Interpretation and researchesШ. Саттаров2026
Комментарии к понятию "женская литература"
Шукрия Назирова
Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади. Шунингдек, ўзбек ва хитой адабиётида аёллар ижодининг дебочаси, хитойда “аёллар адабиёти”нинг шаклланиши каби масалаларга ойдинлик киритилади. Ўзбек адабиётида хонликлар давридаги адабий муҳит ва уларда аёлларнинг мавқеи, хитой адабиётида аёллар ижодига туртки бўлган ижтимоий-сиёсий воқеалар тарихий манбалар орқали тадқиқ этилади. Калит сўзлар: аёллар адабиёти, хонликлар даври, отинлар, жадидчилик ҳаракати, Синьхай инқилоби, 4-май ҳаракати, аёллар ҳуқуқи, “Аёллар учун тўрт китоб” (四女书) Аннотация: В данной статье рассматривается сущность понятия «женская литература», комментируются существующие точки зрения на это понятие. Также уточняются такие вопросы, как прелюдия к женскому творчеству в узбекской и китайской литературе, становление «женской литературы» в Китае. Через исторические источники исследуются литературная среда ханского периода в узбекской литературе и роль в них женщины, общественно-политические события, приведшие к созданию женщины в китайской литературе. Ключевые слова: женская литература, период ханства, джадидское движение, Синьхайская революция, движение 4 мая, права женщин, «четыре книги для женщин» (四女书) Annotation:This article discusses the essence of the concept of “women's literature”, comments on the existing points of view on this concept. It also clarifies such issues as the prelude to women's creativity in Uzbek and Chinese literature, the formation of “women's literature” in China. Through historical sources, the literary environment of the Khan period in Uzbek literature and the role of women in them, socio-political events that led to the creation of a woman in Chinese literature are studied. Key words: women's literature, Jadid movement, Xinhai Revolution, May 4th movement, women's rights, “four books for women” Тарихга назар ташласак, жамиятда аёлларнинг ўрни, мавқеи, ҳуқуқи масаласи ҳар доим баҳсли ва долзарб масалалардан бири бўлиб келган. “аёллар адабиёти” тушунчаси ҳам шу масалаларнинг ажралмас, узвий бир қисми ҳисобланади. “Аёллар адабиёти” тушунчаси турли халқлар адабиётида турли даврларда турли вазиятлар тақозоси билан пайдо бўлган. Баъзи халқларда эса таниқли аёл ижодкорлари бўлгани ҳолда улар “аёллар адабиёти” номи билан алоҳида ажратилмайди. 148 Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari Ҳозирда “аёллар адабиёти” тушунчаси хусусида турли бир-бирига зид қарашлар ва ёндашувлар мавжуд. Адабиёт жинсга қараб бўлинмайди, адабиёт фақат яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, “аёллар адабиёти” бу асоссиз бир тушунча деган қарашлар ҳам бор. Ва аксинча, адабиёт бўлинади “адабиёт ҳозир ҳам бўлинади, илгари ҳам бўлинган, фақат, эркаклар адабиёти – бу адабиёт, аёллар адабиёти – бу резервация, деган иддао билан бўлинади” [1], деган фикрлар илгари сурилган. Шунингдек, “табиат аёлларга истеъдод учқунини ажратиши мумкин, лекин ҳеч қачон даҳони бермайди” [2], “аёллар шеърияти – онгсиз тақлид” [3] дея аёл ижодкорлар ижодига менсимай, паст назар билан қарашлар ҳам мавжуд бўлган. Бизнингча, инсон ўзининг ижодий қобилиятини жинсидан қатъий назар намоён қилиш имконига эга. Ва бадиий асарнинг қиммати унинг бадиий баркамоллиги, унда кўтарилган муаммонинг долзарблиги, умумбашарий қадриятларнинг нечоғлик ифода этилгани ва, энг муҳими, Инсон тақдирининг жумбоғ-у ечимлари, инсоннинг ботини-ю зоҳири тасвирининг ҳаққонийлиги билан белгиланади. “Аёллар адабиёти” деганда, бир гуруҳ олимлар “аёлларга бағишланган, аёллар мавзусидаги” асарларни тушунишса, иккинчи бир гуруҳ олимлар “аёл ижодкорлар томонидан яратилган асарлар”ни. Биз иккинчи гуруҳ олимлари нуқтаи назарига қисман қўшиламиз. Бизнингча, аёллар мавзуси бадиий асарнинг тематик кўламини ифодаловчи ҳодиса бўлса, аёллар адабиёти – бадиий ижоднинг яратувчиси билан боғлиқ ҳодисадир; қисман дейишимизнинг сабаби, ўзи эркак ижодкор бўла туриб “аёл тилидан” аёл руҳиятини, ички дунёсини маҳорат билан ёритиб берган жуда кўплаб ёзувчилар бор. Ёзувчи ёки шоир (жинсидан, ёшидан қатъий назар) образ яратар экан “ўзга” (яъни аёл, эркак, ёш, қари ва ҳ.о.)нинг руҳиятига кириши, унинг тилидан гапириши шарт. Ўзбек адабиётида ҳам махсус “аёллар адабиёти” тушунчаси мавжуд эмас, аммо аёллар ижоди мавжуд ва у ўз тарихига эга. Ўтмишга назар ташласак, асосан хонликлар даврида (19-аср) кам сонли аёл ижодкорлар: Жаҳонотин Увайсий, Дилшод Барно, Анбар отин, Нодирабегимнинг номлари зикр этилади. Эътиборли жиҳати, бу шоираларнинг аксарияти ўзлари ижоди билан шуғулланишлари билан бир вақтда бошқа хотин-қизларга ҳам хат-савод ўргатишган. Иккинчи жиҳати, уларнинг шеърлари тематикаси ниҳоятда кенг бўлган. Аёл муҳаббати, руҳий ҳолати, фарзандга меҳр каби соф аёллик туйғуларидан ташқари, хонлик даврида халқнинг турмуш шароити, халқнинг қисмати, Чор Россияси олиб борган сиёсатнинг оқибатлари, аёлларни маърифатли, эркин, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлишга чорлаш мотивлари ва бошқа ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳа
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- women's literature, Jadid movement, Xinhai Revolution, May 4th, отинлар, “Аёллар учун тўрт китоб” (四女书), период ханства, Синьхайская революция, аёллар адабиёти, женская литература, хонликлар даври, «четыре книги для женщин» (四女书), May 4th movement, “four books for women”, джадидское движение, права женщин, Синьхай инқилоби, движение 4 мая, аёллар ҳуқуқи, жадидчилик ҳаракати, 4-май ҳаракати, women's rights
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025