Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МУХAНДИСЛИК ЙЎНAЛИШИ ТAЛAБAЛAРИНИ ИННОВAЦИОН ЙОНДAШУВ AСОСИДA КAСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛAНТИРИШ
Нуриддинов Шарофиддин Шуҳрат ўғли
Модели и методы в современной науке · 10 · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бўлажак муҳандиснинг ўқув, билиш ва илмий-тадқиқот фаолияти асосидаги инновацион ёндошув асосида касбий компитентлигини рижожлантиришга хизмат қилиши, бўлажак муҳандисларни инновацион фаолиятга тайёрлашга қўйиладиган ижтимоий-педагогик талаблар баён қилинган. Калит сўзлар: таълим траекторияси, компетентлик, концептуал, модернизация, когнитив, ихтиро, эксплуатация, консалтинг хизматлари, инновация, стратегия, интеграция. Аннотация: В даннои статье изложены социально-педагогические требования, предъявляемые к подготовке будущих инженеров к инновационнои деятельности на основе инновационного подхода, развития научно-исследовательскои и инновационнои деятельности в технических высших учебных заведениях, развития профессиональнои компетентности будущего инженера на основе инновационного подхода к учебнои , познавательнои и научно-исследовательскои деятельности. Ключевые слова: образовательная траектория, компетентность, концептуальность, модернизация, познавательная, изобретательская, эксплуатационная, консалтинговые услуги, инновации, стратегия, интеграция. А Ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда техника ва технологияларнинг модернизациялашаётганлиги, илм ва фаннинг жадал тараққиёти, мутахассис кадрлардан ўз билимларини мустақил ва мунтазам равишда чуқурлаштириб, янгилаб, тўлдириб ва кенгайтириб боришни талаб этади. Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш орқали ҳар томонлама етук, баркамол, мустақил фикрлашга қодир, иродали, фаол ва ташаббускор кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. 178 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларга педагогик ва техник билимларни интеграциялаш таълим бериш асосида зарурий креатив компетенцияларини шакллантириш, индивидуал таълим траекториясини модулли-кредит асосида қуриш, ўқитишнинг концептуал ва методик тизимини ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда. Бўлажак мутахассисларни инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашнинг концептуал методик тизими педагогик ва техник билимларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилмоқда. Муҳандиснинг инновацион фаолиятининг мазмуни кўп сонли муҳандислик ишлари ва тармоқлари (муҳандислик, кимё технологияси, электроэнергетика ва бошқалар) билан тавсифланади. Шу билан бирга, ҳар хил турдаги лойиҳалаш, технологик, техник- иқтисодий, лойиҳалаш ва ҳисоблаш муҳандислик фанлари мажмуасида объективлаштирилган билим ва кўникмалар муҳандис фаолиятининг асосини ташкил қилади. Ушбу фанларнинг мазмуни муҳандислик-техник фаолият тажрибасини ҳам жараёний томондан акс эттиради, бу ҳаракатлар ёки технологик ўзгаришларнинг табиати ва кетма-кетлигини тавсифлашни ўз ичига олади, шунингдек, амалиётнинг предмет тузилмаларининг хусусиятларини тавсифлайди. Талабанинг инновацион фаолияти билим олиш воситаси сифатида ихтиро қилинаётган маҳсулот ёки жараённинг мазмунини ҳам, мураккаблик даражасини ҳам назорат қилиш имконини беради. Умумий ҳолда, муҳандисга тадқиқот мавзуси ёки йўналиши берилади ва унинг ихтиросининг мураккаблиги ва даражаси меҳнат предметининг ўзи билан белгиланади ва кўплаб ташқи омилларга боғлиқ. Инновацион фаолиятнинг белгиловчи натижаси жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош бўладиган янги технологияларни ишлаб чиқишдир. Жамият тараққиётининг илмий-техник салоҳияти тез ўзгариб бораётган технологияларнинг мураккаблиги ортиши билан тавсифланади. Инновацион салоҳият модернизация ва техник объектлар ва технологиялар соҳасидаги сўнгги ишланмалар билан белгиланади. Инновацион салоҳият тўлиқ инновацион фаолият субъектларининг интеллектуал ва шахсий имкониятларига боғлиқ. Олимлар ҳам, муҳандислар ҳам инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда доимо иштирок этадилар. Муҳандис илмий-техникавий тараққиёт ва инновацияларнинг марказий фигураси ҳисобланади, чунки замонавий техник лойиҳаларни амалга оширишда муҳандислик меҳнатининг улуши 179 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference доимий равишда ортиб бормоқда. Бу энг янги технологияларнинг доимий равишда мураккаблашиши ва янги технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Мавжуд иқтисодий шароитга мослашган замонавий муҳандис оддий тажрибалар натижаларидан қандай фойдаланишни биладиган дизайнер эмас, шу билан бирга у энг янги технологиялар билан яхши таниш бўлиши керак. Шунинг учун бўлажак муҳандисларнинг инновацион фаолияти натижаси нафақат инновация, инновацион маҳсулот яратиш, балки илмий билимлар бўлиб, улар доирасида амалий кўникма ва қобилиятлар амалга оширилади. Мураккаб замонавий технологияни илмий билимлардан фойдаланмасдан яратиб бўлмайди. Талабанинг тадқиқот ва ўқув фаолияти назария ва амалиёт ўртасида оралиқ ёндашувни эгаллайди. Шу муносабат билан олий таълим муассасаси талабасининг ўқув, билиш ва илмий-тадқиқот фаолияти асосидаги инновацион фаолияти унинг шахсининг турли қирраларини ривожлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, талаба томонидан яратилган инновацион маҳсулот
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бўлажак муҳандиснинг ўқув, билиш ва илмий-тадқиқот фаолияти асосидаги инновацион ёндошув асосида касбий компитен…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бўлажак муҳандиснинг ўқув, билиш ва илмий-тадқиқот фаолияти асосидаги инновацион ёндошув асосида касбий компитен… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- таълим траекторияси, компетентлик, концептуал, интеграция., ихтиро, стратегия, когнитив, модернизация, эксплуатация, консалтинг хизматлари, инновация
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025