Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саёҳатларнинг аҳамияти
Файзуллаев Ш.Б. · Тўрабеков Ш.Н. (кафедраси катта ўқитувчиси)
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2012
Аннотация
Ушбу мақолада сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш ва Ўзбекистон табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари хамда имкониятлари, уларнинг инсон саломатлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, афзалликлари тўғрисида фикр юритилади. Калит сўзлар: маҳалла, саѐҳат, соғломлаштириш, туризм, ўқувчи-ѐшлар. Бугунги кунда Республикамизда она табиатни асраш, табиий мувозанатни сақлаш умумхалқ ва умуммиллий ҳаракатга айланди. Ундан ѐш авлодни ватанпарварлик ва она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда кенг фойдаланилмоқда. Экологик саѐҳатлар 547 ѐшларни жисмоний тарбиялаш, уларни соғломлаштириш ишларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Фақат унга қизиқиш, астойдил шуғулланиш асосида муайян саломатлик даражаларни талаб этади. Лекин, шундай бўлсада сайр-саѐҳтларнинг жойлари, табиат манзаралари сиҳат-саломатликни мустахкамлашда маълум бир талабларни қуяади. М: мактаб ва лицей, касб-ҳунар коллежлари талабалари, олий таълим муассасалари талабалари учун ўлкани ўрганиш, табиатни муҳофаза қилиш, ноѐб гуллар, дарахтларни излаб топиш, экалогик вазиятларда иштирок этиш каби вазифалари олдинга қўйилган. Табиийки, бу жараѐнлар фаол ҳаракатсиз амалга ошмайди . Шу сабабли ѐшлар жисмоний тайѐргарликка эга бўлиши, саѐҳатларда эса уни камолотга етказиши лозим бўлади. Кекса аѐллар ва эркаклар эса режа асосида расмий равишда (путѐвка орқали) ѐки танланган табиат манзарасида эркин дам олиш учун сайр-саѐҳатлар ўтказишмоқда. Такидланганидек сайр-саѐҳатлар иштирокчидан фаол ҳаракат қилишни (югуриш, юк кўтариш тоғларга чиқиш, турли тўсиқликлардан ўтиш) талаб этилади. Ўзбекистон табиати ва манзараларига саѐҳатлар уюштиришда инсонлар учун манзур бўладиган фаол жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш йўлларини асослаш тадқиқот ишининг мақсади ҳисобланади. Шу асосда қуйидаги вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз, яъни: 1 Сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш. 2. Ўзбекистон табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари билан танишиш. 3. Кекса ѐшдаги инсонлар учун саѐҳатлардаги фаол ҳаракатлариниг турларини ишлаб чиқиш ва тавсия этишдир. Таъкидлаш жоизки, саѐҳатларнинг (туризм) шакл жиҳатдан турлари, мақсад ва вазифа ҳамда мазмун жиҳатдан бир биридан жиддий фарқ қилувчи хусусиятлари мавжуд. Яъни, сайр (экскурсия)ва саѐҳат (пиѐда юриш) жараѐнларида асосан томоша, тарихий-маданий обидалар билан танишиш, ўрганиш, ўлкани ўрганиш, тадқиқотлар ўтказиш (биология, тиббиѐт сохаларида доривор ўсимлик, гиѐҳларни топиш) қўриқҳона, ўрмон хўжалиги ходимлари ва меҳнаткаш аҳолига кўмаклашиш (ҳашар каби) амалий фаолиятлар ташкил этишмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ишчи хизматчи, зиѐли ва меҳнат фахрийлари ҳордиқ чиқарадиган дам олиш, соғломлаштириш масканлари кўпаймоқда. Уларнинг фаолятида эса гўзал манзарали, диққатга эьтиборли жойларга сайр-саѐҳатлар (улов ва пиѐда шаклида ) қизиқарли равишда ташкил этилиб, йил сайин дам олувчи, ҳордиқ чиқарувчи аѐллар ва эркаклар сони кўпаймоқда. Айниқса оилавий равишда иштирок этиш, мустақил равишда оила билан хуш манзарали жойларга бир кунлик ҳамда тунаб келиш саѐҳатлари мазмунли ўтказилмоқда. ―Ўзбекистон табиати‖, ―Ўзбекистон миллий боғи‖, ―Буюк ипак йўллари‖ каби туркумдаги телефильмлар,Ўзбекистон телерадио компанияси маҳсулотлари бўлиб уларда гўзал манзарали жойлар, сиҳатгоҳлар, оромгоҳлар, саѐҳатбоп манзиллар номойиш этилиб, ахолининг саѐҳатларга бўлган қизиқиши ҳамда амалий фаолиятларнинг кўпайтирмоқда. Айниқса: Тошкент вилояти худудларидаги Хумсон, Чорбоғ, Оқтош, Сойлиқ, Чимѐн, Белдорсой, Кумушкон каби дам олиш, оромгохлар, сиҳат-гохлар диққатга сазовардир. Мафтункор Фарғона водийсидаги хушанзарали жойлар (Шохимардон, Арслонбоб, Чотқол, Чимѐн ва х.к.) барчанинг хавасини оширади; Иккинчи Швецария деб ном олган ―Зомин шаршараси‖ миллий боғи (Жиззах вилояти) ва Нурота тизма тоғлари орасидаги табиат манзаралари (Қўриқхона) эшитган кишини ўзига чорлайди; Зарафшон соҳиллари, Омонқўтон ўрмонлари (Самарқанд вилояти) фақат маҳаллий ва Республика аҳолисигина эмас, ҳатто чет эл турист мехмонларини ҳам лол қолдиради; Сурхандарѐ ва Қашқадарѐ тоғ манзараларида шар- шаралар, ноѐб доривор ўсимлик хамда мевали дарахтлар иштирокчиларига завқ бағишлайди. Юқорида зикр этилган табиат манзаралари, уларда жойлашган соғломлаштириш масканлари у ѐки бу шакл ҳамда мазмунда Сирдарѐ, Зарафшон, Амударѐ этаклари, Бухоро, Навоий, Қизилқум чўлларида ҳам ўзига хос хусусятларни касб этмоқда. Табиат иньом этган неьматлар (манзаралар, озиқалар, доривор ўсимликлар ва ҳ.к) ва оромгоҳ сиҳатгоҳлардаги соғломлаштириш тадбирлари, сайр- саѐҳатлардан намуналарни намоиш этиш. Шифокор, жисмоний тарбия таьлими намоѐондаларининг, соғлиқни сақлаш, уларни умрини узайтириш омиллари ҳақидаги 548 суҳбатлари билан таништириш; Эрталаб ва куннинг ярмида гимнастика машқлари, ҳаракатли, ўйинлар, ѐқимли хамда ўйноқи рақсларни ижро этиш; Оилавий бўлиб кечки пайтларда ҳушманзарали боғлар, ҳиѐбонларда сайр қилиш. Телекўрсатувдаги соғломлаштириш машқлари, са
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш ва Ўзбекистон табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари хамда имкониятлари, уларнинг инсон саломатлигини…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш ва Ўзбекистон табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари хамда имкониятлари, уларнинг инсон саломатлигини… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- маҳалла, саѐҳат, соғломлаштириш, туризм, ўқувчи-ѐшлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026