Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРНИНГ ҲУҚУҚБУЗРЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИШИ САБАБЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРНИНГ ҲУҚУҚБУЗРЛИКЛАРНИНГ · Нарзиев Шахзодбек Зойирович · Махмудов Миржалол Қўчқор ўғли (ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси”)
Инновационные исследования в науке · 2026
Аннотация
Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз борган бўлиб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг сабабларини аниқлашдаги роли ва Миллий гвардия органлари билан биргаликдаги фаолияти кўриб чиқилади. Калит сўзлар: Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар, сабаблар, шарт-шароитлар, Миллий гвардия, ҳамкорлик, жиноятчилик, жамоат хавфсизлиги, мониторинг, профилактик тадбирлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тарғибот, жамоатчилик, олдини олиш, таҳлил.. Миллий гвардия органлари жамоат тартибини сақлашда фақат профилактика инспектори билан эмас Ички ишлар органларининг бошқа хизматлари билан хам хамкорликни амалга оширади масалан, тергов бўлими ва бўлинмалари билан ҳамкорлик қуйидагиларда намоён бўлади: ҳудудда жойлашган турли қурилиш, ишлаб чиқариш, савдо қилиш жойлари, товар моддий бойликларни сакловчи халқ хўжалиги иншоотлари, корхона, муассаса, ташкилотларда иқтисодий соҳадаги ҳуқуқбузарлик ва жиноягларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шароитларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича ўзаро ахборот алмашинади. Миллий гвардия органлари ходимларининг терговчилар билан ҳамкорлиги, айниқса, тергов ишларининг дастлабки босқичларида муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, терговнинг яхши бориши дастлабки иссиқ издан олиб борилган ҳаракатлар суръати ва сифатига, авваламбор, жиноят жойини кўздан кечиришга боғлиқдир. ИИО ходимлари хизмат вазифаларига мувофиқ, тезкор тергов гуруҳи жиноят жойини кўздан 50 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference кечириш вақтида, у жойда жамоат тартибини саклашда, оператив тергов гуруҳи воқеа жойига тез вақтда етиб келгунича, воқеа жойи (излар, далилий ашёлар)ни Миллий гвардия органлари қўриклаш бўйича мустақил равишда иш юритиш, жабрланувчиларни аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этадилар ҳамда гумонланувчиларни ушлаш бўйича тадбирларни амалга оширишга мажбурдирлар. Миллий гвардия органлари ходимлари профилактика инспектори билан биргаликда ҳодисани кўрган гувоҳларни аниқлаб, улар билан суҳбатлашадилар, воқеа жойи атрофида яшайдиганлар билан суҳбат ўтказишда қатнашадилар, тергов гуруҳи келиши билан содир бўлган вокеа тафсилотлари, ўзи томонидан қилинган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборт берадилар, воқеа жойини кўздан кечириш режасини амалга ошириш бўйича хамкорлик қиладилар, ўз фикр- мулоҳазаларига таянган ҳолда, жиноятни тез очиш йўллари ҳақида фикр алмашадилар. Тергов бўлимлари қўриқланаётган иншоотларда содир этилгап ўғрилик ва талон-тарож билан боғлиқ бўлган жиноятларни тергов қилиб, қуйидаги омилларни аниқлайдилар: - жиноят содир этилишига олиб келган сабаб ва шароитларни, жиноят натижасида келтирилган зарар миқдорини; жиноят содир этилишига йўл қўйган айбдор шахслар - тергов натижасида аникданган айбдор шахсларга нисбатан тегишли интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қиладилар; Ундан ташқари Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари миллий гвардия органларининг қуриқлаш хизматларини ташкил қилиш борасидаги ҳамкорлиги ҳозирга вақтда энг зарур ва долзарб масалалардан биридир. Бунинг сабаби қуйидагиларда намоён бўлади: ҳар қандай қўриқланадиган объектлар (корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролар хонадонлари), албатта қайсидир ИИО хуқуқ тартибот масканиниг профилактика инспекторларига тегишли бўлган маъмурий ҳудудда жойлашган бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш, уларга қарши курашни ташкил этиш, тез ва самарали фош этиш, айбдорларнинг жавобгарликка тортилишидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматининг профилактика инснекторлари ҳам манфаатдордирлар. Дарҳақиқат, профилактика инспекторлари ўзларининг маъмурий ҳудудларида мавжуд оператив вазият, талон-тарож 51 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаб, шарт-шароитларни ҳамда уларни содир этишга мойил бўлган шахслар, спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ружу қўйган шахслар ва муқаддам судланган шахслар ҳақида етарли маълумот ва хабарларга эга бўладилар. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ИИО хуқуқ тартибот масканлари профилактика инспекторларинипг ўзига тегишли ҳудудда жамоат тартибини саклаш, фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг маъмурий ҳамда жиноий тажовузлардан муҳофазасини таъминлашда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишда умумий ва якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни самарали амалга оширувчи субъектлар сифатида бошқа сохавий хизматлар билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Ҳудудда жамоат тартибини саклаш, маҳаллада барқарорлик ва тинчлик осойишталигини таъминлашда профилактика инепекторлари билан ИИО тизимидаги барча хизматлар каби, миллий гвардия органлари ҳам ўзининг ҳамкорлик иш фаолиятларини маҳаллада, профилактика инспекторларининг фаолия
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақола профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз борган бўлиб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарл…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақола профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз борган бўлиб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар, таҳлил.., сабаблар, тарғибот, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жиноятчилик, профилактик тадбирлар, шарт-шароитлар, ҳамкорлик, жамоатчилик, жамоат хавфсизлиги, олдини олиш, Миллий гвардия, мониторинг
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026