Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИДА ЖАМОАТ ТУЗИЛМАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИДА ЖАМОАТ · ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ · Ўсаров Садриддин Каримбердиевич
Инновационные исследования в науке · 2013
Аннотация
Ушбу мақолада ички ишлар органларининг тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикасида жамоат тузилмалари билан ҳамкорликни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, бу борада амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари ёритилган. Калит сўзлар: ички ишлар органлари, тазйиқ ва зўравонлик, профилактика, профилактика инспекторлари, жамоат тузилмалари, ҳамкорлик Бугунги кунда профилактика инспекторлари таянч пунктлари негизида қуйидаги жамоат тузилмалари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади: 1) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; 2) Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис; 3) оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси. Профилактика инспекторининг жамоат тузилмалари билан тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикаси бўйича ўзаро ҳамкорлиги қуйидагиларда намоён бўлади: а) ишларни биргаликда режалаштириш ва унинг натижасини таҳлил қилиш; б) ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида ўзаро ахборот алмашиш; в) нотинч оилаларни аниқлаш, у ердаги муҳитни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни жамоатчилик билан муҳокама қилиш; г) ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш,уларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олишга доир чора- тадбирларни биргаликда амалга ошириш. 1. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисид”ги қонуни талаблари асосида фуқаролар йиғини хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият 49 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference ҳаётида, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради.[1] Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига кўмаклашиш, яраштириш комиссияси ва бошқа комиссияларни тузиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш каби қатор вазифаларни амалга оширади[2] . Бундан ташқари, профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ноқобил оилаларни ўз вақтида аниқлаш, оилада оила аъзолари ўртасида бузилган муносабатларни тиклаш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳулқ- атворини жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, фарзанд тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналарни аниқлаш, улар билан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган профилактик суҳбатлар олиб бориш, вояга етмаганлар назоратсиз қолишининг олдини олишга доир жамоатчилик ишларини ташкил этиш, ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштириш, оилавий жанжалкашларни аниқлаш ва улар билан профилактик ишларни ташкил этиш, илгари судланган шахсларни назорат қилиш, жиноятларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бугунги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳалқимизга хос ноёб усули бўлган маҳалла ва жамоатчилик назорати имкониятларидан унумли фойдаланилмаяпти. Бизнинг ҳалқимизда ор-номус, андиша, ҳаё ва ибо деган тушунчалар ниҳоятда кучли. Бу эса, уйдаги можароларни ариза ёзиб судга чопишга йўл бермайди. Оиладаги келишмовчиликлар нари борса маҳалла доирасида, кўпни кўрган кексалар ва фаоллар ёрдамида ҳеч кимга овоза қилмай, ортиқча расмиятчиликка йўл қўймасдан ҳал ижобий этиш ота-боболаримизнинг амал қилиб келган азалий одатларидан саналади. 50 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference Ҳозиргача, дунёда бундай ижобий таъсирчан чораларга эга бўлган жамият мавжуд эмас. Шу боисдан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жамоатчилик имкониятларини ишга солиш уларнинг назоратини кучайтириш лозим. Жамоатчилик назоратини кучайтириш жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олишга ҳамда уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошишини таъминлашга хизмат қилади.[3] Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикаси борасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириши лозим: 1) оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитлари келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш; 2) оилада, айниқса ёш оилаларда эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва профилактик ишларни олиб бориш; 3) ҳудуддаги нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, уларни рўйхатини юритиш ҳамда ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ички ишлар органларининг тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикасида жамоат тузилмалари билан ҳамкорликни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, бу борада амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари ёрит…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ички ишлар органларининг тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикасида жамоат тузилмалари билан ҳамкорликни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, бу борада амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари ёрит… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ички ишлар органлари, тазйиқ ва зўравонлик, профилактика инспекторлари, профилактика, ҳамкорлик, жамоат тузилмалари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025