Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Asarum europaeum L. Баргини морфо-анатомик ўрганиш
Psychosocial Rehabilitation · Issue , . P--.
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 13 · 888 – 896 · 2020
Аннотация
Европа туѐқ (Asarum europaeum L.) доривор ўсимлиги баргининг морфологик ва анатомик тузилиши, дориворлик хусусиялари хақида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: Доривор, барг, эпидерма, Asarum europaeum L., эфир мойи. Европа туѐқ (Asarum europaeum L.) номи билан танилган доривор ўсимлик Тошкент Ботаника боғига Европа мамлакатларидан 1996-1997 йилларда интродукция қилинган (1-расм). Лотинча номи: Asarum europaeum L. Халқ орасидаги номлари: туѐқ, тутатқи, ѐввойи қалампир, заҳарли ўт. 251 1-rasm. Asarum europaeum L. нинг умумий кўриниши Asarum europaeumнинг хом ашѐсидан тайѐрланган препаратлар қадимдан халқ табобатида кенг қўлланилган. Ёз ва кузнинг иккинчи ярмида тўпланган туѐқлиларнинг илдизлари ва барглари ишлатилади. Шунингдек, дамламалари ўпка касалликларида, репродуктив тизимнинг бузилишида, ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида, юрак ва қон томирлари касалликларида, шу жумладан гипертонияда, ошқозон-ичак касалликларида, марказий асаб тизимининг бузилишини даволашда, болаларда юрак касалликларни даволашда ишлатилган [1, 2].Asarum europaeum Aristolochiaceae оиласига киради. Илдиз тизими яхши ривожланган судралувчи илдизпоя ва узунлиги 5 мм келадиган илдизчалардан иборат. Адабиѐтлардаги маълумотлар бўйича илдизида эфирмойлари мавжуд [3, 4]. Асосий илдизи майда ѐн илдизчалар орасида фарқ қилинмайди. Пояларининг узунлиги 10–15 см, ўрмалаб ўсувчи, ер бўйлаб судралиб ўсади ва илдиз отади. Гуллари жигаррангда бўлиб, 3 та гулбарг ва 12 та чангчилардан иборат. Гуллари қиш охирида ва баҳорни бошларида пайдо бўлади. Гуллари гермафродит бўлиб, пашшалар томонидан чангланади. Ёзнинг ўрталарига келиб гулларнинг кўринишидан фарқ қилмайдиган мевалар ҳосил бўлади [3].Ишдан мақсад Европа туѐқ ўти баргининг морфологик ва анатомик белгиларини ўрганишдан иборат.Морфологик белгиларини ўрганишда лупа ва линейкадан, анатомик белгиларини ўрганишда эса баргнинг кўндаланг кесими ва баргнинг узунасига кесилган препаратларидан ва MOTIC микроскопидан фойдаланилди. Барглар ўсимликнинг энг муҳим органларидан бири ҳисобланади. Баргнинг морфологияси ва анатомияси ўсимликнинг мослашиш даражасини кўрсатади ва уларнинг функционал хусусиятлари маълум даражада акс эттирилади. Баргларнинг кенглиги тахминан 10 см. Баргларнинг юқори юзаси ялтироқ, улар қалампир таъми ва ҳидига эга. Барглари пояда бир-бирига қарама-қарши икки қаторда жойлашган бўлиб буйраксимон шаклга эга. Барглар ўртасида куртак бор бўлиб, уларни остида якка, осилган рудимент барглари жойлашган. Ўсимликнинг барглари тўкилмайди. Улар шакли ва рангини сақлайди. Баргни кўндаланг кесимини ўрганилганда эпидерма, мезофилл, паренхима, механик ва ўтказувчи тўқималардан иборатлиги кузатилди (2-расм). 252 2-расм: Asarum europaeum L. баргининг кўндаланг кесиги: Э-эпидерма, О-оғизча, П-паренхима, Х-хлоренхима, ЭМ-эфирмойи Эпидерма баргни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади ва қопловчи вазифасини бажаради, шунингдек, баргда трихома ва оғизчалар жойлашган. Эпидерма тагидан паренхима ва палисада ҳужайраларидан ташкил топган мезофилл жойлашган. Барг пластинкаси дорзовентраль тузилишга эга. Пастки эпидерма барг мезофиллидан осон ажратилади, тўлқинсимон ҳужайралардан ташкил топган (3-расм). 3-расм. Эпидерманинг узунасига кесилишининг кўриниши Аномоцит типдаги оғизчаларига эга, шунингдек кўпҳужайрали трихома ва эфирмойли безлари ҳам мавжуд [5]. Эпидерма кутикула билан қопланган [6]. Юқори эпидерма мезофиллдан жуда қийин ажратилади. Эпидерма деворлари кучсиз тўлқинсимон шаклда ва кўпҳужайрали трихомаларга эга. Баргни ўрганилганда юқори томоннинг епидерма ҳужайралари кўринади - бир оз қийшиқ деворларга эга. 5-6 ѐн ҳужайрали кўплаб сув ости стоматлари диагностик аҳамиятга ега. Оғизчалар баргнинг пастки ва юқори қисмларида жойлашган, лекин сояда ўсганлиги сабабли асосан юқори қисмида устунлик қилади. Баргининг ҳар икки томонидаги эфир мойи безлари, думалоқ, шаффоф рангда бўлади. Трихомалар оддий, фақат пастки қисмида жойлашган. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки ўсимликнинг аниқланган характерли белгилари ушбу доривор ўсимликнинг хом-ашѐсини ташхислаш учун ишлатилиши мумкин. Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати: 1. Большой энциклопедический словарь лекарственных растений. /под ред. Г.П. Яковлева. -3-е изд., испр. и доп. –СПб.: СпецЛит, 2015. С. 274-275. 2. Мазнев Н.И. Лекарственные растения: 15 000 видов лекарственных растений, сборы и рецепты. Описание, свойства, использование, противопоказания. М.: ООО ИКТЦ ЛАДА, ООО РИПОЛ Классик, Дом. XXI Century. 2006. 1056 с. 253 3. Grieve M. A modern herbal (Vol. 1-2). Reprint of the 1931 ed. Dover Publications, New York. 1971. 919 p. 4. Копытько Я.Ф., Щуревич Н.Н., Сокольская Т.А. и др. 2013. Применение, химический состав и стандартизация растительного сырья и лекарственных средств из растений рода Asarum L. // Химико-фармацевтический журнал, 2013 47(3):33-44. 5. Wilczewska AZ, Ulman M, Chilmonczyk Z, Maj J, Koprowicz T. Comparison of volatile constituents of Acorus calamus and Asarum europaeum obtained by different techniques. J Essent Oil Res 2008;20:390-395 pp. 6. Н
Доказательный фрагмент
«Европа туѐқ (Asarum europaeum L.) доривор ўсимлиги баргининг морфологик ва анатомик тузилиши, дориворлик хусусиялари хақида маълумотлар берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюЕвропа туѐқ (Asarum europaeum L.) доривор ўсимлиги баргининг морфологик ва анатомик тузилиши, дориворлик хусусиялари хақида маълумотлар берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Доривор, барг, эпидерма, Asarum europaeum L, эфир мойи, Asarum europaeum L.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025