К содержанию
РецензированоRU2026

ЧЕТ ДАВЛАТГА УЗОҚ МУДДАТГА КЕТГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ

ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ · Нарзиев Шахзодбек Зойирович · Нормуродов Асилбек Бекмурод ўғли (кафедраси ўқитувчиси,)

Современные подходы и новые исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада чет давлатга узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлашнинг асосий йўналишлари, тамойиллари, ишлаш методологияси, шу билан бир қаторда, чет давлатда узоқ муддат яшаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва уларнинг ижтимоий мослашувидаги қийинчиликлар ҳамда уларни ҳал қилиш усуллари чуқур таҳлил қилинган. Калит сўзлар:Чет эл, узоқ муддат, фуқаро. Чет давлатга узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлаш фаолияти, глобализация жараёнлари билан боғлиқ равишда тобора долзарб бўлиб бормоқда. Халқаро миграция, иқтисодий сабаблар, ўқиш ёки иш излаш мақсадида чет элга чиқаётганлар сонининг ортиши, бу шахсларнинг янги ижтимоий ва маданий муҳитга интеграция қилиш заруратини келтириб чиқаради. Узоқ муддатли миграция, кўпинча шахслар ва уларнинг оилаларига турли муаммоларни юзага келтиради, шу жумладан, психологик стресс, маданий мослашув, ижтимоий алоқаларнинг ўзгариши ва ҳуқуқий муаммолар. Шунингдек, чет элга узоқ муддатга кетган шахслар ўз ватанлари билан алоқаларни сақлаб қолиш ва қайта интеграция жараёнларига дуч келишади. Чет Давлатга узоқ муддатга кетган шахслар тушунчаси бу доимий яшаш жойидан 3 ой ва ундан ортиқ муддатга чет элга кетган шахсларга нисбатан қўлланиладиган тушунчадир. Фуқароларнинг узоқ муддатга чет эл давлатларига кетишининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан бунга мисол сифатида қуйидагиларни келтирамиз: – Иқтисодий сабабларга кўра: Яхши иш имкониятлари, юқори даражадаги маош ва ҳаёт сифатининг яхшиланиши мақсадида чет элга кетиш. – Таълим ва малака ошириш: Ўқиш, малака ошириш ёки илмий тадқиқотлар учун чет элга кетиш. 105 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference – Яхши ҳаёт шароитларини излаш: Сиёсий, иқтисодий, экологик ёки ижтимоий омиллар туфайли юртидан кетишга мажбур бўлганлар. – Сиёсий бошпана ёки қочқинлик: Уруш, зўравонлик, сиёсий репрессия ёки инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли бошпана изловчилар. Чет элда узоқ муддат яшаётган шахслар билан ишлаш нафақат уларнинг ўзларининг фаровонлигини таъминлаш, балки уларнинг ватанига ёки янги жамиятга қайтишининг самарали бўлиши учун ҳам муҳимдир. Бундай шахсларни қўллаб-қувватлашнинг бир неча муҳим жиҳатлари мавжуд: – Эмотсионал ва психологик ёрдам: Узоқ муддатли миграция кўплаб руҳий муаммоларни келтириб чиқаради, масалан, ўз уйидан узоқлашиш, малакасиз иш билан шуғулланиш, ижтимоий алоқалар ёки ўз маданияти билан боғлиқ муаммолар. Бу шахслар кўпинча уйга қайтиш истаги, ёлғизлик ва маданий мослашувдаги қийинчиликлар билан юзлашадилар. Психологик ёрдам ва маслаҳатлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимлари муҳим ўрин тутади. – Маданий ва ижтимоий мослашув: Чет давлатда яшовчи шахслар янги маданиятга мослашиш жараёнида қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Уларнинг янги жамиятда ижтимоий алоқалар ўрнатиши, янги тилни ўрганиши ва кундалик ҳаётга мослашиши керак. Шунинг учун маданий мослашув дастурлари ва ижтимоий хизматлар тақдим этиш муҳимдир. – Ижтимоий ва иқтисодий интегратсия: Чет элда узоқ муддат яшаётган шахслар ўз янги жамоаларида иш топиш, уй-жой масалалари ва иқтисодий мустаҳкамликни таъминлашда муаммоларга дуч келишлари мумкин. Уларнинг иқтисодий интегратсияси, таълим олиш ва малака ошириш имкониятлари жамиятда муваффақиятли ўз ўрнини топишга ёрдам беради. – Ватан билан алоқаларни сақлаб қолиш: Узоқ муддатга кетган шахсларнинг ватан билан алоқалари, ўз маданияти ва идентификациясини сақлаб қолишлари кўпинча қийин кечади. Бироқ, улар ҳали ҳам ўз юртларига ҳисса қўшиш, ўз оиласи ва жамият билан алоқаларни сақлашни хоҳлайдилар. Бу шахсларни ижтимоий ва маданий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилашга ёрдам беради. 106 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference Узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлашда бир нечта ёндашувлар ва методлар мавжуд. Уларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун қуйидаги асосий стратегияларни кўриб чиқиш мумкин: – Психологик ва эмотсионал қўллаб-қувватлаш: Психотерапия: Чет давлатга узоқ муддатга кетган шахслар кўпинча стресс, депрессия ва уйга қайтиш истаги билан муаммоларга дуч келадилар. Психологик маслаҳатлар ва психотерапия ёрдамида улар ўз ҳиссиётлари ва ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганишлари мумкин. Группавий ёндашувлар: Миграция жараёнида бир-бирининг тажрибасини баҳам кўрган шахслар бир-бирига ёрдам беришлари мумкин. Группавий сеанслар, муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун самарали восита ҳисобланади. – Маданий мослашув дастурлари: Тил ўрганиш курслари: Чет давлатда яшовчи шахслар кўпинча янги тилни ўрганишга мажбур бўладилар. Тил ўрганиш курслари, маданий ва ижтимоий интеграция учун зарур воситадир. Маданиятлараро алоқалар: Чет элда яшовчи шахслар учун маданий тадбирлар, миллий анъаналарни сақлаш ва бошқалар билан алоқалар ўрнатиш имкониятларини тақдим этиш муҳимдир. – Ижтимоий қўллаб-қувватлаш: Ижтимоий хизматлар: Мигрантларни қўллаб-қувватлаш учун давлат ва хусусий сектор томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар (юридик ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти ва бошқалар) ё

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада чет давлатга узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлашнинг асосий йўналишлари, тамойиллари, ишлаш методологияси, шу билан бир қаторда, чет давлатда узоқ муддат яшаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва уларнин…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада чет давлатга узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлашнинг асосий йўналишлари, тамойиллари, ишлаш методологияси, шу билан бир қаторда, чет давлатда узоқ муддат яшаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва уларнин… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Чет эл, узоқ муддат, фуқаро, фуқаро.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]ПедагогикаENРецензированоОткрытый доступ
ASPECTS OF NAVRUZ AND NEW YEAR'S HOLIDAYS

Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийAND NOWROZ”, Fozilova OgiloFayoz kizi2025

8
CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти