К содержанию
РецензированоRU2026

ИЖТИМОИЙ, МИЛЛИЙ ВА МИЛЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИДАГИ ЗИДДИЯТЛАР

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · СОҲАСИДАГИ ЗИДДИЯТЛАР (in-academy.uz/index.php/yo) · Холматов Учқунжон Хамидуллаевич (in-academy.uz/index.php/yo)

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 121 · 2026

Аннотация

ушбу мақолада ижтимоий, миллий ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний таҳдидлар, ахборий-психологик таҳдидлар, секуляризм, миллатлараро тотувлик, рақамли трансформациялашув, ахборот тенгсизлиги, онг манипуляцияси, ахборот экстремизми, ахборот жинояти. Ижтимоий, миллий ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятларни ўрганишнинг муҳим томонларидан бири – жамият ривожланишида диалектик зиддиятлар тараққиётини бошқариш масаласидир. Бошқариш санъати зиддиятларни писанд қилмаслик эмас, балки ана шу зиддиятларни ўз вақтида сезиш ва қарама-қарши томонларни ўрганишда келишмовчиликларни бартараф этиш шакллари ва йўлларини топа билишда ўз аксини топади. Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар қотиб қолган, ҳаракатсиз, ҳамма вақт бирдай бўлмай, балки доимо ҳаракатда, ўзгаришда ва тараққиётда бўлади. М.И.Лабунец фикрича, зиддиятлар диалектик жараён, улар пайдо бўлади, чуқурлашади ва бартараф этилади. Шунинг учун амалий фаолиятда зиддиятларни ўз вақтида бартараф этишда уларни етуклик даражасини аниқлай олиш муҳим омил ҳисобланади[1]. Бунда секинлашиш ҳам, олдин ўтиб кетиш ҳам бирдек зарарли. Зиддиятлар ҳоҳ катта, ҳоҳ кичик бўлсин, ўз вақтида аниқланиб, бартараф этилмаса, улар жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатадилар. Фикримизча, масалага бундай ёндашиш ижтимоий зиддиятларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига жиддий муносабатда бўлиш ва уларнинг жамият тараққиётига бўлган таъсирини ҳисобга олишни тақозо этади. Ижтимоий, сиёсий ўзгаришлар муайян индивидлар, миллатлар ва элатлар фаолияти орқали намоён бўлгани сабабли, улар жараёнларнинг ҳам объекти, ҳам субъекти ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ижтимоий зиддиятларга субъект ва объект муносабатларнинг бирлиги сифатида қараш керак. Ижтимоий зиддиятларни, жумладан миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятларни ҳам бартараф этишда консенсус муҳим аҳамият касб этади. “Consensus”- лотинча сўз бўлиб, “келишиш”, “якдиллик” маъносини билдиради. Консенсус қарама- қарши кучлар, томонлар, ижтимоий гуруҳлар, партиялар, ҳаракатлар ўртасидаги зиддиятларни умумий манфаатлардан келиб чиқиб ҳал этиш йўлларидан бири ҳисобланади. Консенсус келажакда ўзаро битимлар, келишувлар, ўзаро мажбуриятни белгилашда асос вазифасини ўташи мумкин. Консенсуснинг муҳим хусусияти шундаки, музокаралар қатнашчилари ўзаро ён беришлар йўли билан, тинч йўл билан келишиб, ўзаро фойдали қарорларга келадилар ва бир-бирига муҳокама қилинаётган масалалар бўйича мавжуд зиддиятларни вақтинча бартараф қилиш имкониятини берадилар. Консенсус вужудга келган 189 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo зиддиятларни бартараф қилиш воситаси сифатида ҳозир амалда давлат ва ижтимоий ташкилотлар фаолиятида қўлланилмоқда. Консенсуснинг самарадорлиги бутунлай музокаралардаги ҳамма бандлар юзасидан эришилган келишувларнинг барчасини бажарилишга боғлиқ бўлади. Агар улар аниқ ва виждонан бажарилса, вазиятнинг яхшиланиши кузатилади, меҳнат жамоаларининг ҳаёти ва фаолияти учун етарли шарт-шароитлар яратилади ва аксинча низо ва зиддиятлар юзага келади. Консенсуснинг муҳим шакли, турли сиёсий кучлар ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилиш учун кенг қўлланилаётган мулоқот ва думалоқ стол атрофида суҳбат ўтказишдир. Консенсуснинг яна бир хусусияти шундан иборатки, у оммавий ахборот воситалари орқали жамиятимиз учун муҳим бўлган сиёсий, иқтисодий, маънавий ва бошқа масалалар бўйича референдум (умумхалҳ овоз беришлар) ўтказиш ва қонунлар лойиҳасини муҳокама қилиш орқали ижтимоий зиддиятларни бартараф этиш имкониятини яратади. Консенсус – ихтилофлардан ҳамкорликка олиб борувчи йўлдир. У халқаро амалиётда кенг кўлланилади. Ҳозир ихтилофлар сиёсатидан ҳамкорликка ўтиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бундай ўтишнинг бир қанча сабаблари бор. Асосий сабаблардан бири Ғарб ва Шарқ манфаатларидан устун келадиган ва ҳамкорликда ечишни талаб қиладиган умумбашарий муаммолар (қашшоқлик ва очлик, энергия танқислиги, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ядро, бактериологик ва кимё қуроллари ишлаб чиқиш технологиясининг ёйилиб кетиши, террорчилик, гиёҳвандлик кабилар) мавжудлигида намоён бўлади. Ҳозирги даврда энг муҳим вазифа, мазкур глобал муаммоларни бартараф этишда дунёдаги барча давлатлар манфаатларига мос тушадиган ҳамкорлик муносабатлари ва механизмларни қарор топтиришдан иборат. Консенсус – бу, мухолиф томонларнинг тинчлик сари тутган йўлидир. Дунё тараққиётининг ҳозирги босқичига хос зиддиятлар, ижтимоий ва бошқа тангликлар ҳаддан зиёд кучайган шароитда жамиятнинг соғлом кучларини жипслаштиришга кучли эҳтиёж сезилмоқда. Фикримизча, турли миллатга мансуб фуқаролар тинчлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири – ҳамма даражадаги умумхалқ мулоқоти, турли партиялар ва ижтимоий гуруҳлар, оммавий ҳаракатлар ўртасидаги мулоқотдир. Мулоқот бирлашишнинг базаси ва асоси сифатида зарурдир. Эшитишни билиш ва эшитишга сазовор бўлиш – мадания

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада ижтимоий, миллий ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада ижтимоий, миллий ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний таҳдидлар, рақамли трансформациялашув, онг манипуляцияси, ахборот тенгсизлиги, миллатлараро тотувлик, секуляризм, ахборий-психологик таҳдидлар, ахборот экстремизми, ахборот жинояти.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники