Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ОДАМ САВДОСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
ПРОФИЛАКТИКАСИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ · Норбутаев Эркин Хурозович · Боходиров Барҳаёт Баҳром ўғли
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада хозирда мамлакатимизда оммалашиб бораётган “Одам савдоси” жиноятларининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси масалалари тўғрисида айрим миллий ҳамда хорижий тадқиқотчиларнинг илмий изланишларидан келиб чиқиб таҳлил қилинганлиги тўғрисида сўз борган. Калит сўзлар: Одам савдоси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, умумий профилактика, якка тартибдаги профилактика, махсус профилактика, виктимологик профилактика, профилактик сухбат, расмий огохлантириш. Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш соҳасида энг муҳим, самарали йўналишлардан бири – ушбу турдаги жиноятларнинг профилактикаси ҳисобланади. Профилактика инспекторининг одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар криминологик тавсифига доир фаолиятининг асосий мақсади – ушбу ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасини самарали ташкил этиш, мазкур ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган (содир этишга мойил бўлган) шахсларни аниқлаш ва улар билан профилактик ишларни тизимли равишда олиб борилишини таъминлашдан иборат. Одам савдосининг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади: – фуқароларнинг одам савдосидан жабрланишининг олдини олишга, уларнинг ҳимоясиз ва хавф остида қолишига сабаб бўлган ижтимоий- иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни; – одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва ушбу муаммоларнинг ечимларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур соҳадаги фаолиятнинг доимий мониторингини амалга оширишни; 12 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference – одам савдосидан жабрланганлар тушиб қолиши мумкин бўлган хавфли вазиятлар ҳақида, давлат ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар томонидан тақдим этиладиган ҳимоя чоралари тўғрисида, одам савдосига қарши курашиш учун давлат томонидан кўрилаётган жиноий ва маъмурий таъсир чоралари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини оширишни; – туристик фаолиятни, шунингдек аҳолини иш билан таъминлашга оид фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятига доир талабларни белгилашни; Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим муассасаларида ва нодавлат таълим ташкилотларида одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги таълим дастурларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни; одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ходимларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини кўришни [1]. Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: – одам ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг дахлсиз-лигини таъминлаш; – фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш; – фуқароларни одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ этиш, шунингдек уларнинг жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш; – фуқароларни одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлардан ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш; – одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш; – одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш; – одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш; 13 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference – одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёки содир этганлиги учун илгари судланган шахслар билан тезкор- профилактик тадбирларни амалга ошириш; – жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш; – одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи субъектлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш [2]. Одам савдосининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари (тушунчаси, чора- тадбирлари, принциплари, субъектлари тавсифи) аниқлаштирилган. Жумладан, қуйидаги таърифлар ишлаб чиқилган: одам савдосининг профилактикаси – одам савдоси жиноятлари умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, тарбиявий- профилактик, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий, тиббий, психологик, ташкилий ва бошқа чора-тадбирларининг тизими; Одам савдосининг умумий профилактикаси - одам савдоси профилактикаси субъектларининг ушбу жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича фаолияти; Одам савдосининг махсус профилактикаси – одам савдоси профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектларнинг мавсумий ёки криминоген вазиятдан кели
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада хозирда мамлакатимизда оммалашиб бораётган “Одам савдоси” жиноятларининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси масалалари тўғрисида айрим миллий ҳамда хорижий тадқиқотчиларнинг…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада хозирда мамлакатимизда оммалашиб бораётган “Одам савдоси” жиноятларининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси масалалари тўғрисида айрим миллий ҳамда хорижий тадқиқотчиларнинг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Одам савдоси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, профилактик сухбат, виктимологик профилактика, махсус профилактика, расмий огохлантириш., умумий профилактика, якка тартибдаги профилактика
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026