К содержанию
РецензированоRU2026

Рақамли таълим муҳитини яратиш концепцияси

Салахдин Усманов · Зохиджон Абдурахманов

Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2026

Аннотация

Ушбу маъруза тезисида янгича, таълим муҳитларини яратиш тамойиллари таҳлил қилинган ва унинг мазмуни очиб берилган. Калит сўзлар: Рақамли таълим, технология, тамойил, мотивация, таълим мазмуни. Бизни қуршаб турган борлиқ, жамият, инсонлар, технологиялар, барча-барчасининг ўзгариш суръатлари жуда улкан. Бундай объектив ўзгаришлар кўплаб соҳаларда кескин бурилишларни, модернизациялашни талаб қилмоқда. Жумладан, мавжуд дунѐнинг замонавий таълим тизимида ҳам аввал ишлаб чиқилган шарт-шароитларда туб эврилишлар ва чекинишлар юз бермоқдаки, бу ўз навбатида янгича таълим муҳитларини шакллантириш заруратини юзага келтирмоқда. Бу вазифанинг муҳимлиги ва асосий моҳияти шундаки, ушбу муҳитга эски материаллар ва методикаларни кўчириш, мослаштириш билангина иш битмайди, ҳолбуки бу ҳам осон кечмайди, аксинча янги заҳиралар, потенциал имкониятларни очиш, излаб топиш ва улардан тўлақонли фойдаланиш зарур бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, янги технологияларни яратиш ва жорий қилиш жараѐни самарали бўлиши учун аввало таълим тизимидаги ўзгаришларнинг асосий тамойилини чуқур англаб етиш зарур, яъни таълимнинг мақсади фақатгина билимлар йиғиндисини ўзлаштиришдангина иборат эмас, балки етук, шахсни тарбиялашдир. Аввало кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги давлат сиѐсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс, фуқарони шакллантиришни назарда тутиши зарур. Ушбу маъруза тезисидан асосий мақсад янгича, таълим муҳитларини яратиш тамойилларини таҳлил қилиш бўлиб, бундай муҳитда ўқувчи, ўқитиш субъекти сифатида ўзининг такомиллашуви учун ўзига-ўзи таъсир қилади (1-расм). Албатта, ушбу тамойиллар Ўзбекистон Республикаси Давлат сиѐсатининг таълим соҳасидаги асосий тамойилларидан бири ҳисобланади ва Ватан келажаги учун ўзини дахлдор деб билган ҳар бир ўқитувчи, таълим ходими, олимлар ва тадқиқотчиларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Улар соҳадаги умумий муаммоларни чуқур англаб етишлари ва истиқболдаги таълим лойиҳаларининг қиѐфаларини янада яққолроқ ҳис қилишлари жуда муҳим ҳисобланади. 1-расм. Янгича таълим муҳитларини яратиш тамойиллари Таълим мазмунини янгича ташкил қилиш учун аввало улкан ҳажмли ўқув курсларидан воз кечиб, микроҳажмларга ўтиш, яъни ўқув курсларини майда бўлаклар шаклга келтириш зарур. Жамиятимизда кечаѐтган тезкор ривожланиш, такомиллашиш жараѐнлари замонавий инсон (талаба, мутахассис) – бир сўз билан айтганда ўқувчидан бутун умри давомида барча жабҳаларда ўқиб-ўрганишни, ишлашни (қисқа оралиқларда, ишдаги танаффус пайтларида, метрода, интернетсиз жойда, шаҳар ташқарисида, ѐтоғида, дам олиш хиѐбонида ва ҳ.к.) талаб қилади. Шундай экан, ихчам ва майда бўлакчаларга (гранулаларга) ажратилган таълим ҳажмларига ўтиш, ўқитишнинг янгича имкониятларини 226 очади: ўқитувчилар ўзларининг ўқув курслари таркибига бошқа ўқитувчилар материалларининг парчаларини киритиш, уларга ҳаволалар бериш имконига эга бўладилар. Ўқувчилар фанлар аро, соҳалар аро тадқиқотлар учун зарур маълумотларни тезроқ ва осонроқ эгалайдилар, ўзларининг ўқув курслари доираси ва миқѐсларидан четга чиқишлари осонлашади, масалан биологиядан кимѐга, тарихдан иқтисодга ва ҳ.к. Майда бўлакчаларга бўлинган микроҳажмлар, таълимнинг янада кенгроқ, турли соҳалардаги ўқувчиларига (бутун умри давомида ўқиб-ўрганувчи) мослашувчан, очиқ ва ҳаммабоп бўлишини таъминлайди. Замонавий ва янгича таълим тизимида ўзлаштиришнинг ўлчов бирлиги сифатида фақатгина ахборотни қабул қилиш ѐки тинглашгина эмас, балки фаоллик, фаолиятлилик ҳаракатчанлик, яъни сермаҳсул ҳаракат ва фаолият олиниши зарур бўлади. Хўш бугунги кунда ўқиш-ўрганиш жараѐни нимдан иборат? У ўқув дастури, ўқитувчи ѐки таълим стандарти асосида белгилаб қўйилган ташқи ахборотни ўзлаштиришдир (фаоллик, фаолиятлилик ҳаракатчанлик, яъни сермаҳсул ҳаракат ва фаолият эмас). Янгича таълим муҳитда эса ўзлаштиришнинг ўлчов бирлиги сифатида ўқувчининг фаолиятлилиги ва ҳаракатчанлиги асосий ўринга чиқади. Фаолиятлилик нафақат ахборотни қабул қилишга йўналтирилган, балки ўқувчининг ўзлаштирган, қабул қилган ѐки қабул қилиш жараѐнида олган ахбороти устидаги сермаҳсул ҳаракатларига қаратилган бўлади. Келинг фаолиятлилик тушунчасига ойдинлик киритиб олайлик. Фаолиятлилик - бу ниманидир ўқиб чиқиш, қараб чиқиш, томоша қилиш, буюмнинг модели устида ишлаш, топшириқларни бажариш ѐки ўз-ўзини текшириш ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Фаолиятлиликга синовидан ўта олиш – бу охиригача ўқиб чиқиш, ѐки қараб чиқиш, модель билан ишлашни охирига етказиш, тўғри жавобларни топа олиш ва ҳ.к. демакдир. Таълимда фаолият ва ҳаракат йўллари қисман мустақил бўлади ва улар биргаликда чексиз занжирчалар қаторини ташкил қилади, яъни ўқув курслари, гуруҳлар, жамоалар, компаниялар таълимдаги ҳаракат йўллари бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳаракат, фаолият ѐки фаоллик якуний натижаларнинг фоизларидан тортиб то кўникма, малака, маҳорат бобидаги ютуқларгача белгиланган қийматга эга бўлиши зарур. Биламизки, таълим тизимидаги фанлар аро алоқалар, худди билимларнинг алоҳида

Доказательный фрагмент

«Ушбу маъруза тезисида янгича, таълим муҳитларини яратиш тамойиллари таҳлил қилинган ва унинг мазмуни очиб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу маъруза тезисида янгича, таълим муҳитларини яратиш тамойиллари таҳлил қилинган ва унинг мазмуни очиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Рақамли таълим, технология, тамойил, мотивация, таълим, таълим мазмуни
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники