К содержанию
РецензированоRU2026

УЧЛИКЛАР – ШЕЪРИЙ ЖАНР СИФАТИДА

Г Досжанова

Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада шоира Фарида Афрўз ижодидаги учликлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, шеърий жанр сифатида такомиллашиши, учликларни ёзишда шоиранинг услуб маҳорати, учликлар поэтикаси масалалари қиёсий таҳлил қилинади. Калит сўзлар: учлук, шеърий жанр, поэтика, маҳорат, услуб, ижод. Жаҳон адабиётида шеърий асарлар шакл ва мазмунига кўра жанрларга ажратилади. Одатда ҳар қандай шоир ўз қалбидаги ҳис-туйғулар мазмунини маълум бир шеърий шаклга солиб баён қилади. Жаҳон шеърияти тарихига эътибор берилса, айрим шеърий жанрлар маълум бир миллий характери- табиатига, жанр генезиси-келиб чиқишига кўра муайян бир миллат ёки ҳудудга ҳам тегишли бўлади. Шеърий жанрлар жуда улкан категория сифатида Шарқ ва Ғарбда яратилган шеърий жанрларга бўлиниши мумкин. Ғазал, мухаммас, қасида, таржибанд, туюқ, рубоий, фард каби бир қатор жанрларни Шарқ адабиётига боғлаб тушунтириш ва муҳокама қилиш ўринли бўлади. Сонет, романс, верлибер ва шу типдаги бир қанча шеърий жанрлар борки, уларни Ғарб адабиёти негизида тадқиқ қилиш тўғри. Бироқ кейинги йилларда Ғарб ва Шарқ шеърий жанрлар, дунё шеъриятидаги айрим жанрларнинг ўзаро интеграцион, қоришиқ-синтез жараёни ҳам кузатилмоқда. Замонавий шоирлари ижод намуналарида шарқдан ҳам, ғарбдан ҳам таъсирланган ҳолларга дуч келиш мумкин. Зеро, ўз вақтида аруз вазнига асосланган шеърий жанрлар билан параллел равишда ХХ аср бошларида дунё шеъриятида кенг қўлланилган бармоқ вазнидаги шеърий шакл, яъни ҳар бир мисранинг унли товушларга асосланган саноқлари ва туроқланиш негизи бу шеърий шакл асоси эди. Дарҳақиқат, кейинги йилларда тобора оммалашган ўзбек шеъриятидаги уч мисрадан таркиб топган шеърий шаклларни, албатта, бир томондан ўзбек мумтоз адабиёти намуналари ёки халқ оғзаки ижодига боғлаш ҳам мумкин. Аммо бир қатор шоирлар томонидан ёзилаётган уч мисрадан иборат шеърларни япон шеъриятидаги хайку-хоккулари билан уйғун муҳокама этиш яна ҳам ўринли бўлади. Бу жанрга адабиётшунослик китобларида: “Хокку, хайку (японча “илк мисралар”) – япон шеъриятидаги анъанавий қатъий шеърий шакл, лирик жанр. Хайку уч мисрадан ташкил топиб, биринчи ва учинчи мисраси беш бўғинлик, иккинчи мисраси эса етти бўғинлик ўлчовда бўлади ва бу жиҳатдан у танканинг дастлабки уч мисраси билан бир хил бўлиб, шеърнинг асосий фикри акс этган “илк мисралар” хайку номли қатъий шеър шакли сифатида қарор топган”148, деган фикр берилади. Бироқ ўзбек шоирлари ўз тажрибаларида бу жанрга хос қоидани қатъийлаштиган эмас. Шу боис ўзбек шеъриятидаги учликларга алоҳида адабий ҳрдиса сифатида қараш лозим. 148 Қуронов Д. ва бошқалар. Адабиётшунослик луғати. Тошкент: “Академнашр” нашриёти, 2010 йил, 350-бет. 197 Respublika ilmiy-amaliy konferensiya Кузатишимизга кўра Рауф Парфи, Хуршид Даврон, Анвар Обиджон каби таниқли ўзбек шоирлари қўллаган учликлар ўз табиатига кўра бирор кичик ҳодиса ва унинг поэтик талқини ўлароқ майдонга келгани маълум бўлади. 2000- 2005 йиллар оралиғида ёзган “Самарқанд хайкулари” туркумини Хуршид Даврон устози Рауф Парфига бағишлайди ва унлардан бирида бевосита шоир номи тилга олинади: “Шафтоли гуллари тўкилар Рауф Парфи қабри устига — Қанчалар меҳрибон кечиккан баҳор!”149 Хуршид Даврон қалбидаги устозига меҳр-мурувватни табиатдаги гулларнинг тўкилишига уйғун баён қилади. Шунингдек, замонавий ўзбек шоираларидан бири Фарида Афрўз томонидан ёзилган учликлар “тасбеҳ” деб номланди. Бу шоира учликлари орасида ҳам Рауф Парфининг тилга олиниши бежиз эмас: “ Рауф Парфи бир кун оч қолди, Аввал одамлардан, сўнгра Сувараклардан ёзғирди...” Шоира Р.Парфи табиатига хос ғалати бир ҳақиқатни, унинг бошқаларга ўхшамаган ҳаёт тарзининг битта қиррасини ўз шеърида шундай баён қилади. Фарида Афрўзнинг адабий тажрибалари, янгича шеърий шакллари хусусида таниқли олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев айнан “Тасбеҳ” (2006 йил, “Шарқ принт” нашриёти) деб номланган китобидаги учликлар хусусида шундай таъкидлайди: “Фарида Афрўз тасбиҳларида кам сўзли мисралар ёрдамида чуқур маънони ифодалашга эришади. Қизиғи шундаки, барча тасбиҳлар уч сатрдан иборат бўлса ҳам уларнинг ички қурилиши, жойлашуви йўсини ва бўғинлар миқдорида қатъий бир хиллик йўқ”150. Шунингдек олим, “тасбеҳ” илгари поэтик атама сифатида қўлланилмагани, шоира Фарида Афрўз ўз учликларини тасбеҳ шодасидек тизиб, тасбеҳни шеърий жанрга айлантириб бадиийлаштирганлигини таъкидлаб ўтади. Ўйлаб қараладиган бўлса, бу ҳам Фарида Афрўз учликларига хос битта хусусиятни ифода қилади. Шоира ёзади: “Бугун тонгда тирик уйғондим, Бир коса сув ичдим... Шукр...” Учликдаги уч нуқталар маъно ташиши билан бирга бу шеърда профессор Қ.Йўлдошев урғу берган мисралараро бўғинлар сонининг турличалиги, битта бўғиндан иборат “шукр” сўзининг битта мисрага жойланиши ҳам кўринади. “Ҳақ, дўст, ё Оллоҳ!” Бу бир сатр шеър. Ҳали ҳеч шоир бунан ўткариб айтолмади”. Одатда кичик шеърий жанрга мойиллик ижодкорнинг табиатида мавжуд бўлмоғи лозим. Фарида Афрўз учлик жанрида ижод қилар экан, унинг ҳиссий фитрати шунга мойил бўлган. Юқорида берилган, дарвешлар томонидан кўч- 149 Х.Даврон сайти манбалари. 150 Йўлдошев Қ. Ён

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада шоира Фарида Афрўз ижодидаги учликлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, шеърий жанр сифатида такомиллашиши, учликларни ёзишда шоиранинг услуб маҳорати, учликлар поэтикаси масалалари қиёсий таҳлил қилин…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада шоира Фарида Афрўз ижодидаги учликлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, шеърий жанр сифатида такомиллашиши, учликларни ёзишда шоиранинг услуб маҳорати, учликлар поэтикаси масалалари қиёсий таҳлил қилин… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
учлук, шеърий жанр, поэтика, маҳорат, услуб, ижод
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники