Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ДОНЛИ УРУҒЛАРНИНГ УНИБ ЧИҚИШИГА ФИТОВАК СТИМУЛЯТОРИНИНГ ТАЪСИРИНИ
СТИМУЛЯТОРИНИНГ ТАЪСИРИНИ · Бух ДУ. Биология кафадраси ўқитувчиси
Современные подходы и новые исследования в современной науке · 147-150 · 2026
Аннотация
In the article, in order to increase the productivity of queen bees, feed the bee colony using an additional biotechnological method, collect seeds of grains and legumes through a phytostimulant, prepare additional nutrients from the resulting juice, use 100, 200, 400 ml/t of the Fitovac stimulant. Information is provided on the selection of acceptable samples . Кeywords: phytovac stimulant, 100, 200, 400 ml/t phytovac stimulator, corn sugar, wheat, soybeans, bees, propolis, high-quality queen bee, young bees, high-quality honey. Aсалари организмида оқсилнинг етишмаслиги кўпинча, уларни ўлимига олиб келиши мумкин. Асалари организмида оқсил етишмаслиги оқибатида, асалари оиласида насл парвариши камаяди ва асалариларнинг яшовчанлиги анча қисқаради. Баҳор ва куз фаслларида яъни табиатда гулчанги бир мунча камайган даврда асалари оиласини оқсилли озиқалар билан озиқлантириб туришни тавсия этади, бу эса асалари умрини анча 137 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference узайтириши, улар кўп асал тўплаши ва қишловдан соғлом чиқиши кузатилди. Бундай оқсилли озиқа боп маҳсулотлар буғдой ҳисобланиб, уларнинг таркибидаги оқсил моддалар айнан шу мақсадда танлаб олинган. Донли уруғ шираси асалариларнинг озиқасига қўшиб берилганда асалари оиласи маҳсулдорлигини ва токсик таъсирларга чидамлилигини оширди, асалари оиласининг қишловдан соғлом чиқишига ёрдам берди. Шунинг учун ҳам уларни маҳсулдорлигини ошириш ва уларнинг морфологик хусусиятлари ва фойдали хўжалик белгиларини ўрганиш мақсадида табиий ва минерал озуқалардан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Қўшимча озиқа тайёрлаш мақсадида донли уруғларни фитовак стимулятори орқали уй шароитида ундириб олдик. Донли уруғларни ўстириш орқали олинган озуқалар таркибидаги кўп миқдорда витамин, микро ва макроэлементлар, оқсил моддалар сақлаши ҳамда табиий арзон хомашё манбаи ҳисобланади. Ундирилган уруғларнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки улар бир неча кун давомида паст ҳароратларда сифатини йўқотмасдан узоқ вақт сақланиш хусусиятига эга [1, 2]. Олимлар томонидан олиб борилган тажрибаларда уруғлар сувда бўккандан сўнг 24 соат давомида ундаги кўплаб ферментлар фаоллашиб, 72 соатдан кейин уруғнинг униб чиқиш жараёнида крахмалнинг гидролизланиши натижасида унинг миқдори 60% гача камаяди ва бу ҳолат қанд миқдорининг 20-25% гача ошишига олиб келиши аниқланган. Шунингдек, униб чиққан дон таркибида С витамини синтезланади ва Е гуруҳи витаминлари миқдори оддий дон таркибига нисбатан 3 марта, В гуруҳи витаминлари 6-8 марта кўпайиши аниқланган [3, 4]. Юқорида келтирилган тадқиқотлардан келиб чиққан ҳолда, кейинги тажрибаларимизда 12 соат давомида сувда бўктирилган уруғларнинг униб чиқиш тезлиги, ниш уриб чиқиш энергияси, уруғнинг униб чиқиш даражаси ва уруғларда масса ўзгаришини аниқлаш бўйича тажрибалар олиб борилди. Тадқиқотларимизда сувда ивитилган уруғлар 12 соатдан сўнг сувдан олиниб, ҳаво ўтказадиган матога солинди ва қоронгу хонада 25°С ҳароратда бир сутка давомида сақланди. Тажрибани қоронғу хонада олиб боришимиздан мақсад, эпикотилга нисбатан, гипокотил яхшироқ ҳосил бўлади. Тажриба уруғларининг бир маромда униб чиқишини таъминлаш мақсадида ҳар 8 соат давомида қанд жўхори уруғлари Фитовак 138 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference стимуляторининг 100, 200 ва 400 мл/т эритмаси билан ишлов берилди. Назорат сифатида эса сувдан фойдаланилди. Турли концентрациялардаги фитовак стимуляторининг уруғларнинг ниш уриб чиқиш даражасига таъсирини ўрганиш бўйича тажриба натижалари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Фитовак стимуляторининг уруғларнинг ниш уриб чиқиш даражасига таъсири (n=5) Уруғларнинг ниш уриб чиқиш даражаси, % Тажрибадаги Фитовак Фитовак Фитовак У№ру ғ нави уруғлар сони, Назорат эритмас эритмас эритмас дона (сув) и 100 и 200 и 400 мл/т мл/т мл/т Б1у ғдой 60 74±1,2 85±1,4 96±1,6 97±1,9 Назоратга нисбатан фитовак стимулятори эритмаси билан ишлов берилган намуналарда уруғларнинг нишлаш жадаллиги ортиб бориши кузатилди. Жумладан, буғдой уруғининг ниш уриб чиқиш даражаси назоратга нисбатан фитовак эритмасида концентрацияга боғлиқ равишда 22% гача ортиши кузатилди. Ушбу натижалар фитовак стимуляторининг уруғдаги ферментлар фаоллашишига ижобий таъсир этганлигини исботлайди. Шунингдек, тажрибаларимизда фитовак стимуляторининг энг мақбул концентрацияси сифатида 200 мл/т эритмаси танланди. Чунки, фитовак стимуляторининг 400 мл/т эритмаси билан ишлов берилган намуналарда унинг 200 мл/т эритмаси билан ишлов берилган намуналарга нисбатан сезиларли даражада фарқ қилмаслиги аниқланди. Ушбу тажриба давомида, уруғларнинг униб чиқиш даражасининг вақтга боғлиқлиги ҳам ўрганилди. Тажриба натижалари 1- расмларда келтирилган. 139 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference 1-расм. Буғдой уруғи униб чиқишининг вақтга боғлиқлиги Олинган натижаларга кўра, буғдой уруғларнинг униб чиқиш тезлиги вақт давомийлигига боғлиқ ҳолда ошиб борганлиги қайд
Доказательный фрагмент
«In the article, in order to increase the productivity of queen bees, feed the bee colony using an additional biotechnological method, collect seeds of grains and legumes through a phytostimulant, prepare additional nu…»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the article, in order to increase the productivity of queen bees, feed the bee colony using an additional biotechnological method, collect seeds of grains and legumes through a phytostimulant, prepare additional nu… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- фитовак стимулятори, 100, 200, 400 мл/т фитовак, ёш асалари, сифатли асал., т фитовак стимулятори эитмалари, асалари, сифатли она, прополис, 400 мл, қанд жўхори
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024