргохида, балки маҳаллада ҳам, оилада ҳам. Чунки азал-азалдан қишлоқда ҳам, маҳаллада ҳам ўқитувчига муносабат, эътибор бошқача бўлган. Зиёли инсон сифатида унинг фикрларига қулоқ солишган. Давлатимиз раҳбари “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”да сўзлаган нутқларида шундай таъкидладилар: “Биз Учинчи Ренессанс масаласини стратегик вазифа сифатида олдимизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтармоқдамиз. Биз мактабгача таълим ва мактаб

Доказательный фрагмент

«Мақолада янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги бос…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги бос… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
New stage of Uzbekistan, factors, education and upbringing, young, таълим муаммолари, таълим ва тарбия, баркамоллик, миллий таълим тизими, ёш авлод, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи, зиёли қатлам, Учинчи Ренессанс, the Third Renaissance, perfection, young generation
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники