Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН · ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ · Бобомуродов Фарход Боймуротович
Модели и методы в современной науке · 2026
Аннотация
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш киритилиши асослантирилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Таянч сўзлар: инсон ҳуқуқлари, терговга қадар текширув, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар. Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятида (кейинги ўринларда ТҚФ деб юритилади) инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши долзарб масалалардан биридир. ТҚФни амалга оширувчи органларнинг ходимлари терговга қадар текширув ёки муайян жиноят иши доирасида тезкор-қидирув тадбирлари (кейинги ўринларда ТҚТ деб юритилади)ни ўтказиш жараёнида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш шарт. Бунинг учун қонунчиликдаги нормаларда юзага келган бўшлиқларни бартараш этиш ва зарур ҳуқуқий механизмларни амалий фаолиятга татбиқ этиш лозим. ТҚФ тўғрисидаги 344-сонли Қонун қабул қилиниб, сўнгги ўн икки йил мобайнида ушбу қонунга тегишли ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тезкор-қидирув тадбирларига ҳуқуқий таъриф берилди; “сўров” сўзи “сўровномалар” сўзи билан алмаштирилди; почта сўзидан кейин “куръерлик” сўзи қўшилди; ушбу қонун билан Жиноят- процессуал кодекснинг (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади) нормаларини ўзаро уйғунлигини таъминлашда ТҚФни амалга оширувчи органлар ваколатининг чегараси аниқлаштирилди; ТҚФни амалга оширувчи органлар 4 тадан 7 тага кўпайтирилди; қонунда “банк сирига оид маълумот” жумласи киритилди ва маълумотлар тўплаш ТҚТ сифатида амалга оширилиши белгиланди; махсус ваколатли давлат органларининг 145 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference кучлари ва воситалари билан ТҚТларини ўтказиш белгиланди[1–10]. Албатта бу ўзгартишлар ТҚФ соҳасидаги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тезкор бўлинмалардан маълум функцияларни бажарилишини талаб этади. Инсон ҳуқуқлари олий қадрият бўлганлиги боис, ушбу масалага жиддий ёндашиб, ТҚФ тўғрисидаги нормаларида мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш лозим. Тадқиқ қилинаётган мавзу бўйича хориж қонунчилиги нормаларини мазмун-моҳияти таҳлил қилинганида ТҚФда инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид муҳим қоидалар белгиланганлиги жумладан, Осиё ва Европанинг айрим давлатлари қонунчилигига кўра, ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда ўндан ортиқ қоидалар хусусан, асосий тушунчалар, тамойиллар, ТҚФни амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқий мақоми (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари), ТҚТларини ўтказишнинг асослари, шартлари ҳамда ТҚФга кўмаклашувчиларнинг мақомини белгилашга доир қоидалар ўз ифодасини топган. Энг асосий ушбу ўзгартиришларнинг мазмуни таҳлил қилинган ТҚФ тўғрисидаги қонунларининг ЖПК нормалари билан ҳамоҳанг эканлигидан далолат беради. Масалан, ТҚТларини ўтказиш шарти сифатида хориж давлатлар қонунчилигида жумладан, Россия Федерацияси, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларининг ТҚФ қонунларига кўра, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларни ўтказишга суднинг рухсати (санксияси)ни олиниши; Moлдова ТҚФ қонунига кўра, ТҚТларини ўтказилишида 1-6 ойгача муддат белгиланганлиги, ушбу ижобий жиҳатлар инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим институтлар ҳисобланиб, қонунчиликка ТҚТларини ўтказишнинг муддатини қонунда белгиланиш ва турар жойларни ёки бошқа фуқароларни шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТ ўтказишда суднинг санкциясини олиниши, конституциявий нормаларни ижросини таъминлашда бевосита хизмат қилади. Бизнинг қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этилишида илғор хориж қонунчилигининг нормаларидан кенг фойдаланиш орқали ТҚФ тўғрисида қонун нормаси билан ЖПК нормаларини ўзаро мутаносиблигини таъминлаш лозим. Масалан, ЖПКда терговга қадар текширув институти жорий қилинган бўлиб, ИИОлари тезкор бўлинмалари томонидан терговга қадар текширувни амалга оширишда ТҚТлари амалга оширилмоқда, лекин бу ТҚФ тўғрисидаги қонун 146 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference нормасида акс этмаган. Шунингдек, ИИОларига олиб келинган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан қийноққа солиш, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ИИОларида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг ходимлари томонидан ИИВнинг (06.06.2021 йил 191 сон эски буйруқ) 26.02.2024-йилдаги 101-сон “Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномасига биноан замонавий жиҳозланган сўровхоналарда сўров ТҚТни амалга оширмоқда. ТҚФ тўғрисидаги қонунда сўров тадбирини терговга қадар текширувни амалга оширувчи oрган ходими ўтказиши ҳақида қоидалар йўқ. Амалиётда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг ходим
Доказательный фрагмент
«Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- инсон ҳуқуқлари, терговга қадар текширув, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025