К содержанию
РецензированоRU2023

ТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Саидалиев Саидамир Саидакбар ўғли

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2023

Аннотация

Ушбу тадқиқотда транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга оширишнинг йўллари ва бу жараённинг иқтисодий самарадорликка таъсири тадқиқ қилинган. Рақамли технологияларнинг транспорт соҳасидаги ривожи, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва хизматларнинг сифатини оширишга катта ҳисса қўшади. Тадқиқотда жорий йилларда, хусусан 2023 ва 2024 йилларда, Ўзбекистонда рақамли трансформацияларни амалга оширишга қаратилган давлат қарорлари ва лойиҳалар, шу жумладан, интеллектуал транспорт тизимларини жорий қилиш, сунъий интеллект ва мобил илова технологияларини тадбиқ этиш натижалари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари, рақамли технологиялар орқали транспорт корхоналаридаги самарадорликни ошириш ва харажатларни камайтириш имкониятлари ҳақидаги прогнозларни кўрсатади. Жумладан, йўловчи ташиш хизматларининг самарадорлиги 10-20% га ошгани, хато сарфлар камайгани ва рақамли хизматларнинг юқори талабга эга бўлгани таъкидланган. Шу билан бирга, давлат сиёсати ва Президент Қарорлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам тадқиқотда эътиборга олинган. Тадқиқот, транспорт секторида рақамли трансформациялардан фойдаланиш орқали самарадорликнинг ошишини ва иқтисодий фойдаланишни кўрсатишга қаратилган. 2024 йилда хизматлар самарадорлигини янада ошириш ва рақамли хизматлар орқали янги ишлаб чиқариш йўналишларини яратиш учун янада кенг миқёсдаги ишларни амалга ошириш зарур эканлиги таъкидланган. Калит сўзлар: рақамли трансформация, транспорт, интеллектуал транспорт тизимлари, сунъий интеллект, мобил иловалар, автоматлаштириш, самарадорлик, прогноз. Транспорт соҳаси — миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Транспорт соҳасида рақамли трансформациялар, яъни рақамли технологиялар ва инновацияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва хато сарфларни камайтиришга ёрдам беради. Бу тезисда транспорт корхоналарини рақамлаштиришнинг аҳамияти ва уларни амалга оширишдаги асосий йўллар кўриб чиқилади. Транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга ошириш, аввало, ишлаб чиқариш жараёнларини тизимли равишда қайта тиклашни талаб қилади. Ҳозирги кунда рақамли технологиялар, хусусан, (IoT), Сунъий интеллект (AI), маълумотларни таҳлил қилиш ва автоматлаштириш каби технологиялар, транспорт секторининг самарадорлигини ошириш, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришда муҳим 55 аҳамият касб этади. Бундан ташқари, рақамли трансформациялар харажатларни камайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Транспорт корхоналарида рақамли трансформацияни амалга оширишнинг бир нечта асосий йўналишлари мавжуд: Автоматлаштириш ва интеллектуал тизимлар: Автоматлаштирилган рейс режалаштириш, йўл ҳаракати мониторинги ва назоратини жорий қилиш, сунъий интеллект орқали транспорт ҳаракатини оптималлаштириш. Мобил иловалар ва онлайн хизматлар: Йўловчилар учун рейслар, билетлар ва тўловларни онлайн тарзда қабул қилиш ва уларни мобил иловалар орқали рақамлаштириш. Маълумотларни таҳлил қилиш: Транспорт жараёнларини мониторинг қилиш ва уларни таҳлил қилиш орқали тизимлар самарадорлигини ошириш. Маълумотлар орқали ишлаб чиқариш жараёнларининг камчиликларини аниқлаш. Интернет вещей (IoT): Транспорт воситалари ва инфратузилмани IoT технологиялари орқали бир-бири билан боғлаш ва уларнинг ишлашини доимий равишда мониторинг қилиш. Ўзбекистон Республикасининг транспорт соҳасидаги рақамли трансформацияни амалга оширишга қаратилган аниқ қадамлари давлат томонидан тасдиқланган кўплаб қарорлар ва дастурлар орқали белгиланган. 2023 ва 2024 йилларда амалга оширилаётган ишлар ва янги ижро этилган қарорлар, транспорт соҳасининг рақамлилашуви ва автоматлаштирилишига катта таъсир кўрсатмоқда. 2023 йил, 1 февральдаги “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва рақамли трансформациялар стратегияси”: Қарорда транспорт соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали самарадорликни ошириш, автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш ва транспорт хизмати сифатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш вазифалари белгилаб берилган. 2024 йилда “Транспорт инфраструктурасини модернизациялаш” дастури: Бу дастур доирасида, автомобил ва темир йўлларининг рақамли мониторинг тизимларини яратиш, ёқилғи сарфини оптималлаштириш ва йўловчи ташишни автоматлаштиришга қаратилган лойиҳалар амалда. Ҳар бир йўл участкасининг тўлиқ рақамли модели яратилиши режалаштирилган. 2023 ва 2024 йилларда амалга оширилган рақамли трансформациялар натижасида, транспорт корхоналаридаги самарадорлик ошган ва харажатлар камайган. Ҳудудлар ва вақтлар бўйича транспорт ҳаракати оптималлаштирилган, шу билан бирга юк ташиш жараёнларида аниқлик ва хавфсизлик ошган. Йўловчи ташишдан олинган даромад: 2023 йилда йўловчи ташишдан олинган даромад 10% га ошган, бу рақамли хизматлар ва онлайн платформаларнинг кенг тарқалгани билан боғлиқ. Харажатларни камайтириш: Рақамли технологиялар орқали юк

Доказательный фрагмент

«Ушбу тадқиқотда транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга оширишнинг йўллари ва бу жараённинг иқтисодий самарадорликка таъсири тадқиқ қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тадқиқотда транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга оширишнинг йўллари ва бу жараённинг иқтисодий самарадорликка таъсири тадқиқ қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақамли трансформация, транспорт, интеллектуал транспорт, мобил иловалар, автоматлаштириш, сунъий интеллект, самарадорлик, прогноз., интеллектуал транспорт тизимлари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники