Иностранная филология: язык, литература, образованиеИрода Баенханова2019
Глобаллашувнинг миллий тил ва маданиятимизга таъсири
Хасанжон Олимов
Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации · 2026
Аннотация
Бугун халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнига, ўз сўзига эга бўлган, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, халқаро ҳамжамиятга тобора кўпроқ интеграциялашиш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун глобаллашув жараёнининг қатор ижобий хусусиятлари мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Лекин мазкур жараённинг салбий хусусиятлари ҳам борлигига, айниқса, унинг тил ва маданиятимизга таъсири хусусида сўз юрутиш лозим. Аввало, глобаллашув кишининг маънавиятини бузади, уни маънавий қадриятларга беписанд муносабатда бўлишга ўргатади, бу эса, кишини ўзлигидан, миллийлигидан маҳрум қилади, унинг мафкуравий иммунитетини парчалаб ташлайди. Калит сўзлар: глобаллушув, маданият, тил, оммавийлашув, неологизм, ўзлашма сўзлар. Бугунги кунда ривожланган давлатларнинг захирасидаги мавжуд бўлган қурол-яроғлар, ер куррасида бир неча бор яксон қилишга етади. Буни ҳаммамиз яхши англаяпмиз. Лекин, ҳозирги энг катта хавф инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Глобаллашув бир томондан жамият тараққиёти учун хизмат қилаётган бўлса, ўз навбатида салбий ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда, десак бу айни ҳақиқат. Глобаллашувга қисқа таъриф бермоқчи бўлсак, уни турли мамлакатлар иқтисодиёти, маданияти, маънавияти, одамлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайиши дейиш мумкин. Глобаллашувга берилган таърифлар кўп. Масалан, филология фанлари доктори профессор Ф.Мўминов “глобаллашув – бу оммавийлашув” деган эди. Лекин унинг хусусиятларини тўлароқ қамраб олиш учун француз тадқиқотчиси Б.Банди берган таърифга назар ташлаш керак. Унда глобаллашув жараёнининг уч ўлчовли эканига урғу берилади:81 Глобаллашув – муттасил давом этадиган тарихий жараён; Глобаллашув – жаҳоннинг гомогенлашуви ва универсаллашув жараёни; Глобаллашув – миллий чегараларнинг “ювилиб кетиш” жараёни. Тил ва маданиятимизни бир уйга қиёсласак, ташқаридан кираётган вайронкор шамол уй ичидаги нарсаларни остин-устин қилиб ташлашини ҳеч бир хонадон соҳиби истамайди. Ташқаридан эсаётган ана шундай “шамол”ни биз глобаллашувга қиёсласак бўлади. Худди шу каби биз ҳам ёт ғоялар, оқимлар ва мафкуралар маънавиятимиз ҳамда тилимизга салбий таъсир ўтказишига қарши ҳимоя чоралари кўриш лозим. 81 “Очиқ ахборот тизимларида ахборий-психологик хавфсизлик ”фанидан маърузалар матни. 2020 йил. 69 Respublika ilmiy-amaliy konferensiya Ҳар бир халқ ва жамият қўшни давлатлардаги маданий ва иқтисодий ўзгаришларни кўриб, ҳамнафас бўлиб яшамоқда. Ҳатто, Австралия чакалакзорлари, Африка саванналари ва Жанубий Америка чангалзорларда турмуш кечираётган қабилалар ҳам қўшни халқларнинг замонавий тамаддун таъсирини ўзида ҳис қилиб туради. Шулар қаторида ўзбек тили ҳам бошқа тиллардан сўзларни ўз лексикасига қабул қилган. Баъзи бир ўзбекча сўзлар эса қардош тилларда ҳам фойдаланиб келиняпти. Глобаллашув таъсирида тилимизга Европа тилларидан бир қанча сўзлар, янги тушунчалар кириб келди. Масалан, мониторинг, консалтинг, диллер каби сўзлар нутқимизда қўлланила бошланди. “Ўзбек тилидан маърузалар” китобидаги82 маълумотга кўра ўзбек тили лексикаси таркибида умумтуркий сўзлар билан бир қаторда форс-тожик тилидан, араб тилидан, рус ва инглиз тилларидан ўзлашган сўзлар мавжуд. Бу халқимизнинг тарихи билан боғлиқ бўлиб, турли истилолар ва урушлар натижасида юзага келган. Масалан, араб, форс-тожик, ва рус тилларининг ўлкамизда кенг тарқалиши истилолар билан боғлиқ. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Энди, неологизмларнинг (янги сўзлар) тилимизда намоён бўлиши ижтимоий – иқтисодий алоқалар ва фан-техника ютуқлари натижасида ўзлашади. Шу билан бирга бошқа тилдан ўзлашган сўзлар ўзбек тилига бутунлай сингиб кетиши, баъзилари эса сингишмай қолиши ҳам мумкин. Шунга кўра ўзлашма сўзлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Тўлиқ ўзлашган (китоб, дафтар, шкаф, стол) Нисбатан ўзлашган (вокзал, аэропорт) Ўзлашиш жараёнида ( сканер, скоч) Ўзлашмаган (министр, област83) Глобаллашув натижасида тилимизга янги сўз ва атамалар пайдо бўлди. Хусусан, журналистикада ҳам янги фанлар, сўз ва атамалар қўлланила бошланди. Мисол учун интерактив журналистика, экстремал журналистика, арт журналистика, журналист эстетикаси, нашрлар индустрияси каби фанлар пайдо бўлди. Албатта, бу оммалашувнинг ижобий томонидир. Бироқ ҳозирги кунда ёшлар туркий сўзларнинг, ҳаттоки, ўзбекча сўзларнинг маъносини тушунмаяпти. Мақола ё хабар ёзиш жараёнида луғат бойлиги озлиги учун такрорга, сўзларнинг маъносини яхши англолмагани сабабли услубий хатога йўл қуйиляпти. Машҳур шоирлардан бири Сирожиддин Саййид бир маърузасида шундай деган эди: “Ҳазрат Алишер Навоий ортда эмас, у зот олдинда! Қачон биз Навоийни тушунамиз, қачон у зотга талпинамиз”. Дарҳақиқат, буюк шоирлар ёзганларини тушунишг баъзида инсонга қишиндек туюлади. Баъзан изоҳли луғатдан фойдаланамиз. Миллий тил ва 82 Н.Еркабоева. Ўзбек тилидан маърузалар тўплами. –Тошкент: Ёш куч, 2021. 83 Н.Еркабоева. Ўзбек тилидан маърузалар тўплами. –Тошкент: Ёш куч, 2021. 70 Globallashuv davrida til
Доказательный фрагмент
«Бугун халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнига, ўз сўзига эга бўлган, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, халқаро ҳамжамиятга тобора кўпроқ интеграциялашиш, кучли фуқар…»
Образец извлечения
Демо-превьюБугун халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнига, ўз сўзига эга бўлган, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, халқаро ҳамжамиятга тобора кўпроқ интеграциялашиш, кучли фуқар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- глобаллушув, маданият, тил, оммавийлашув, неологизм, ўзлашма сўзлар
Смежные источники
Медицина и инновацииХ Камилов, К Тахирова +12021
Иностранная филология: язык, литература, образованиеА.Нурмухамедов СамДУ доценти, Илм аҳлига инкор категорияси2017
Иностранная филология: язык, литература, образованиеХолиқов Элбек2016