Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар ҳамда республикамиз олимларнинг илмий ёндашувлари
Болтаев Нурали Шираматович (5. Бодалев А.А. Психологическое общение. М.: «Институт практической психологии»,)
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2002
Аннотация
Ушбу мақолада республикамиз олий таълим тизимини ривожлантириш, меҳнат бозорига рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш масалалари юзасидан ҳукумат томонидан олиб борилаѐтган ислоҳатлар ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг олий таълим муассасалари юқори малакали кадрлар тайѐрлаш бўйича олиб борган илмий тадқиқот ишлари ўрганилган ҳамда олий таълим тизимида ижобий натижаларга эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Таянч сўзлар: таълим тизими, олий таълим, меҳнат бозори, кадрлар тайѐрлаш, тадқиқот, изланиш, иқтисодиѐт, ахборот технологиялари. Ўзбекистонда сўнгги йиллар ичида изчил амалга оширилаѐтган таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида малакали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги мутахассис кадрлар тайѐрлаш ишлари, хусусан, ҳудудларда олий ва профессионал таълим муассасалари сони ошиб бормоқда. Хусусан, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев томонидан ―Биз олий таълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш, олий ўқув юртлари тизимини янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, пировардида илм- фаннинг йирик ўчоқларига айлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Аҳолининг олий таълим билан қамраб олинганлик даражаси муттасил ошириб борилади. Шунингдек, таълим соҳасининг яна бир энг асосий вазифаси бугунги кун учун зарур бўлган янги авлодни, илм-фан ва ўз ихтисослиги асосларини пухта эгаллаган, билимли ѐшларни 67 тарбиялашдан иборатлиги шубҳасиз‖[1] деб таъкидлаган. Ушбу берилган вазифалар ижроси бўйича 2021-2022 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 154 та олий таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда, уларнинг таркибида 8 та академия, 34 та хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари, 64 та университетлар ва 6 та олий диний таълим ташкилотлари ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда[2]. Мамлакатимиз бўйича 2022 йилда олий таълим соҳасида жами 800 мингдан ортиқ талаба таҳсил олиб келаѐтган бўлса, шундан, аграр таълим тизимида эса 24 мингдан ортиқ талаба кадрлар тайѐрланмоқда. Шунингдек, таълим соҳасини янги сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинди ва янгидан ишлаб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-639 сонли ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли ―Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сонли ―Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги, 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли ―Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий- бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Қарори, 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли ―Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Қарорлари қабул қилинган[3]. Шунга қарамасдан, бугунги кунда республикамизда аграр таълим тизими бўйича малакали олий ва ўрта-махсус кадрларни тайѐрлаш борасида илмий-тадқиқот ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти, мазкур тизимда олиб борилаѐтган илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштиришни талаб этмоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда аграр таълим тизими бўйича юқори малакали кадрларни тайѐрлашнинг муҳим жиҳатларини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масаларидан ҳисобланади. Таълим соҳасида малакали кадрлар тайѐрлаш, таълим муассасалари жозибадорлигини ошириш ва бошқа масалалари бўйича мамлакатимиз олимлари ҳам таълим тизимини ривожлантириш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўз тадқиқотларини олиб боришган. Жумладан, О.С.Қаҳҳоров ўз илмий изланишларида иқтисодиѐт кафедралари бошқарув жараѐни самарадорлигининг интеграл баҳолаш услубини ҳамда кадрлар тайѐрлашнинг бошқарув самарадорлиги ва уларнинг иқтисодиѐтга таъсири ўрганилган. Шунингдек, касб-ҳунар таълим тизими битирувчиларини ишга жойлаштириш, олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича иқтисодий фаол аҳолининг ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсири ҳисоблаб чиқилган[4]. Фикримизча, бошқарувда кадрлар тайѐрлашни асосий вазифа қилиб белгиланса, уларни ишга жойлаштирилиши, соҳалар бўйича ҳудудлар талаби ўрганилиши натижасида таълим тизимидаги асосий муаммоларни вазирликлар, ишлаб чиқариш корхоналари, халқаро грант лойиҳалар ҳамда олий таълим муассасалари билан боғланган ҳолда ечим топиш имконияти яратилар эди. Шу билан бир қаторда таълим тизимини асосий негизида мутахассислик кафедралари ѐтганлиги соҳа учун бошқарув тизимини яратилишида ва кадрлар учун қўйилган талаблар кафедраларга асосий маъсулятнинг тушуши, олий таълимда бошқарув негизида кафедраларнинг ўрни юқори эканлигини кўрсатиб беради. Шу боис, кафедра ва талабалар ўртасида алоқаларни узвий боғлаш механизмини яратиш ва уларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш зарур ҳисобланади. Шунингдек, Т.З.Тешабаев ҳам ўз илмий изланишларида таълим тизимини бошқаришда кластер ѐндошувини жорий этиш, стратегик мақсадлар асосида ички инновацион салоҳиятни таълим жараѐнига тўлиқ жалб этиш ҳамда рақамли иқтисодиѐтни ривожлантириш
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада республикамиз олий таълим тизимини ривожлантириш, меҳнат бозорига рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш масалалари юзасидан ҳукумат томонидан олиб борилаѐтган ислоҳатлар ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг о…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада республикамиз олий таълим тизимини ривожлантириш, меҳнат бозорига рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш масалалари юзасидан ҳукумат томонидан олиб борилаѐтган ислоҳатлар ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- иқтисодиѐт, кадрлар тайѐрлаш, тадқиқот, ахборот технологиялари, меҳнат бозори, олий таълим, таълим тизими, изланиш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024