К содержанию
РецензированоRU2026

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШДА ТEЗКОР ҚИДИРУВ ХИЗМАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЖИНОЯТЛАРНИ · Нарзиев Шахзодбек Зойирович · Абдулқаюмов Хондамир Обид ўғли (кафедраси ўқитувчиси,)

Развитие педагогических технологий в современных науках · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада профилактика инспекторлари ва тезкор қидирув хизматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг жиноятларни фош этишдаги аҳамияти тўғрисида фикрлар илгари сурилган. Шунингдек, икки тузилма ўртасидаги ҳамкорликнинг шакллари, унинг самарадорлиги ва айрим муаммоларни ҳал қилиш усуллари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: Тезкор қидирув хизматлари, жиноятчилик, жиноятларни фош этиш, хамкорлик, маълумотлар алмашиш, жамоат тартиби, жиноятларнинг олдини олиш, қонун ҳимояси, қўшма мониторинг. Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв: “Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун аввало, маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва маъсулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини кўришимиз даркор” такидлаб ўтди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ички ишлар органларининг зиммасига маъсулиятли вазифалар белгилаш орқали уларнинг фаорлияти муҳим аҳамият касб этишини белгилаб берди. Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини самарали ташкил этишда профилактика хизматлари билан бир қаторда бошқа соҳавий хизматларининг ҳам роли алоҳида аҳамиятга эга. Жиноятчилик жамиятнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид соладиган ижтимоий муаммо ҳисобланади. Жиноятларнинг олдини олиш, уларни фош этиш ва айбдорларни жазо 135 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference беришга жалб қилиш соҳасида турли давлат органлари ва муассасалари ўртасида ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Шу жумладан, профилактика инспекторлари ва тезкор қидирув хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик жиноятларни фош этиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Профилактика инспекторлари, жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятларга қарши курашиш соҳасида муҳим функцияни амалга оширса, тезкор қидирув хизматлари жиноятларни текшириш ва фош этишда тезкор тадбирлар кўришга масъулдир. Бу мақолада профилактика инспекторларининг жиноятларни фош этишда тезкор қидирув хизматлари билан ўзаро ҳамкорлиги, унинг аҳамияти, шакллари ва самарадорлигини ўрганишга қаратилган. Профилактика инспекторининг тезкор қидирув хизматлари билан ҳамкорлиги қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: – биргаликдаги фаолиятнинг субъект, объект ва предмети мавжудлиги; – фаолиятга умумий мақсад, вазифа ва йўналишлари мавжудлиги; – ўзаро бир бирини тушуниш, ўзаро ёрдам кўрсатиш ва ўзаро қўллабқувватлашга асосланиш; – ижобий натижаларга эришиш учун интилиш; – ҳамкорликнинг мукаммал (оптимал), ҳар икки томон учун мақбул бўлган шакл ва усулларини қўлланиши; – ахборот таъминоти ва таҳлилга эгалиги; – иштирокчиларнинг ҳамкорликни ташкил этиш учун масъуллиги ва биргаликдаги фаолиятнинг баҳолаб борилиши. Жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида ички ишлар органларининг фаолияти замон талабларига жавоб берадиган даражада тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш ва уларнинг моддий- техник базасини яхшилаш, фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. Буларнинг барчаси қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилгандир. Жамият аъзоларининг тинчлиги ва осойишталиги, хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ушбу йўналишда комплекс тадбирлар амалга оширилади, ушбу йўналишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини барвақт олдини олиш алоҳида ролни эгаллайди. Таъкидлаш лозимки, профилактика 136 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference инспекторининг тезкор-қидирув хизматлари билан ҳаморлигини ташкил этишда биринчи навбатда хизмат кўрсатадиган маъмурий ҳудуддаги криминоген вазиятларни чуқур таҳлил қилиш ва шундан келиб чиқиб ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни белгилаш фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Профилактика инспекторлари – жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат тартибини таъминлашга қаратилган асосий мутахассислардан биридир. Улар кўп ҳолларда жиноятчиларнинг айрим хатти- ҳаракатларини олдини олиш, жамоатчилик билан муносабатлар ва оилавий муносабатлар орқали жиноятчиликка қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга. Улар маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, тиббий муассасалар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, жиноятларнинг олдини олишда фаол иштирок этадилар. Тезкор қидирув хизматлари, асосан, жиноятларни фош этиш ва уларга қарши курашишда фаолият юритади. Бу тизим жиноятнинг келиб чиқиши, айбдорларни аниқлаш, далилларни йиғиш ва уларни судга тайёрлаш билан шуғулланади. Тезкор қидирув хизматлари айрим ҳолларда жиноятчиларни ушлаб, уларни жавобг

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада профилактика инспекторлари ва тезкор қидирув хизматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг жиноятларни фош этишдаги аҳамияти тўғрисида фикрлар илгари сурилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада профилактика инспекторлари ва тезкор қидирув хизматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг жиноятларни фош этишдаги аҳамияти тўғрисида фикрлар илгари сурилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Тезкор қидирув хизматлари, жиноятчилик, жамоат тартиби, хамкорлик, маълумотлар алмашиш, қонун ҳимояси, қўшма мониторинг., жиноятларни фош этиш, жиноятларнинг олдини олиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники