Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКС НОРМАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН · НОРМАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Бобомуродов Фарход Боймуротович
Инновационные исследования в науке · 2026
Аннотация
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш киритилиши асослантирилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Таянч сўзлар: инсон ҳуқуқлари, терговга қадар текширув, холис, махсус тергов ҳаракатлари, абонентлар ва абонент қурилмалари. Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятида (кейинги ўринларда ТҚФ деб юритилади) инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши долзарб масалалардан биридир. Хориж қонунчилигининг нормалари ўрганилганида шу жумладан, Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон, Молдова каби ривожланаётган давлатларнинг ЖПКда шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинлигини чеклаш билан боғлиқ тергов ҳаракатлари суднинг қарори (санкция) асосида амалга оширилиши; Россия Федерацияси, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон Республикаларининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунлари мазмунида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларини ўтказишга суднинг рухсат бериши тартиби қатъий белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида: “инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги(20-м 2-қ.); ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга бўлиб ушбу ҳуқуқнинг чекланишига суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши, уй-жойга киришга, уй-жойда тинтув ўтказишга суднинг 58 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference қарорига асосан йўл қўйилиши(31-м)” каби қоидаларнинг назарда тутилганлиги, инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олиниб, фақат суднинг рухсати билангина ушбу ҳуқуқлар ва эркинликлар чекланиши мумкинлигидан далолат бермоқда. Хориж тажрибаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига асосан шахснинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларини ўтказишга рухсат (санкция) берилиши суднинг ваколатига киришини қонунчиликда белгилаш лозим. Қирғизистон, Қозоғистон, Украина Республикалари ЖПКга мувофиқ, жиноятларни очиш ва тергов қилиш мақсадида почта ва телеграф жўнатмаларини ҳисобга олиш ва уларни текшириш ва (ёки) олиб қўйиш; суҳбатларни тинглаш; абонентлар ва абонент қурилмалари ўртасидаги уланишлар ёки абонент қурилмасининг жойлашуви тўғрисида маълумот олиш; компьютерлар, серверлар ва бошқа қурилмалардан маълумотларни олиш; шахс ёки жойнинг аудио ёки видео назорати; шахс ёки жойни кузатиш; шахснинг мулки ёки тасарруфидаги нотурар жой ёҳуд бошқа кўчмас мулкига кириш ва текшириш; экспертиза ўтказиш мақсадида қиёсий тадқиқотлар учун намуналар олиш; жиноий муҳитга киритиш ва (ёки) жиноий фаолият имитацияси; назорат остида етказиб бериш; назоратли харид каби махсус тергов ҳаракатларини ўтказиш белгиланган [1–3]. ТҚФни амалга оширишда билвосита иштирок этувчи махсус ваколатли давлат органи билан бевосита ҳамкорликда махсус (яширин) тергов ҳаракатларининг баъзиларини суднинг рухсати билан ўтказишда тергов органларига кенг ваколатлар берилиши, тергов йўли билан жиноятларни тезда ва тўла фош этилишига эрилишиб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда ижобий самара беради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 391-моддасида 14 та терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг рўйхати белгиланган бўлиб, ушбу органлар раҳбарлари ваколати доирасида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга сўровнома юбориш орқали юритувидаги иш материаллари бўйича қонуний қарорлар қабул қилишда иш учун зарур маълумотлар йиғилади. Мисол учун 1) Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари иш юритувидаги 59 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference терговга қадар текширув материаллари бўйича ҳуқуқбузар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида мавжуд қарздорликка оид маълумотларни тақдим этиш ҳақида (маълумотлар тўплаш тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш ва бошқ.) сўровнома юбориб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилиш учун зарур маълумотлар тўпланади (Амалиётда шундай хатти- ҳаракатлар сўровномасиз амалга ошириб келинмоқда); 2) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари, турмаларининг бошлиқлари маҳкумларнинг аризасига кўра, терговга қадар текширув вақтида ҳудудий ички ишлар органларидан тегишли (турар жойларни, бино ва иншоотларни, жойнинг участкаларини тезкор текшириш, маълумотлар тўплаш каби) тезкор-қидирув тадбирла
Доказательный фрагмент
«Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- терговга қадар текширув, абонентлар ва абонент қурилмалари., инсон ҳуқуқлари, холис, махсус тергов ҳаракатлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026