Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
БУГУНГИ КУНДА ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР
Л Султонова
Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мамлакатимизда миллий тиббиёт ва фармацевтика таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёш авлод – янги тамаддун ва Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, келажак ва истиқболимиз пойдеворидир. Аннатация Модернизация национального медицинского и фармацевтического образования в нашей стране, внедрение международных образовательных стандартов в этой области, проведение комплексных научных исследований по актуальным проблемам здравоохранения, а также образования. Принимаются последовательные меры по созданию эффективной системы нравственного и нравственного воспитания молодежи. Молодое поколение – это новая цивилизация и величайшее богатство Узбекистана, фундамент нашего будущего и перспектив. Annotation Modernization of national medical and pharmaceutical education in our country, introduction of international educational standards in this field, conducting сonsistent measures are being taken to create an effective system of moral and moral education for young people. The young generation is a new civilization and the greatest wealth of Uzbekistan, the foundation of our future and prospects comprehensive scientific research on current problems of public health protection, as well as education Калит сўзлар: учинчи Ренессанс. Бугун мамлакатда ёшлар салоҳиятини ошириш, уларнинг таълим-тарбияси учун муносиб шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тингловчилари ҳамда клиник ординатор (резидент)лар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади — юқори малакали, рақобатбардош, соғлиқни сақлашнинг замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган тиббиёт кадрларни тайёрлаш ҳамда таълим олувчиларда мустақил таълим олиш, таълим сифатини бошқарган ҳолда тиббиётнинг тегишли соҳаларида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш, талабаларнинг модулларни 350 «UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI www.in-academy.uz ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. Шу билан бирга, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида оилавий шифокорлар ҳамда тор мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббиёт таълим муассасаларидаги зарур бўлган амалий тайёргарликнинг етарли бўлмаётганлиги, шунингдек, узлуксиз касб-ҳунар таълимини ташкил этишнинг замонавий шакл ва услубларининг суст жорий этилиши тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, ўрта муддатли даврда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб этмоқда. Ҳамма соҳалар, тармоқлар каби фармацевтикада рақобатнинг ўсиб бориши шароитида дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш, уни ривожлантириш, янги бозорларга чиқиш, рақобатбардошликка эришиш, янги дори воситаларини истеъмолчиларга тақдим этиш каби мақсадларни кўзлаш борасида бошқарув жараѐни бўйича касбий компетентликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Модулда тизимли ғояларни яратилиши, тизимназариясининг асосий тушунчалари, тизимли таҳлил ва технологиясини, фармацевтика соҳаси тизимларини таҳлил қилиш услуби ва қўйилган масалалар тадқиқиниўрганиш кўзда тутилади. Таълим соҳасида давлатнинг алоҳида мажбуриятлари сифатида имконияти чекланган болаларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган аниқ механизмлари назарда тутилган бўлиб, таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши ҳақида ижтимоий норма киритилмоқда. Юқоридаги ислоҳотларни амалга ошириш учун таълим бериш сифатига эътибор бериш ва ушбу соҳада ишлашнинг жозибадорлигини доимий равишда оширишиб бориш зарур. Зеро, миллат ва халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Ўқитувчи илм-фан сирлари, маънавий ва маданий меросни ёшларга етказишда муҳим бўғин ҳисобланади. Демак, ўқитувчиларга ўзларининг салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш даркор. Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши мустаҳкамланмоқда. Давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши назарда тутилмоқда. Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг
Доказательный фрагмент
«Мамлакатимизда миллий тиббиёт ва фармацевтика таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқо…»
Образец извлечения
Демо-превьюМамлакатимизда миллий тиббиёт ва фармацевтика таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- учинчи Ренессанс
Смежные источники
Журнал универсальных научных исследованийЭ.Я Эрметов, Д.Э Яхшибоева2024
СтатьиМИРЗАКАРИМОВ Бахромжон Халимжонович, МЕЛИБАЕВ Фарход Абдупаттохович2022
The American Journal of Medical Sciences and Pharmaceutical ResearchMinimally Invasive Surgical Interventions, Mukhammadbobur Makhsitaliev +42020