К содержанию
РецензированоRU2026

ҲАР ХИЛ ЭКИШ СХЕМАЛАРИДА УЗУМ НАВЛАРИНИНГ НОВДА ҲОСИЛ ҚИЛУВЧАНЛИК ХУСУСИЯТИ ВА НОВДАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ · Нуриддинов Зиёвиддин Зайниддин ўғли

Модели и методы в современной науке · 2026

Аннотация

мақолада ҳар хил экиш схемаларида узум навларининг новда ҳосил қилувчанлик хусусияти ва новдаларининг ривожланиш кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган. Шунингдек, мақолада новдаларининг ҳосил тугувчанлигига экиш схемасининг таъсири баён этилган. Калит сўзлар: экиш схемалари, узум навлари, новда, ҳосил қилувчанлик хусусияти, новдаларининг ривожланиш кўрсаткичлари. Бугунги кунда дунё бўйича қариб 60-70 млн тонна узум етиштирилмоқда. Маълумотларга кўра [3, 7.] ушбу етиштирилган ялпи маҳсулотнинг дейарли 80 % қисми шароб маҳсулотлари ишлаб чиқаришга сарифланади. Кўриниб турганидек дунё бўйича етиштирилаётган узумнинг қариб 4/5 қисмини техник навлар ташкил этар экан унинг ҳосилдорлигини ва ҳомашё сифатидаги технологик кўрсатгичларини оширишга катта эътибор қаратилади. Булар орасида экиш схемалари ва тупига шакл бериш усуллари муҳим агротехник тадбирлар бўлиб, у кўп жиҳатдан узумнинг техник навлари ҳосилдорлигини ва ҳосил сифатини белгилаб беради. Р. Ю. Каландаров [2] Тожикистоннинг Марказий ва Жанубий тоғ олди қияликларида экиш схемалари ва туп юкламасининг узум ҳосилдорлиги ва унинг агробиологик хусусятларига таъсирини ўрганган. бунда истиқболли вариант сифатида 3х2 м экиш схемаси, янги новдалар эркин осилиб турувчи қисқа кесиш (4 кўз), умумий юклама сифатида эса бир тупда 48-52 кўз бўлиши тавсия этилган. Бунда Тожикистоннинг марказий лалми шароитларида ҳосилдорлик 13,5-17,3 т/га га етган. Бу пайтда таъминланмаган лалми шароитларида елпиғпичсимон шакл берилган токзорларда ҳосилдорлик 5.5 тоннадан ошмаган. Хусусан С.В. Майбородин ва бошқаларнинг ёзишича [1; маҳсулот сифатини йўқотмаган ҳолда юқори ҳосил олтиш кўп жиҳатдан агротадбирларни рационал қўллашга боғлиқ. Булар орасида ток тупларига шакил бериш ва куртак юкламаси муҳим аҳамятга эга 156 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference ҳисобланади. Ҳар қандай узум навининг маҳсулдорлиги уларда ҳосил бўладиган йиллик новдалар, жами ҳосил бўлган новдалардаги ҳосилли новдаларнинг улуши ва новдаларнинг келгуси йил ривожланиши учун пишувчанлик даражаси билан тавсифланади. Шу боис ушбу тажрибада турли экиш схемаларида барпо этилган токзорларнинг тавсифлаб ўтилган ривожланиш параметрлари ўрганилди. Материаллар ва Методлар Ушбу тажрибада аввалги тажрибада қўлланилган узумнинг маҳаллий универсал Паркент нави тадқиқот объекти сифатида хизмат қилди. Бунда ушбу узум нави асосида ҳар хил схемаларда барпо этилган токзорларда кузатувлар ва биометрик ўлчовлар олиб борилди. Экиш схемаларига боғлиқ равишда ток тупларининг ўсиш кучи, новда ҳосил қилувчанлиги, новдаларининг пишувчанлиги, ҳисобдаги тупларнинг ҳосил тугувчанлиги (бир ҳосилли новдага тўғри келувчи узумбошлар сони, жами ҳосил бўлган новдага тўғри келувчи узумбошлар сони), тупларниннг маҳсулдорлиги ва ўртача ҳосилдорлиги аниқланди. Тажрибада ўрганилган навлар токзорларига калта танали панжасимон шакл бериб ўстирилган. Туп юкламаси барча тажриба вариантларида 120 та кўз. Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси Кузатувлар шуни кўрсатдики, экиш схемаси ўрганилган узум навларининг новда ҳосил қилиш хусусиятига сезиларли таъсир кўрсатди. Бунда ҳосилли новдаларда қолдирилган кўзлардан назоратга (3,0 х 2,5 м) нисбатан энг кўп новда ўсиб чиқиш миқдори 3,0 х 3,5 ва 3,0 х 3,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Бунда новда берган кўзлар миқдори мос ҳолда 83,1 ва 81,7 % ни ташкил этди. Энг кам новдалар 3,0 х 2,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу вариантда жами юклама кўзларидан новдалар кўкариши 71,6 % дан ошмади. Қуйидаги 1-жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, новда бермаган кўзлар миқдори ҳам 3,0 х 3,5 ва 3,0 х 3,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу вариант токзорларида жами қолдирилган кўзлар орасида новда бермаганларининг миқдори 9,0-9,1 % атрофида бўлди. Бу эса назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 1,3-1,4 % га камроқ демакдир. Новда бермаган кўзлар миқдори бўйича назоратга нисбатан орқада қолиш 3,0 х 2,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу вариантда жами юклама кўзлари орасида новда бермагани 12,6 % ёки назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 2,2 % га 157 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference юқори бўлди. 1-жадвал Узумнинг маҳаллий Паркент нави ҳосилли новдаларидаги кўзларининг новда бериш хусусиятига экиш схемасининг таъсири, 2021-2023 й. Экиш Тупнинг кўз Қишда Новда Новда схемаси, м юкламаси, нобуд бермаган берган дона бўлган кўзлар, % кўзлар, % кўзлар, % 3,0 х 2,0 120 15,8 12,6 71,6 3,0 х 2,5 – наз. 120 11,8 10,4 77,8 3,0 х 3,0 120 9,2 9,1 81,7 3,0 х 3,5 120 7,9 9,0 83,1 Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, қишда нобуд бўлган кўзларнинг назоратга нисбатан энг кўп миқдори 3,0 х 2,0 м схемада барпо этилган токзорларда аниқланди. Ушбу вариантда жами юклама кўзлари орасида нобуд бўлганларининг миқдори 15,8 % ёки назорат вариантининг ушбу кўрсаткичидан 4,0 % га юқори бўлди. Бу ҳолат фикримизча, туплар зич жойлаштири

Доказательный фрагмент

«мақолада ҳар хил экиш схемаларида узум навларининг новда ҳосил қилувчанлик хусусияти ва новдаларининг ривожланиш кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда ке…»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада ҳар хил экиш схемаларида узум навларининг новда ҳосил қилувчанлик хусусияти ва новдаларининг ривожланиш кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда ке… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
экиш схемалари, узум навлари, новда, ҳосил, ҳосил қилувчанлик хусусияти, новдаларининг ривожланиш кўрсаткичлари.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники