Interpretation and researchesШ. Саттаров2026
Muvashshah art in uzbek classical poetry
Арофатой Муйдинова
Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации · 2026
Аннотация
Мақолада шеърий санъатлар, ўзбек адабиётидаги мувашшаҳ асарлар, шунингдек, Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги мувашшаҳ ҳақида сўз боради. Мувашшаҳ ўзбек мумтоз шеъриятида кенг тарқалган шеърий санъатлардандир. Ижоди ўрганилаётган шоирнинг адабий давраси, яқин дўстлари ким бўлганини ўрганишда мувашшаҳлар муҳим манба бўлиши мумкин. Калит сўзлар: шеърий санъат, мувашшаҳ, тавшиҳ, ғазал, қитъа, мухаммас, тазмин. Annotation: The article talks about poetic arts, muwashshah works in Uzbek literature, as well as muwashshah in Persian-Tajik language dedicated to Alisher Navoi. Muwashshah is one of the most common poetic arts in Uzbek classical poetry. The literary circle of the poet whose creativity is being studied, the muwashshahs can be an important resource in studying who their close friends are. Keywords: poetic art, muvashshah, rabbit, gazelle, continent, muhammas, tasmin. Маълумки, мумтоз шеъриятда нутққа безак берувчи санъатларга алоҳида эътибор берилган. Чунки шеър бадиий ҳодиса бўлиши учун шакл ҳам, мазмун ҳам гўзал бўлмоғи талаб этилади. Шунинг учун адабиётшуносликда шеърий санъатлар махсус ўрганилган ва бир қанча рисолалар яратилган. Шундай шеърий санъатлардан мувашшаҳ санъати ҳақида тўхталмоқчимиз. Мувашшаҳ арабча “зийнатламоқ” маъносини ифодалайди. Мувашшаҳ жанр эмас, шеърий санъатлардан бири, шунинг учун мумтоз шеъриятда ғазал, мухаммас, мураббаъ, мусамман, мустаҳзод, маснавий, қитъа, рубоий, фард каби жанрларда яратилган. Мувашшаҳ – шеърнинг ҳар бир мисра, байт ёхуд бандининг бошланиш ҳарфларидан бирор нарса ёки кишининг номи келиб чиқади. Айрим мувашшаҳларда исм мисралар таркибидаги сўзлар орасига яширинган бўлади. Бундай ҳолда мувашшаҳ муаммо усулида ечилади. Мувашшаҳ хусусида академик Азиз Қаюмов қуйидагича фикр билдирган: “Мувашшаҳ – ғазалда келтирилган сифатлашлар, шоирона тасвирлар кўпроқ шарқ адабиётига хос анъанавий характерга эга. Мувашшаҳ шоир маҳоратининг бир намойиши” [7,45]. Ҳақиқатан ҳам мувашшаҳ шоирдан жуда катта маҳорат талаб қиладиган нозик санъат, чунки келтириб чиқариш кўзда тутилган исм мисра ёки байтни маълум бир ҳарф билан бошлашни талаб этади. Бу эса мисра ёки байтни мазмун ифодаси учун энг мақбул сўз билан эмас, чиқариладиган исмга мос сўз билан бошлашни тақозо қилади. Шундай экан, мувашшаҳ юксак маҳорат ва дид билан қўллансагина, шеърга зеб бўлади, акс ҳолда, у шеърнинг бадиий савиясини тушириб юбориши ҳам мумкин [8, 298]. 179 Respublika ilmiy-amaliy konferensiya Мақсуд Шайхзода, Азиз Қаюмов, Шариф Юсупов, Қўлдош Пардаев сингари олимларнинг бу мавзуга оид тадқиқотлари мувашшаҳнинг ўзига хос хусусиятларини ёритгани, унга доир мунозараларга ойдинлик киритгани жиҳатидан аҳамиятлидир. Мувашшаҳнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Рус шарқшуноси И.Ю.Крачковскийнинг ёзишича, мувашшаҳ, унинг шакли ва муайян тартибда тузилиши борасидаги фикрлар Х асрда Арабистонда яшаб ижод этган шоир Муқаддам ибн Муъафа ал-Кабрий қаламига мансуб. Мувашшаҳ адабиётларда тавшиҳ санъати деб ҳам аталади. XV асрда яшаб ижод этган олим Атоуллоҳ Ҳусайний ўзининг “Баъдойиъ – ус санойиъ” асарида шундай ёзади: “Тавшиҳ ажам шуароси наздида андин ибораттурким, шоир мисра ёки байтларнинг бошида ё аларнинг ўртасида бир неча ҳарф ёки бир неча сўз келтирурким, ул ҳарф ёки сўзларни жамъ қилинса, бир исм ё бир лақаб ё бир мисра ё бир байт бўлур ёки анга ўхшаш бир нима ҳосил бўлур ва бу санъатни ўз ичига олған шеърни мувашшаҳ дерлар... [2, 85]” Олим бунга мисол қилиб Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги қуйидаги қитъани келтиради: Иззату давлат, илоҳий, бод бо фатҳу зафар, Шаҳриёр-и мулк-и донишро ҳамеша бешумор! (Илоҳим, илм мулкининг шаҳриёрига ҳамиша ҳисобсиз фатҳу зафар билан иззату давлат келсин.) Лутф кун дар зилл-и шаҳ, ё раб, бидораш то магар Ёбад оромиш ба иззу адл-и эшон рўзгор. (Ё раб, лутф қил, уни шоҳ соясида сақла, токи уларнинг қудрату адлидан замона тинч бўлсин!) Ё раб, эҳсон кун ба фазилат давлат-и уқбо, ки ў Расм-и эҳсон кард дар дунё ба давлат ошкор. (Ё раб, фазлинг билан унга охират давлатини эҳсон қил, чунки у давлатга бу дунёда эзгулик расмини бунёд қилди.) Мазкур қитъанинг биринчи мисраларнинг бошидағи ҳарфларни жамъ қилинса, Али ҳосил бўлур, иккинчи мисраларнинг олдидағи ҳарфларни жамъ қилинса, шер ҳосил бўлур. Биринчи мисраларнинг ҳашвидағи сўзларни жамъ қилинса, қуйидағи мисра ҳосил бўлур: Илоҳий бидораш ба фазилат. (Илоҳий, уни фазлингда тут.) Иккинчи мисраларнинг ҳашвидағи сўзларни жамъ қилинса, қуйидағи иккинчи мисра ҳосил бўлур: Ҳамеша ба иззу ба давлат (Ҳамиша қудрату давлатда.) Агар сўзларни мисра ва байтларнинг тартиби била жамъ қилсалар, ушбу байт ҳосил бўлур: Илоҳий ҳамеша бидораш Ба иззу ба фазилат ба давлат[2,85]. (Илоҳий, ҳамиша тут ани Қудрату фазлингда, давлатда)[2,320]. 180 Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari Шоир тавшиҳ санъатига батафсил тўхталиб, унинг барча турларига қатор мисоллар келтиради ва тавшиҳни кўпинча қасидада қитъа шаклида қўлланишини таъкидлайди. Шунингдек, тавшиҳ сўзини
Доказательный фрагмент
«Мақолада шеърий санъатлар, ўзбек адабиётидаги мувашшаҳ асарлар, шунингдек, Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги мувашшаҳ ҳақида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада шеърий санъатлар, ўзбек адабиётидаги мувашшаҳ асарлар, шунингдек, Алишер Навоийга бағишланган форс-тожик тилидаги мувашшаҳ ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- poetic art, muvashshah, rabbit, gazelle, continent, muhammas, шеърий санъат, қитъа, ғазал, мухаммас, тазмин, мувашшаҳ, tasmin, тавшиҳ
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025