Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ
EDUCATION SYSTEM · Тухташев Фарход Фармонович
Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2023
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекстон камбағаллик кўрсаткичлари динамикаси таҳлил қилинган бўлиб, аниқланган камчиликлар ва аҳоли бандлиги масаласида сўнги чиқаётган Президент Қарорлари ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарор ва Фармонлари келтирилган. Камбағаллик бўйича статистик кўрсаткичлар асосида динамий таҳлилий диаграммалар келтирилди ва хулосалар берилган. Калит сўз: камбаҳаллик, ҳоким ёрдамчилари, бизнес, кичик бизнес, кичик ва ўрта бизнес, тадбиркорлик, таҳлил. Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йилда 11 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Камбағалликни қизқартириш ва бандлик вазирлиги хабар қилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11 фоизгача пасайди. Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди. Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди. Сирдарё (19,5 фоиздан 13,8 фоизгача), Андижон (17,4 фоиздан 11,9 фоизгача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9 фоиздан 13,7 фоизгача) сезиларли даражада қисқарган. Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5 фоиздан 7,9 фоизгача) ва Бухоро (11.9 фоиздан 11,8 фоизгача), Қашқадарё (12,7 фоиздан 11,5 фоизгача) вилоятларида аниқланган. Қайд этилишича, 2023 йилда жами 4,1 млн аҳоли, шундан 2,3 млн нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 млн аҳоли ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилган. Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 241,3 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер майдонлари ажратилган. “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури 59 SCIENCE AND INNOVATION IN THE EDUCATION SYSTEM International scientific-online conference доирасида 6 745 та тадбиркорлик субектлари билан 455,0 минг нафар аҳолини бадлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Шунингдек, 472 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 10 трлн сўм имтиёзли кредитлар ва 73 минг нафар ишсиз фуқароларга 356 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилган. Маҳаллабай ишлаш асосида 51 мингта микролойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 206 мингта янги иш ўринлари яратилди. Камбағал оилаларни “Индивидуал дастур”лар тузиш орқали 2023 йилда 208 минг оиланинг 873 минг оила аъзоси камбағалликдан чиқарилган бўлса, 2024 йилда камбағалликдан 150 минг оила (ва унинг 700 минг оила аъзоси) чиқарилиши режалаштирилган, дейилади хабарда. 2024 йилнинг 1 майидан энергетика соҳасида бозор механизмлари жорий этилаётганлиги сабабли минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача оширилади. Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача, 2024 йилнинг январида эса 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилганди. Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатларидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш; мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш; камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш; пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази УНИCЕФ билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги 60 SCIENCE AND INNOVATION IN THE EDUCATION SYSTEM International scientific-online conference даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди. Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоиз пунктга камайди. Натижаларга кўра, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача камайди. Қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизгача камайди. Тадқиқот шуни кўрсатганки, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори экани қайд этилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади. 2023 йил август ойида Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-т
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Ўзбекстон камбағаллик кўрсаткичлари динамикаси таҳлил қилинган бўлиб, аниқланган камчиликлар ва аҳоли бандлиги масаласида сўнги чиқаётган Президент Қарорлари ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарор ва Фа…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Ўзбекстон камбағаллик кўрсаткичлари динамикаси таҳлил қилинган бўлиб, аниқланган камчиликлар ва аҳоли бандлиги масаласида сўнги чиқаётган Президент Қарорлари ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарор ва Фа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бандлик хизмати., аҳоли даромади, аҳоли бандлиги, камбағаллик, бандлик, ишсизлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014