К содержанию
РецензированоRU2018

Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш имкониятлари

Шерали Джуманов · Севинч Холикулова

Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2018

Аннотация

Мазкур мақолада талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш воситаларига оид масалалар қаралади. 513 Мақоладан бўлажак мутахассислар ўз касбий фаолиятига оид интеллектуал салоҳиятини таркиб топтириш билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин. Калит сўзлар: Педагогик мулоқот, ўқитувчилар, талабалар, коммуникатив қобилият, шакллантириш, восита, таркиб топтириш, ички ва ташқи таъсирлар, омиллар, воситалар, усуллар, муомала, мулоқот, мулоқотга киришувчанлик, ижтимоий яқинлик. Ҳозирда ўқитувчиларнинг юқори касбий тайѐргарликка, коммуникатив қобилият борасида ҳам педагогик маҳоратга, юқори интеллектуал салоҳиятга, юксак маънавий - ахлоқий фазилатларга, мафкура борасида чуқур дунѐқарашга эга бўлиши, таълим - тарбия ишларида инновацион технологиялардан самарали фойдалана олишларини давр талаб этмоқда. Айниқса, талабалардаги коммуникатив қобилиятлар уларнинг касбий компетентлигининг таркиб топишида муҳим дидактик асос бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, таълим - тарбия жараѐни сифати ва самарадорлигини ошириш ҳам ўқитувчидаги коммуникатив қобилиятининг мустаҳкам таркиб топганлигига боғлиқдир. Маълумки, коммуникатив қобилият – ўқитувчининг таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, ҳамкасблари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари билан педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ муносабатларга киришиш маҳоратидир [2]. Шу сабабли ҳам замонавий ўқитувчи олдига педагогик жараѐнда таълим олувчилар билан ўзаро фаол мулоқотда бўлиш маҳорати ва санъатига эга бўлишдек муҳим вазифани қўймоқда. Бу вазифа ўқитувчиларни муомала ва мулоқот этикасига ўргатишни ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб кўймоқда. Бу борадаги фаолият долзарблигини кўпгина мутахассис - олимларимиз ҳам таъкидлаб ўтмоқда. Педагогик мулоқотда ўқитувчининг таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, ҳамкасблари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари билан педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ муносабатларга киришар экан мулоқот қилувчиларнинг шахси ва психологик хусусияти ҳақидаги ахборотларнинг муҳимлигини алоҳида эътиборга олиши лозим[3]. Педагогик мулоқот маданияти, ўқитувчини ғоят хилма-хил шароит ва кўринишларга мослашишига имконият яратади. Булар сиртдан қараганда унчалик аҳамиятли бўлмасада, ўқувчилар ички дунѐсида содир бўлаѐтган, уларни тушуниш учун жуда муҳим бўлган зарур ички жараѐнлар кўринишларининг аломатларини билиб, таълим-тарбиявий фаолият олиб боради. Педагогик мулоқот маданияти воситалари талабаларининг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг асосий негизини ташкил этади ва умуман ушбу соҳадаги воситалар деганда ахборотларни узатиш ва ўзлаштириш ҳамда уларнинг коммуникатив қобилиятларини шакллантириши бўйича кўникма ва малакаларини эгаллашида таълим жараѐни учун керак бўладиган ўқув жиҳозлари воситалари тушинилади. Бунда асосий воситалар ўқув мазмунига эга бўлган режалар, дастурлар, дарслик ва қўлланмалардан иборат бўлса, қўшимча воситалар таълим олувчилардаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантирувчи машқлар тўплами, маълумотномалар, тарқатма материаллар, визуал маъруза, гипермедиали ва мультимедиали китоблар, кўргазмали материаллар, дискетлар, тренинг машғулотлари материаллари, интеллектуаллаштирилган таълим тренажорлари, вертуал стендлар, компьютер жамламалар кабилардан иборат бўлади [4]. Улар талабаларининг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришда муҳим дидактик материаллар бўлади ва улар қўйилган муаммо ечимини топишни оптималлаштишга сезиларли ижобий таъсир кўрсата олади. Талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришда муомала-мулоқот одоби, ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро мулоқот одоби ва ўқувчиларнинг ота - оналар билан мулоқот қилиш одоблари кабилар муҳим дидактик асос бўлиб хизмат қилар экан. Педагогик муомала – бу таълим берувчининг таълим олувчиларга таъсир ўтказиш усулларининг муайян тизимини акс эттиришдир: Улар қуйидагилар: 514 - ҳамкорлик иштирокчиларининг ўзаро ахборот алмашуви; - турли коммуникатив воситалар ѐрдамида таълим берувчи томонидан таълим олувчилар билан ўзаро таъсир ва ўзаро муносабатларни ташкил қилиш; - муайян мақсадни дастурий асосда амалга оширишни режалаштириш ва ўтказиш функциясини бажариш ва шу кабилар. Шахс тўғрисидаги дастлабки ахборотлар, маълумотлар, унинг ташқи кўринишини баҳолашга алоқадор намоѐн субъектив баҳолашни келтириб чиқаради. Лекин ўзаро фикр алмашиш, мулоқотга киришиш давомида омиллар тобора реаллашиб, объективлашиб боради. Педагогик муомалада тескари алоқа йўли бевосита иштирок этади: - маъруза, семинар, лаборатория машғулоти, диктант, иншо ва бошқа мустақил ишлар бажарилиш жараѐни ҳамда уларнинг сифатида; - қатнашчиларнинг юз ҳаракати, мимикаси, нутқ интонацияси, имо-ишоралар, қадди - қоматни тутиши; - ўзини-ўзи бошқариш (хулқ-атвори, ақлий ҳаракати, жиддийлик) сингари ахборот берувчи (ўқитувчи) билан уни қабул қилувчи, ўқитувчи ѐки талаба ўртасида узлуксиз мулоқот амалга ошиб туради. Ана шу алоқа йўллари орқали тескари муносабат ўрнатилади, бинобарин, ўқитувчи ўз фаолиятининг натижаси юзасидан муайян маълумот олишга муваффақ бўлади. Муомала маданияти, мулоқот

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш воситаларига оид масалалар қаралади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш воситаларига оид масалалар қаралади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Педагогик мулоқот, ўқитувчилар, талабалар, коммуникатив, ички ва ташқи таъсирлар, шакллантириш, коммуникатив қобилият, мулоқотга киришувчанлик, омиллар, мулоқот, муомала, восита, усуллар, ижтимоий яқинлик, Педагогик мулоқот, таркиб топтириш, воситалар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники