Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Шарқ мутафаккирларининг оилада фарзандлар таълим- тарбияси борасидаги қарашлари
ТАРБИЯСИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ · Ш. А. Дўстмуҳаммедова · И. Арабов
Центральноазиатский исследовательский журнал междисциплинарных исследований · 176-177 · 2026
Аннотация
This article discusses the views of Eastern thinkers that parents are primarily responsible for the education of children. It was noted that the education of children, first of all, our national and religious customs and traditions, as well as the recommendations of our thinkers of the past, will bring positive results. The scientific, philosophical and psychological views of our scientists in this area are widely covered. Оила авлоддан-авлодга ўтадиган маданий қадриятлар, хусусан халқнинг маданий мероси, ахлоқий қарашларининг эгаси ҳисобланади. У турли хил ўзаро фарқланувчи кишилардан иборат ижтимоий гуруҳ, боланинг илк ижтимоий муносабатларга киришадиган масканидир. Барча халқлар сингари ўзбек халқи ҳам ўзининг ривожланиш тарихида ва тараққиѐт истиқболини белгилашда оила ва унинг атрофидаги муаммоларни ўрганиб келган. Халқ оғзаки ижодиѐтининг ўзига хос жанрлари бўлган мақол, матал, эртак, нақл, ҳикматли сўзлар ва ибораларда ижтимоий ҳаѐтнинг энг мураккаб муаммоларидан тортиб оилавий ҳаѐт масалаларигача ўз иникосини топган. Ўзбек халқи – болажон халқлиги боис, бугунги кунда ҳам оилада камида Материалы международной конференции. Халқаро анжуман тўплами. 81 Ташкент. 24 ноября 2021г Тошкент 24 ноябрь 2021й. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS) «Психологические особенности развития современной “Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий личности в годы устойчивого социально- ривожланиш йилларида замонавий шахс экономического развития общества» ривожланишининг психологик хусусиятлари” икки-уч фарзанднинг бўлиши табиий ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, узоқ ўтмишдан халқимиз ота-она ва фарзанд муносабатларидан кейинги ўринда, ака- укалик ва опа-сингиллик муносабатларига алоҳида эътибор бериб келган. Оилада фарзандлар ўртасида илиқ муносабатлар бўлиши ва сақланиб қолиниши учун аждодларимиз ѐзма ва оғзаки ижод намуналаридан ҳам кенг фойдаланган. Жумладан, “Онангни кафтингда тутсанг, синглингни бошингда тут”, “Ота ‒ хазина, ака-ука таянч”, “Беш қўлим пасту баланд, бешови асалу қанд”, “Оға- ини тотув бўлса, от кўп, опа-сингил тотув бўлса ош кўп”, “Оға-ини аразли бўлса ҳам, ғаразли бўлмас1” каби мақоллар қондошликнинг инсон ҳаѐтидаги ўрнини кўрсатиш билан бир қаторда, фарзандларни ўзаро аҳилликка, ҳамкорликка, биродарликка, меҳр-оқибатли бўлишга чорлаган. Зеро, инсоний ғоялар руҳида тарбияланган фарзанд нафақат оиласи тинчлиги ва барқарорлиги, балки бутун жамият саодати учун ҳам курашувчи бўлади. Аждодларимизнинг кўп минг йиллик тарихи, ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти, маданияти, маънавияти ва қадриятларида ўз таъсирини қолдирган зардуштийлик динида ҳам жамиятнинг илк куртаги бўлмиш оила муносабатларига катта аҳамият қаратилган. Хусусан, “Авесто”да ака-сингил ўртасидаги меҳр-оқибат, акалик масъулияти ҳақида гапирилиб, шундай дейилади: “Дон экилган буғдойзорни босиб ўтиш фақат бир киши учун – синглисини кўргани бораѐтган ака учун кечирилади2”. Келтириб ўтилган мисоллардан кўриниб турибдики, халқимизда қадим-қадимдан ака-ука, опа- сингиллар ўртасидаги меҳр-оқибат, эзгу муносабатлар юксак қадрият саналган. Муҳаддислар ичида энг машҳури, ислом оламининг ифтихори ‒ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий асарларида оилада фарзандларни меҳр билан тарбиялаш ва уларга бир хилда муносабатда бўлиш масалаларига қуйидаги ҳадиси шарифлар келтирилган: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида ал- Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Хасан ибн Алини ўптилар. Шунда у: Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ”, деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар ва: “Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас3”,- дедилар. 1 Ўзбек ҳалқ мақоллари.Т.: Ғофур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти. 271 бет, 318-319 бетлар. 2 Ҳасанов С. „‟Хоразм маьрифати-олам кўзгуси‟‟ Тошкент: 1996, 47бет. 3 Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис: 4-китоб.‒ Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1997.‒528 б. Б 85. Материалы международной конференции. Халқаро анжуман тўплами. 82 Ташкент. 24 ноября 2021г Тошкент 24 ноябрь 2021й. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS) «Психологические особенности развития современной “Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий личности в годы устойчивого социально- ривожланиш йилларида замонавий шахс экономического развития общества» ривожланишининг психологик хусусиятлари” Шарқ мутафаккирларидан саналмиш Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Заҳриддин Бобур ва бошқа кўплаб алломаларимизнинг оила ва ундаги шахслараро муносабатлар, айниқса фарзандлар тарбияси хусусидаги қимматли фикр- мулоҳазалари бугунги кунда ҳам катта ижтимоий, мафкуравий, тарбиявий аҳамиятга эгадир. Буюк олим Абу Наср Форобий “Мантиққа кириш”, “Ақл тўғрисида”, “Бахт-саодатга эришув ҳақида”, “Фозил шаҳар одамларининг қарашлари”, “Уруш ва тинч турмуш ҳақида китоб” каби 160 дан ортиқ қимматли асарларида шахслараро муносабатларга алоҳида тўхталган. Форобий: “Бахт-саодатга эришув ҳақид
Доказательный фрагмент
«This article discusses the views of Eastern thinkers that parents are primarily responsible for the education of children.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article discusses the views of Eastern thinkers that parents are primarily responsible for the education of children. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- фарзандлар таълим-тарбияси, шарқ мутафаккирлари
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026