К содержанию
РецензированоRU2026

ЁШЛАР АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИНИ ЮКСАЛТИРИШДА ОММАВИЙ-МАДАНИЙ ТАДБИРЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

ОММАВИЙ-МАДАНИЙ ТАДБИРЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ · Жуманазарова Дилноза Хамиджон қизи

Развитие и инновации в науке · 2026

Аннотация

Мақолада ёшлар ахлоқий тарбиясини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг ўрни ва роли шунингдек, ўтказиладиган тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг жамиятдаги вазифаси ҳамда тарбиявий аҳамияти фалсафий таҳлил қилинади. Шу билан бирга оммавий-маданий тадбирларнинг ёшлар маънавий дунёқарашиги таъсири масаласи ҳам ўрин олган. Калит сўзлар: Манавий-маданий тадбирлар, ахлоқий тарбия, жамият, мавзули кечалар, маънавият, маданият, дунёқараш, ғоя, ижтимоий, сиёсий, маърифий, маориф. Жамиятимизда рўй бераётган маънавий юксалиш мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий уйғониш жараёнлари билан боғлиқдир. Бу эса бевосита ёшлар ахлоқий тарбиясини юксалтириш масалаларида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, ёшлар ахлоқий маданиятини юксалишда мамлакатда ўтказиладиган тадбирлардан, жумладан, оммавий-маданий тадбирлардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Оммавий – маданий тадбирларни ўзига хос хусусиятларини хисобга олган ҳолда жойларда ёшларнинг имкониятларига қараб, уларни ахлоқий тарбиясига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бунда албатта, миллий-маънавий қадриятларимиздан оқилона фойдаланиш орқали амалга ошириш лозим[1]. Қобусномада “Агар назирсиз (мислсиз) устод бўлсанг ҳам мажлис ичидаги ҳарфларга (улфатларга) қарағил, агар мусиқадан завқ олувчи қариялар ва хос одамлар бўлса, мутриблик (созандалик) қил, яхши йўлларни ва наволарни чертғил. Қарилик ва дунёнинг мазамматидин (ёмонлик, хўрликдин) кўпроқ сурид (ашула, қўшиқ) айтғил. Агар мажлис аҳли ёш йигитлар бўлса, енгил йўлларни кўпроқ чертғил ва осон сурид айтғил”, –дейилади. Демак, биз ҳам мамлакатимизда байрам муносабати билан ташкил қилинадиган оммавий – маданий тадбирларни фуқароларимизнинг ёшларини ҳисобга олган холда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 55 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference Оммавий-маданий тадбирларни қилиш ва уларни ёшлар маънавий- ахлоқий тарбиясига йўналтириш бевосита таълим муассасалари масъул ходимлари фаолиятига киради. Оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишда қуйидаги жихатларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ: – оммавий-маданий тарбирларда юқори интерактивликка эришиш[2]; – оммавий-маданий тарбирларда ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнини ташкил этиш; – оммавий-маданий тадбирга комплекс ёндашиш;-оммавий-маданий тадбирнинг маънавий-ахлоқий руҳда бўлиши[3]; – инсон ва жамият манфаатларига уйғун бўлиши шулар жумласидандир. Оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш билан шуғулланадиган муассаса ва ташкилотлар турли-туман бўлиб, улардан хар бири муайян турдаги тадбирларни ўтказишга ихтисослашади: оммавий-маданий тарбирларни олиб борувчи ҳар бир муассаса ва ташкилотлар ўз мохияти, хусусияти, имкониятларидан келиб чиқиб, ўзига хос шакл-тадбирлардан фойдаланади. Жумладан, драма театрлари, спектакллардан, профессионал мусиқа-чолғй ансамбллари концертлардан, ўқув муассасалари дарс, лекция, семинар каби шакллардан фойдаланиб, улар орқали ўз фаолиятини олиб боради. Шунингдек, ёшлар билан мавзули кечалар, ўткир зехнлилар бахслашувлари, илмий бахслар, мунозара, ижодий учрашув, қувноқлар ва зукколар каби шаклдаги тадбирларнинг қизиқарли бўлиши уларнинг тарбиявий самарадорлиги кескин ошади. Шу билан бирга ёш авлод ахлоқий тарбияси билан шуғулланадиган маданият ходимида маънавий – ахлоқий тарбиянинг кўриниши юксак даражада бўлиши керак. Акс холда улғайиб бораётган ёш авлодни маънавий қашшоқ, маданиятдан анча орқада қолишига ахлоқ нормаларига зид тарбия топишига омил бўлиши мумкин”1. Оммавий-маданий тадбирларнинг муҳим вазифаларидан бири жамиятнинг барча соҳаларида ёшларнинг фаоллигини ривожлантириш учун шароит яратишдир. Ёшларнинг жамиятда ижтимоий фаоллигини оширишда маданиятнинг барча шакл усулларидан, жумладан, мусиқали дам олиш дастурларини ташкил қилиш, санъат кўргазмаларига ташриф буюриш турли хил оммавий байрамларни ўтказиш орқали амалга ошириш мумкин[4]. Профессор Усмон Қорабоевнинг таъкидлашича, “Оммавий-маданий тадбирларни тарбиявий ва маданий иш сифатида барчадавлат муассасалари, касаба уюшмалари, ёшлар уюшмалари, оммавий ахборот воситалари, санъат муассасалари, ишлаб чиқариш 56 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference корхоналари, жамоа хўжаликлари, мудофаа ташкилотлари, спорт, экскурсия – туристик муассасалари, курорт, соғлиқни сақлаш ва дам олиш ташкилотлари ўз ишининг бир бўлаги сифатида, яъни асосий вазифадан ташқари холда уюштириб, бу тадбирлар орқали меҳнаткашларнинг дам олишини, тарбиявий, маданий-маърифий ишни, хаваскорлик ижодини ташкил қиладилар”[5]. Оммавий – маданий тадбирларни юқорида қайд этилган ташкилот ва муассасалар ишининг бир бўлаги сифатида, яъни асосий вазифадан ташқари ҳолатда ташкил қилинса, хозирги замон талабларидан келиб чиқиб, шуни ҳам қўшимча қилган холда таъкидлаш лозимки, бу тадбирлар ўқувюртлари педагог – ходимлари ишининг асосий қисми, асосий вазифаси сифатида қаралиб, улар бевосита бажариши зарур бўлган асосий функсияларидан хисобланиши лозим. Чунки, таълим жараёнида фақатгина маъруза ўқиш, семинар ўтказиш ка

Доказательный фрагмент

«Мақолада ёшлар ахлоқий тарбиясини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг ўрни ва роли шунингдек, ўтказиладиган тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг жамиятдаги вазифаси ҳамда тарбиявий аҳамияти фалсафий таҳлил…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада ёшлар ахлоқий тарбиясини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг ўрни ва роли шунингдек, ўтказиладиган тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг жамиятдаги вазифаси ҳамда тарбиявий аҳамияти фалсафий таҳлил… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Манавий-маданий тадбирлар, ахлоқий тарбия, жамият, маънавият, мавзули кечалар, маориф., дунёқараш, маърифий, ғоя, маданият, ижтимоий, сиёсий
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники