Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Педагогик жараённи лойиҳалаш мазмуни
И Эшматов · Б Якубовкубов
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада педагогик жараѐнни лойиҳалаш мазмуни, лойиҳалаш бевосита эътибор қаратиш лозим бўлган ишлар, педагогик технологияларни таълим жараѐнига жорий қилиш масалалари, таълим технологияси асосида ўтказиладиган машғулотларнинг ўзига хос хусусиятлари кабилар ҳақида сўз юритилади. Таянч сўз ва иборалар: билим, кўникма, малака, таксономия, идентификация, интеллектуал, ахборот, мониторинг, когнитив, психомотор, аффектив ва бошқалар. 73 Педагогик жараѐнни лойиҳалаш мазмуни, моддий ва фаолиятни лойиҳалаш технологиялари бирлиги сифатида намоѐн бўлади. Лойиҳалаш бевосита ўқув машғулотлари шароитида амалга оширилади. Бу жараѐнда қуйидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: - ўрганилаѐтган мавзу бўйича мақсад, вазифалар билан таълим олувчиларни олдиндан таништириш; - муаммо, топшириқларни, шунингдек, уй вазифалари, мустақил бажариладиган ишларни, уларни бажариш тартибини эълон қилиш; - мавзуни тўлиқ ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар бериш, ўзлаштириш меъѐрларини айтиб бериш; - таълим олувчиларни фаол, мустақил фаолиятга рағбатлантириш, улар диққатини мавзу мазмунига тортиш, уни қандай ўрганиш зарурлигини айтиб бериш; - билишга қизиқиш ҳамда муаммоларни бажаришга эҳтиѐж уйғотиш; - мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, улар юзасидан жорий назоратни ташкил этиш; - мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга оид ўзгариш, қўшимчаларни белгилаш; - мавзу бўйича тўпланган билимларга ишлов бериш, бу жараѐнда жорий назорат натижаларига асосланиб лойиҳага янги ўзгариш, қўшимчалар киритиш: мавзу бўйича умумий хулосалар чиқариш; - оралиқ назорат натижаларига кўра мавзу бўйича ахборот тўплаш; - уларга ишлов бериш жараѐнида таълим олувчилар эришган ютуқларни таҳлил қилиш; - уларнинг билим ва малакаси, ижодий фаолият тажрибасидаги камчиликларини кўрсатиш; - гуруҳдаги ҳар бир таълим олувчига якуний назоратгача бажариладиган қўшимча топшириқларни бериш, уларни ўқув материалини янада атрофлича ўзлаштиришга йўналтириш; - таълим олувчиларнинг мавзу мазмунини ўзлаштиришларини аниқлаш, паст ўзлаштирганларни огоҳлантириш, қўшимча топшириқлар бериш ва бошқалар. Педагогик технологияларни таълим жараѐнига жорий қилиш, айниқса, хорижий давлатлардаги тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўзимизнинг тизимлаштирилган таълим жараѐнининг замонавий педагогик технология тизимини вужудга келтириш борасидаги амалга ошириладиган ишларни умумлаштириш ва ҳаѐтда қўллаш учун қуйидаги тадбирларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир: - таълим жараѐни иштирокчилари: педагог ва таълим олувчилар ўртасида ўқув режасини ишлаб чиқиш, яъни педагог бўлим ва бобни ўрганиш режасини тузар экан, ушбу режада таълим олувчи ва педагог фаолияти ўз ифодасини топмоғи лозим. Замонавий педагогик технология тамойилларидан бири бўлган ўқув меҳнатининг педагог ва таълим олувчи ўртасида изчил режалаштирилган тақсимоти педагогдан таълим жараѐнини изчил бошқаришни талаб қилади; - фаннинг ички боғланиши имкониятларидан мақсадли фойдаланиш. Ҳар бир ўрганиладиган кичик ва йирик ўқув бирликлари олдин ўрганилганларга таянади. Бунда фанлараро боғланишлар ва таълим олувчиларнинг тайѐргарлик даражаларини билиш ҳам муҳим томонлардан биридир. Демак, уларни янги бўлим, бобни ўрганишга олиб киришда ундаги мавжуд билимларга таяниш, агар мавжуд билимлар янги бобни, бўлимни ўрганишга етарли бўлмаса, оралиқ тайѐргарлик олиб бориш ва шундан кейингина билимларни ўрганишнинг навбатдаги босқичига ўтиш мумкин. Замонавий педагогик технологиялар таълим жараѐнига бир қатор янги элементларни олиб киришни тақозо қилади. Булар қуйидагилар: диагноз, ўқув мезонларини белгилаш, диагностик таҳлил, тузатиш киритиш, қайта тўлатиш (кетма-кетликни йўқотиш), кутилиши лозим бўлган натижани олиш ва рейтинг. Ўқув мезонларини белгилаш: ўқув мезонлари таълим олувчилар ўрганиши лозим бўлган тушунчалар, таърифлар, қоидалар, қонунлар, ҳодисалар, воқеалардан иборат бўлиб, улар орасидаги мантиқий боғланишнинг таъминланиши шу боб ѐки бўлимнинг 74 ўзлаштирилишига олиб келади. Педагог боб, бўлим учун ажратилган соатларда таълим олувчилар ўрганиши лозим бўлган мезонлар ҳисобланиб, улар билимини баҳолашнинг чегаравий қиймати аниқлаб олинади. Ўқув режасини тузишда педагог ва таълим олувчилар билиши керак бўлган ўқув мезонларини бўлимлар, боблар бўйича аниқлайди ва уларга мустақил топшириқ сифатида бўлимни ўрганишдан олдин вазифа қилиб беради. Таълим технологияси асосида ўтказиладиган машғулотлар анъанавий педагогик амалиѐтдан қатор хусусиятларига кўра фарқ қилади: - машғулотлар таълим олувчиларларнинг ўқув мақсадлари ва вазифаларини ойдинлаштиришдан бошланади; - таълим-тарбия жараѐни олдиндан қайд этилган натижага мўлжаллаб ташкил этилади; - ҳар бир таълим олувчи ўз фаолияти хусусиятларига мос келадиган суръатда ишлайди; - жамоа аъзоларининг ҳар бири ўзлари эришган натижадан тез-тез огоҳлантириб, эришилган натижа таълимнинг ҳар бир босқичида эталонга бирлаштириб турилади; - натижа таълим олувчиларнинг асосий ўқув мақсадларига кўра аниқланади; - ўқув материалини тўлиқ ўзлаштирган таълим олувчи кейинги мавзуни ўрганишга ўтади; - эталондан паст ўзлаштирган таълим олув
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада педагогик жараѐнни лойиҳалаш мазмуни, лойиҳалаш бевосита эътибор қаратиш лозим бўлган ишлар, педагогик технологияларни таълим жараѐнига жорий қилиш масалалари, таълим технологияси асосида ўтказиладиган м…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада педагогик жараѐнни лойиҳалаш мазмуни, лойиҳалаш бевосита эътибор қаратиш лозим бўлган ишлар, педагогик технологияларни таълим жараѐнига жорий қилиш масалалари, таълим технологияси асосида ўтказиладиган м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- билим, малака, кўникма, аффектив ва бошқалар, ахборот, когнитив, интеллектуал, психомотор, таксономия, идентификация, мониторинг
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026