Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Креатив компетенциявийликни шакллантириш моделини самарали ишлатиш шарт-шароитлари
Юсуфжон Азимов
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2026
Аннотация
Мақола компетенциявий ѐндошувнинг моҳияти ва унинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги шарт-шароитлар кўриб чиқилган. Калит сўзлар: компетентлик, компетенциявий ѐндошув, креатив, таълим, таълим жараѐни, ўқувчилар. Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг креатив тафаккурини шакллантириш замонавий таълим парадигмаларининг ўзгаришини ҳам талаб этади. Бу парадигмалар ўқувчиларга тайѐр мавжуд билимларни ўзлаштиришни эмас, балки энг асосий, зарур билимга қандай қилиб эга бўлиш қобилиятини шакллантиришга қаратилгандир. Ўқув фаолиятини самарали ташкил қилиш, дарс жараѐнида маъруза ва амалий машғулотлардан тўғри фойдаланиш орқали амалга оширилади. Машғулотлар жараѐнида улардан ўз ўрнида тўғри фойдаланиш ва ўзаро узвий боғлиқ ҳолда қўллай олиш таълим ва тажриба самарадорлигининг муҳим омилларидан биридир. Тушунишни ташкил этувчилари билим ва тажриба ҳисобланади. Бу ташкил этувчи компонентлар ўқитиш жараѐнида ўзаро мувофиқлаштирилиши зарур. Маълум бир вақт ичида улардан бири (билим ва тажриба) устунлик қилиши мумкин, албатда бошқа компонентни (ташкил этувчини) тўлиқ бартараф этиш ҳисобига амалга оширилмайди. Компонентлардан бирининг устунлиги, педагог учун яхши вариант ҳисобланмайди, бундай натижа тушунишнинг сусайишига олиб келади. Амалий тажрибанинг камайиши ҳисобига ўсган билим назарий билимли инсонни шакллантиради. Бундай инсон кўплаб саволларга жавоб бера олади, бироқ бундай жавоблар қуруқ бўлиб ҳаѐтий эмас. Чунки тажриба билан мустаҳкамланмаган. Шунингдек, пухта ўйланмаган ва изчиллиги мавжуд бўлмаган тажриба бошқа қутбни келтириб чиқаради. Бундай инсон амалий тажрибада кўп нарса қилиши мумкин, бироқ у нима қилганини тушунтириб бера олмайди. Ўқувчиларда предметни тушуниш ва амалий кўникмаларни эгаллаш, улар томонидан ўқитишнинг қатор босқичларини ўтиб боришда, аста-секинлик билан шаклланиб боради. Ушбу босқичларнинг ҳар бирида назарий ва амалий материалларнинг корреляцион боғлиқлиги мавжуд бўлиши зарур. Тажрибадан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, амалий машғулотда ўтилган материал, назарий билимдан олдин берилганида, ўқувчилар хотирасида самарали сақланиб қолиши кузатилган. Мавзунинг назарий қисмида ўқувчилар амалий машғулотда олган кўникмаларига мос таърифлар ва терминларни фикрлаб қабул қилиш имкониятига эга бўлишади. Бундай кетма-кетликдаги таълимнинг яна бир устун томони шундан иборатки, ўқитувчи назарий билимга мисол тариқасида ўқувчиларнинг амалий машғулотда бажарган топшириқларини эслатиб ўтиши мумкин бўлади. Таълим жараѐнидаги фаоллик бевосита мустақиллик билан узвий боғлиқдир. Қачонки ўқувчилар фаол бўлсаларгина улар мустақилроқ бўлишади. Фаол, изланувчан ўқувчиларда ўқув материалини ўзлаштиришга бўлган қизиқиш кучли бўлади. Ўз билимига қатъий ишонган ўқувчиларгина ўз фикрини аниқ, дадил баѐн қила олади, тортинмасдан баҳс-мунозараларда иштирок этиб, ўз фикрида қатъий тура олади. Шундай методлардан бири кейс-стади бўлиб, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у ўқув жараѐнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, метод характерига эга бўлади, бирор бир жараѐнни тадқиқ этишда босқичма-босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни ўзида акс эттиради‖- деб таъкидлайди[1]. А.Э.Федоров, С.Е.Метелев, А.А.Соловьев, Е.В.Шляковалар таъкидлашларича ―Чет эл олий таълим муассасаларида компетенциявий ѐндошув асосида ўқитишнинг кенг тарқалган усулларидан бири: аниқ вазиятлар таҳлили (Casestady) – ўқувчиларнинг фаол 63 ўрганиш фаолиятини ташкил этишнинг кенг тарқалган ва самарали усули. Усулнинг мақсади – қарор қабул қилишда ташаббускорлик ва эркинликни мужассамлаштириш; ахборотлардан тўғри фойдаланишга шароит яратиш; ҳаѐтий ва ишлаб чиқариш масалаларини тадқиқ этишга аналитик қобилиятни ривожлантириш. Ўқувчилар аниқ вазият билан тўқнашиб, муаммо моҳиятини аниқлашлари ва унга ўзларининг муносабатларини билдиришлари керак[5]. Вазиятларнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: намойиш-вазияти, машқ- вазияти, баҳолаш-вазияти, муаммоли-вазият. Намойиш-вазиятида ўқитувчи томонидан берилган ва асосий мавзуга таллуқли, қандайдир мураккаб муолижа ѐки вазиятни тушунтирадилар. У фикрлашдаги эркинликни кам даражада рағбатлантиради. Бу баѐн этилувчининг моҳиятини тушунтирувчи мисоллардир. Уларнинг баѐнида савол ѐки тан олишни шакллантириш мумкин. У ҳолда намойиш-вазияти баҳолаш-вазиятига ўтади[6]. Машқ-вазияти олдин аниқ қабул қилинган вазиятни муаммони ечишга қаратишни назарда тутади. Бундай вазиятлар ўқувчиларда маълумотларни топиш ѐки қайта ишлашнинг аниқ кўникмалари (қобилият)ни ривожлантириши мумкин. Улар асосан, тажриба орттиришга ѐрдам берувчи, машқ хусусиятига эга. Баҳолаш- вазияти ҳолатдан чиқиш йўлини баѐн этади. Қабул қилинган қарорнинг танқидий таҳлили амалга оширилади. ҳодиса бўйича қизиқарли хулоса берилади. Тингловчилар позицияси – бетараф кузатувчилар
Доказательный фрагмент
«Мақола компетенциявий ѐндошувнинг моҳияти ва унинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги шарт-шароитлар кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақола компетенциявий ѐндошувнинг моҳияти ва унинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги шарт-шароитлар кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- компетентлик, компетенциявий ѐндошув, креатив, таълим, ўқувчилар, таълим жараѐни
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025