Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Юксак аҳлоқий фазилатли авлодни шакллантириш- фуқаролик жамияти ривожининг муҳим омили
Олим Ортиков · Диёра Абдурасулова
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2016
Аннотация
Фуқаролик жамияти инсоният томонидан яратилган сиѐсий қарашлар тарихи – жамият ва инсон, сиѐсат ва давлат тўғрисидаги назарий қарашлар, шунингдек, илк жамоалардан то ҳозирги давргача бўлган жамиятлар ривожланишининг тажрибаси асосида такомиллашиб борди. Шу билан бирга, фуқаролик жамияти унсурларининг назарий жиҳатлари бундан бир неча минг йил олдин кашф этилганлигига эътибор берилса, бу жамият инсоният яратган цивилизацияларнинг энг сўнгги ҳосиласи ўлароқ шаклланганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Калит сўзлар: юксак маънавият, таълим-тарбия, дахлдорлик, глобал ўзгаришлар, тарбия концепцияси, маънавиятга таҳдид. Фуқаролик жамиятини қуриш унинг маънавий негизлари билан узвий боғлиқ холда кечади. Ҳар қайси халқ ѐки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди. Уларнинг вужудга келиши ва ривожланишида аниқ тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлади. Фуқаролик жамияти – ижтимоий макондир[1]. У фуқароларнинг давлат ва жамият муносабатларида аниқ намоѐн бўлади. Фуқаролик жамияти – фуқароларнинг тегишли фуқаролик жамияти институтлари орқали давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши таъминланган жамиятдир. У тегишли қонунлар билан тартибга солинади ва амалга оширилади. Жамият ривожида маънавий ва моддий омилларнинг ўзаро боғлиқлигига асосланади. Бу фуқаролик жамиятининг ижтимоий, иқтисодий асосларини, бозор иқтисоди қонунларини тўғри тушунишга имконият беради. Фуқаролик жамияти ана шундай одамларнинг юксак маънавияти, дахлдорлик ҳиссига, олий мақсадларига таянади. Бунга юксак маънавият, таълим-тарбия ва чуқур дахлдорлик ҳисси орқали эришиш мумкин. Илм-фан, адабиѐт, санъат, халқимизнинг бой маънавий мероси, қадриятларини ўрганиш ва ҳурмат қилиш орқали фуқаролик жамияти миллий- маънавий ва умуминсоний негизларининг ўзаро муштарак холда ривожланишини таъминлаш мумкин. Бу юксак маънавият ва дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда оиланинг ўрни беқиѐсдир. Оила эса фуқаролик жамиятининг муҳим бўғинидир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаѐтий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунѐқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Маълумки, инсонлар маънавий ҳаѐт шароити, имкониятларини янада ошириш билан бирга, айни пайтда маънавиятга таҳдид солувчи айрим салбий оқибатларга ҳам олиб келмоқда. Айни пайтда яна ва яна глобал кўламларда айнан ѐшлар тарбиясида ечимини кутаѐтган муаммолар мавжудлигини тан олишимиз, эътироф этишимиз керак. Ўзи ва ўзгаларнинг тақдирига, келажагига бефарқлик, шафқатсизлик, ишѐқмаслик, ҳалол меҳнатдан бўйин тоблаш, ахлоқсизлик, енгил-елпи ва бошқалар ҳисобига кун кечириш, гиѐҳвандлик, ўғирлик, жиноятчи гуруҳлар, экстремистлар ва террористлар фаолиятида иштирок этиш ҳам жамиятнинг айнан навқирон ѐшдаги аъзоларини ўз домига тортаѐтгани сир эмас[2]. Илм ўрганиш, маълумот олиш учун шароит яратиб бераѐтган ахборот технологиялари, жумладан, Интернет ҳам муаммолар манбаига айланиб бораѐтганини таъкидлаш зарур.Дунѐ тизимидаги глобал ўзгаришлар, объектив жараѐни, у ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларига ўзининг таъсирини ўтказмоқда.Бизнинг хаѐтимиз турли соҳаларида глобал ютуқлардан қандай мақсадда ва ким томонидан қандай мақсадда фойдаланиши билан бевосита боғлиқ. Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий 595 хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин [3]. Ёшлар – бу изланувчи, мамлакатимиз тараққиѐтининг ишончли суянчи. Уларнинг қанчалик билимдонлик, ўз халқига, Ватанига содиқлик билан фаолият олиб бориши асрлар давомида кутилган орзу-умидларимизнинг ижобий натижасини беради. Шунга кўра, юксак маданиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган ѐшларни тарбиялаш лозим. Ёшларимиз қанчалик зарурий имкониятларга эга бўлса, ўзини юрти, халқи жонкуяри деб билса, уларда шунчалик юртимизнинг барча соҳаларида истиқболли фаолият юзага келади. Ёшларимиз халқимизнинг, мамлакатимизнинг, халқаро обрў-эътиборимизнинг суянган имкониятидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги ―Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора- тадбирлар тўғрисида‖ги 1059-сонли қарорининг чиқиши бу миллат келажаги, миллат маънавий тараққиѐти учун бир ўзига ҳос тарихий воқелик бўлди. Концепция олдига қуйидаги вазифалар қўйилган: - маънавий-аҳлоқий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш; - тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланадиган, тадрижийлик ва узлуксизлик тамойилларига асосланган методикасини ишлаб чиқиш ва ҳаѐтга татбиқ этиш; - узлуксиз тарбия тизимида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш; - тарбияланувчилар билан бирга тарбиячиларнинг ҳам билими ва малакасини
Доказательный фрагмент
«Фуқаролик жамияти инсоният томонидан яратилган сиѐсий қарашлар тарихи – жамият ва инсон, сиѐсат ва давлат тўғрисидаги назарий қарашлар, шунингдек, илк жамоалардан то ҳозирги давргача бўлган жамиятлар ривожланишининг т…»
Образец извлечения
Демо-превьюФуқаролик жамияти инсоният томонидан яратилган сиѐсий қарашлар тарихи – жамият ва инсон, сиѐсат ва давлат тўғрисидаги назарий қарашлар, шунингдек, илк жамоалардан то ҳозирги давргача бўлган жамиятлар ривожланишининг т… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- юксак маънавият, таълим-тарбия, дахлдорлик, глобал ўзгаришлар, тарбия концепцияси, маънавиятга таҳдид
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026