Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЁШЛАР, АЙНИҚСА УЛАРНИНГ УЮШМАГАН ҚИСМИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ ТАРБИЯВИЙ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ
АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ (УЛАРНИНГ УЮШМАГАН ҚИСМИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ) · Нарзиев Шахзодбек Зойирович (УЛАРНИНГ УЮШМАГАН ҚИСМИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ) · Норбоев Низомиддин Авазбек ўғли (профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси,)
Модели и методы в современной науке · 2026
Аннотация
Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларини амалга оширишдаги фаолияти, шу билан бир қаторда мазкур мақолада профилактика инспекторларнинг ролини ошириш, ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш каби амалий таклифлар муҳокама қилинган. Калит сўзлар: Профилактика инспекторлари, ёшлар, уюшмаган ёшлар, манзилли тарбия, профилактик чора-тадбирлар, ижтимоий муаммолар, жиноятчилик, алкоголизм, психологик ёрдам, соғлом турмуш тарзи, жамоатчилик, ҳамкорлик, профилактика тадбирлар, ижтимоий адаптация. Инсон шахсини, унинг юксак маънавий фазилатларини камол топтириш миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни бой маданий меросимиз ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурмат, мустақил ватанимизга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш барчамизнинг олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев такидлаганларидек, “Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг! Сизлар мустақиллик фарзандларисиз. Ота-боболарингиз кўрган тўсиқ ва қийинчиликларни кўрмай, озод Ватанда эркин нафас олиб, вояга етяпсизлар. Юксак мақсадлар йўлида сиз – ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз керак. Мен сизларнинг зиммангизга юкланган ана шундай улкан масъулиятни, том маънодаги тарихий вазифани шараф билан адо этишингизга қатъий ишонаман”. Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар қаторида уюшмаган ёшлар билан ишлаш, бу қатламини ўрганиш, уларни 42 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference бирлаштириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб турибди. Уюшмаган ёшлар ким? Уюшмаган ёшлар қатлами қандай қилиб вужудга келди? Улар жамиятнинг қандай қатлами? Бу саволларга жавоб топиш учун бир рақамга эътибор қаратсак, бугун Ўзбекистон аҳолиси 35 миллиондан ошган бўлса, шуларнинг 12 миллиондан ортиғи ёшлар, бу ўн миллион ёшларнинг деярли ярмидан кўпроғини уюшмаган ёшлар ташкилқилади. Энди савол туғулади, уюшмаган ёшлар жамиятнинг қандай қатлами? Уюшмаган ёшлар айни бир вақтда бирор-бир касб-ҳунар ёки таълимнинг маълум бир қисмида фаолият олиб бормаётган, олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳам эга бўлмаган, тайинли иш билан таъминланмаган ёшлар тушунилади”. Ёшлар — ҳар бир жамиятнинг келажаги ва мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиётида асосий ўринни эгаллайди. Бунга қарамасдан, замон ва жамиятнинг турли муаммолари ёшлар ўртасида, айниқса уюшмаган ёшлар орасида турли ижтимоий, психологик ва иқтисодий муаммоларни пайдо қилишга олиб келмоқда. Ушбу муаммоларга қарши профилактика инспекторларининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга, чунки улар ёшлар билан ишлашда, жумладан, уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали уларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этишга кўмаклашадилар. Профилактика инспекторлари ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан ишлашда муҳим ролига эга. Уларнинг вазифаси — ёшларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш, уларни профилактик тадбирлар билан қамраб олиш ва манзилли тарбиявий ишларни ташкил қилишдир. Бунинг учун инспекторлар турли педагогик, психо-социаль ва ҳуқуқий билимларга эга бўлишлари керак. Профилактика инспекторлари ёшлар билан ишлашда қуйидаги вазифаларни бажаришлари зарур: – Ижтимоий мониторинг: Уюшмаган ёшларнинг ижтимоий ҳолатини баҳолаш ва уларни аниқлаш. – Тарбиявий ва профилактик тадбирлар: Ёшлар ўртасида ижтимоий ва психологиявий муаммоларни бартараф этиш учун тарбиявий ва профилактик тадбирларни амалга ошириш. – Қонун ва ҳуқуқий тарғибот: Ёшларга ҳуқуқий билимлар бериш, уларнинг жиноятчилик ва ижтимоий хатарларга олиб келадиган хатти- ҳаракатига қарши профилактик иш олиб бориш. Уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора- тадбирлар: Ёшлар ўртасидаги ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш 43 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference учун манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Инспекторлар ушбу чора-тадбирларнинг қуйидаги йўналишларда амалга оширишлари мумкин: – Психологик ёрдам ва соғлом турмуш тарзи: Уюшмаган ёшлар орасида алкоголизм, наркозавислик, жиноятчилик ва бошқа ижтимоий хавфлар жиҳатидан профилактика тадбирлари олиб бориш. Шунингдек, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг психо- социаль ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур ҳолда психотерапевтик ёрдам бериш. – Маърифат ва таълим: Ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва уларга жамият қоидалари, қонунлар ва уларнинг ижтимоий масъулияти ҳақида маълумот бериш. Шунингдек, ижтимоий ҳуқуқий хавф-хатарларга олиб келадиган жиноятлар ва девиант хулқ-атворни бартараф этиш учун махсус семинарлар, тренинглар ва тарғибот ишларини ташкил этиш. – Меҳнат ва ижтимоий фаолиятга жалб қилиш: Ёшларни ижтимоий фаолиятга жалб қилиш, уларни меҳнат, спорт ва ижодий фаолиятга йўналтириш,
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларини амалга оширишдаги фаолияти, шу билан бир қаторда мазкур мақолада профилактика инспекто…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақола профилактика инспекторларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларини амалга оширишдаги фаолияти, шу билан бир қаторда мазкур мақолада профилактика инспекто… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Профилактика инспекторлари, ёшлар, уюшмаган, ижтимоий муаммолар, соғлом турмуш тарзи, психологик ёрдам, манзилли тарбия, алкоголизм, жиноятчилик, ижтимоий адаптация., ҳамкорлик, профилактик чора-тадбирлар, уюшмаган ёшлар, жамоатчилик, профилактика тадбирлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025