Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БИТИМНИНГ ҚОНУН ТАЛАБ ҚИЛАДИГАН ШАКЛИГА РИОЯ ЭТМАСЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
ЭТМАСЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
Модели и методы в современной науке · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари таҳлил қилинади. Мақолада битимнинг шакли фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда муҳим аҳамиятга эгалиги, у битимнинг ҳақиқийлигини таъминлаш ва ҳуқуқий низоларнинг олдини олишда катта рол ўйнаши таъкидланади. Қонун талаб қиладиган шаклга риоя этилмаган битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши учун қонунчиликда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолатлар келтириб ўтилади. Шунингдек, суд амалиётида бундай битимларнинг ҳуқуқий ҳолати ва уларнинг низоли битим сифатида баҳоланиши ҳам кўриб чиқилади. Калит сўзлар: битимнинг шакли, фуқаролик ҳуқуқи, қонун талаблари, ҳақиқий эмас битимлар, суд амалиёти, ҳуқуқий оқибатлар, нотариал тасдиқ, рўйхатдан ўтказиш. Аннотация: В данной статье анализируются правовые последствия несоблюдения формы сделки, требуемой законом. В статье подчеркивается важность формы сделки в гражданско-правовых отношениях, ее роль в обеспечении действительности сделки и предотвращении правовых споров. Рассматриваются случаи, когда сделки, не соответствующие законодательно установленной форме, признаются недействительными, а также обсуждается правовой статус таких сделок и их оценка в качестве спорных сделок в судебной практике. Ключевые слова: форма сделки, гражданское право, требования закона, недействительные сделки, судебная практика, правовые последствия, нотариальное удостоверение, регистрация. Одатда, битим муайян шаклда амалга оширилиши лозим. Агар эрк- ирода белгиланган шаклда ифодаланмаса, уни учинчи шахслар томонидан тушуниш ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш мумкин эмас. Эрк-ироданинг учинчи шахслар томонидан тўғри тушунилиши фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда катта аҳамиятга эга. Масалан, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишда асарнинг яратилиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Яратиш факти асарнинг учинчи шахслар томонидан идрок 117 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference қилина оладиган объектив шаклда эканлигини англатади. Битимлар тузишда шахснинг иродаси учинчи шахслар томонидан тушуниладиган шаклда ифодаланиши лозим. Битимда эрк-иродани ифодалаш усули юридик адабиётларда битим шакли сифатида таърифланади1. Инглиз ҳуқуқига мурожаат қиладиган бўлсак, "Pinnel's Case" (1602)** инглиз ҳуқуқида битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик оқибатларини тушуниш учун муҳим бўлган кейслардан биридир. Бу ишда, Cole номли шахс Pinnel номли қарздорга ўз қарзини қисман тўлаш орқали қарзни тўлиқ бекор қилишга ҳаракат қилган. Улар бу ҳақда оғзаки келишувга эришган, аммо ёзма шартнома тузилмаган. Кейинчалик Cole қарзнинг қолган қисмини тўлашдан бош тортганда, Pinnel уни судга берди, ва бу ҳолат суд томонидан кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, Cole томонидан амалга оширилган қисман тўлов тўлиқ қарзни бекор қилиш учун етарли эмас эди, чунки келишув ёзма шаклда расмийлаштирилмаган эди. Суд таъкидладики, қарзнинг қолган қисмини тўлаш мажбурияти ёзма шаклдаги шартнома билан бекор қилинмаган бўлса, қарздор тўловни тўлиқ амалга ошириши лозим. Бу ҳолатда, битимнинг қонун талаб қилган шаклига риоя этилмаганлиги келишувнинг ҳуқуқий кучга эга бўлишини таъминламади. "Pinnel's Case" иши инглиз ҳуқуқида битимнинг шаклига қонун томонидан қўйилган талабларга риоя қилиш қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Оғзаки шартномалар, агар қонун ёзма шаклни талаб қилса, ҳуқуқий кучга эга бўлмаслиги мумкин. Бу кейс шуни кўрсатадики, битим иштирокчилари учун қонун талаб қилган шаклларга риоя қилиш нафақат битимнинг ҳақиқийлигини таъминлайди, балки ҳар қандай низо келиб чиққан тақдирда судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради2. Ш.М.Асьянов битимнинг ҳаққонийлиги хусусида қуйидаги мулоҳазани билдиради: битим — бу субъект томонидан учинчи шахсларга қаратилган ирода ифодасидир. Шунинг учун шахс ўз-ўзига битим тузиши мумкин эмас. Битимларда субъектнинг иродаси учинчи шахслар билан муносабатлар орқали ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиллаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш мақсадида намоён бўлади. Субъектнинг иродаси атрофдагилар учун аниқ ва тушунарли тарзда ифодаланиши зарур. Битим тузаётган субъектлар иродасини ифодалаш, мустаҳкамлаб қўйиш ёки тасдиқлаш амаллари битим шакллари сифатида аталади. Ирода қуйидаги тарзда ифодаланиши мумкин: 1 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Битимлар. –Тошкент: ТДЮИ, 2010. – 44 б. 2 P S Atiyah, An Introduction to the Law of Contract (Oxford University Press, 5th ed, 1995) 323. 118 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference - оғзаки; - ёзма; - конклюдент ҳаракатлар орқали; - сукут (ҳаракатсизлик). Битим шаклини субъектнинг иродаси сифатида эътироф этиш қуйидаги муҳим масалани ўртага қўяди: битим иштирокчиларининг ҳақиқий ниятлари ва мақсадларини аниқлашда асосий эътиборни нималарга қаратиш лозим — битимнинг ифодаланган шаклига ёки ироданинг ўзига? Айнан шу нуқтада битимларни талқин қилишда муаммолар пайдо бўлади. Бу муаммо цивилистикада узоқ вақтдан бери мавжуд бўлиб, унинг асл моҳияти сўз ва ирода ўртасидаги зиддиятларда ятади. Бу зиддиятлар классик юриспруденциянинг марк
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- битимнинг шакли, фуқаролик ҳуқуқи, қонун, ҳақиқий эмас битимлар, ҳуқуқий оқибатлар, нотариал тасдиқ, рўйхатдан ўтказиш., суд амалиёти, қонун талаблари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025